Аббос Файзуллаевнинг "Бенфика"га трансфери барбод бўлган?!
02 apr 15:30
News
Аббос Файзуллаевнинг "Бенфика"га трансфери барбод бўлган?!
Pro Sports Management компанияси раҳбари Герман Ткаченко Sport24 мухбири Александр Муйжнекка берган интервьюсида "Бенфика" ЦСКА ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевнинг трансфери бўйича музокаралар ўтказишни хоҳламаганини айтди.
– Аввалроқ Россия футболи Европа бозорида рад қилинаётгани ҳақида гапирган эдингиз. Ҳозирда буни енгиб ўтиш тенденцияси борми?
– Бунга умид қиляпман. Бизга муносабат юмшоқлашди. Масалан, "Сандерленд" таваккал қилиб, "Зенит"га Изидор учун пул тўлади, Сафонов эса ПСЖга ўтди. Бу ҳали тенденциядаги якуний бурилиш нуқтаси эмас, эволюция жараёнда.
– Қанақа қарама-қарши мисоллар мавжуд?
– Файзуллаев масаласини "Бенфика" билан муҳокама қилдик. Аммо биринчи босқичдаёқ клуб россияликлар билан ўзаро муносабатларга киришмаслигини билдириб, "йўқ" деди.
– Бу ЦСКА бўлгани учунми?
– Биз чуқурлашмадик. Шу билан алоқалар узилиб қолди. "Биз Россия билан иш қилмаймиз" тезиси пайдо бўлди.
Link :
Source : Sport24.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments