Latest news

01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  2 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  1 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  2 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   1 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  9 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  1 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  2 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15

Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади" News

Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси "Бунёдкор" стадионида ўйинолди расмий машғулотини ўтказди.

Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Аббос Файзуллаев журналистларнинг бир қатор саволларига жавоб берди.

- Терма жамоамиз навбатдаги йиғинга киришди. Эронга қарши учрашувга тайёргарлик қандай кечмоқда?

- Барчаси яхши. Футболчилар соғ. Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади.



- Терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли навбатдаги учрашувларда иштирок эта олмайдиган бўлди. Бу хабар жамоа руҳиятига қанчалик таъсир қилди?

- Бу ҳолат биринчи маротаба бўлаётгани йўқ. "Мистер"га соғлиқ тилайман ва тезроқ терма жамоага қайтсинлар. Ушбу таркиб анча вақтдан бери бирга. Биз майдонда нима қилишни биламиз, сабаби уч йилдан бери бирга ўйнаб келмоқдамиз.

- Эрондек кучли жамоага қарши қандай тайёргарлик кўряпсизлар?

- Бу катта ўйин. Эрон – катта терма жамоа. Эртага майдонга кучли иштиёқ билан тушиб, уч очкони қўлга киритишни мақсад қилганмиз.

- Эрон терма жамоаси таркибида ўзгаришлар бўлди. Эроннинг асосий таркиб футболчиси Ҳуссайн Каноони жароҳати сабаб йиғинларда иштирок этмаяпти. Ҳимоя чизиғидаги йўқотиш бизга қанчалик қўл келиши мумкин?

- Тўғриси, Эрон футболини кўп кузатмайман ва кўп маълумотга эга эмасман. Эрон жуда кучли терма жамоалигини аниқ биламан. Саралашда ҳар бир очко жуда катта аҳамиятга эга. Эртанги учрашувда уч очкони қўлга киритишни мақсад қилганмиз.



Эслатиб ўтамиз, ЖЧ 3-саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Эрон беллашуви эртага 19:00 да бошланади. Учрашувга "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика