Latest news

15:20Хорватия бош мураббийи: "Бразилияга қарши баҳсда устимиздан муздай сув қуйилгандай бўлганди"  0 15:18ЦСКА - Ахмат. Таркиблар эълон қилинди  0 15:06Биргина аёл бутун бошли "Рома"нинг режаларини бузиб ташлади  2 14:50Николас Сармиенто: "Бўлажак рақиб — Қозоғистонни табриклайман"  0 14:39"Интер Майами" устози: "Месси МЛС плей-офф баҳсларида яхши формада бўлади деб умид қиламиз"  0 14:16"Навбаҳор" собиқ устозини МЮ базасига киритишмади  0 13:18Пеп Артетада "барча маълумот бор"лиги ҳақида: "Бу 115та айблов ишига тегишли бўлиши мумкин. У аниқроқ гапириши керак"  2 12:59Гути: "Реал" "Атлетико"дан қасос олиш учун майдонга тушади"  3 12:33"Барселона"га келаётган посбон жамоада иккинчи дарвозабон бўлишга рози, аммо...  0 11:51Гвардиола: "Уруш хоҳлайсизми? Энди жанг қиламиз"  2 10:57Поль Погбанинг «Ювентус»даги келажаги маълум  0 10:20Таиланд терма жамоаси мураббийи: "Таиланд кетма-кет тўртинчи Жаҳон чемпионатида кучли 16таликдан жой олмоқда"  0 09:50Аргентина термасининг асосий дарвозабони жамоасининг октябрь ойидаги ўйинларида майдонга тушмайди  1 09:13BMW «Реал Мадрид» футболчиларига янги автомобилларни тақдим этди  4 08:38Франция терма жамоаси устози: "Қайд этаётган натижаларимиздан фахрланамиз ва ўзимизга ишонишда давом этамиз"  0

Абдесаммад Муҳаммад: "Франция ўз тарихида биринчи маротаба мундиалда иштирок этмоқда, аммо бизда қўрқув йўқ" News

Абдесаммад Муҳаммад: "Франция ўз тарихида биринчи маротаба мундиалда иштирок этмоқда, аммо бизда қўрқув йўқ"

Жаҳон чемпионати 1/8 финал доирасидаги Таиланд - Франция (2:5) учрашувдан сўнг бугунги баҳснинг энг яхши ўйинчиси

"Таиланд кучли жамоа эканлигини билардик. Бугун рақибимиз яхши ўйин намойиш этди. Таиланднинг Осиё кубогидаги, шунингдек Хорватия ва Кубага қарши ўйинларини ўрганиб чиққандик. Улар Бразилияга мағлуб бўлишди, аммо "пентакампеон"ларга қарши ўйинда Таиланд ўзининг тўлиқ салоҳиятини намойиш эта олмагани аниқ. Биз ақлли ўйнадик. Бугун ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман. Бутун жамоа ажойиб ўйин намойиш этди, айниқса дарвозабонимиз.

Чорак финалдаги рақибимиз Парагвай терма жамоасининг бир нечта футзалчилари Европа клубларида фаолият олиб боришади. Клубдаги фаолиятимда парагвайлик футзалчилар билан тўқнаш келганман. Кейинги учрашувимиз ҳам жуда қизиқарли ва томошабоп бўлиши аниқ. Икки жамоа ҳам фақатгина ғалаба учун майдонга чиқади. Биз ярим финал йўлланмасини қўлга киритишимизга ишонаман.


Франция ўз тарихида биринчи маротаба Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда, шу сабабли ҳар тўрт йилда мундиалда қатнашадиган бошқа жамоаларни ҳурмат қилишимиз керак. Бизда қўрқув йўқ. Ҳар бир жамоага қарши ўйнаса бўлади. Чорак финал ҳам ёмон натижа эмас, агар янада узоқроққа бора олсак бу биз учун бонус бўлади" - дейди бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Абдесаммад Муҳаммад.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Франция Таиландни мағлуб этди. Жаҳон чемпионатида осиёлик жамоалар қолмади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика