Latest news

21:00Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  16 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  7 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  2 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  13 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  8 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  5 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  13 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  3 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  33 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  9

Аарон Рэмзи: “Зиданнинг финалдаги голи энг севимлиси" News

Аарон Рэмзи: “Зиданнинг финалдаги голи энг севимлиси"

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи Чемпионлар лигасининг “Facebook”даги саҳифасида мухлислар тарафидан ўзига берилган саволларга жавоб қайтарди.


Ёқтирган голи, болаликдаги кумири, ноқулай рақиби ва бошқа турли қизиқарли саволларга жавоб бериб ўтди. Ушбу лойиҳа УЕФА томонидан юлдузларни ишқибозларга яқинлаштириш мақсадида ташкил этилган.


- Чемпионлар лигаси тарихида энг ёқтирган голингиз қайси?

-Зайниддин Зиданнинг финалдаги голи – энг ёқтирганим.

- “Арсенал”да сиз билан бирга ўйнаган энг яхши футболчи ким?

-Сеск Фабрегас – у менинг позициямда ўйнайди. “Арсенал”да ўйнашни бошлаганимда у билан солиштиришарди. У ҳар турда ўйнаб, голлар урар ва паслар берарди. У турлича ўйинга мослашган ярим ҳимоячи. Шу сабабли айнан уни танлайман.

- Чемпионлар лигасидаги ғалабани қандай нишонлардингиз?

-Ўйлашимча, бу бир неча кунга чўзиларди! Бу орзунинг ҳақиқатга айланиши бўарди. Ҳеч қачон бирор нарсани ютмагунча уни қандай нишонлашни билмайсан. Шунинг учун аввал унга эришсак, кейин айтаман.

- “Арсенал”даги фаолиятингиз давомида энг яхши лаҳза қайси?

-Англия Кубогидаги ғалаба ва унда ҳал қилувчи голни урганим. Бу ажойиб бўлганди. Узоқ йиллар давомида биринчи совринимизни ютгандик. Ҳозирча бу фаолиятимдаги энг яхши лаҳзалардир.

- “Арсенал”нинг қайси ёш ўйинчисини кузатиб бориш керак?

- Алекс Ивоби. У жуда маҳоратли, техникаси ҳам жуда юқори. Келажакда машҳур футболчига айланиш учун катта имкониятга эга.

-Болаликда ким кумирингиз бўлган?

-“Кардифф Сити”нинг ўша пайтдаги сардори Грэм Кэванах. “Кардифф”нинг ўйинларига тез-тез кирардим, у эса менинг позицияда ўйнар ва сардорлик қиларди. Ўзимни ҳар тарафдан унга солиштирардим ва у каби муваффақиятларга эришишни хоҳлардим.

-Бир жамоада Месут Озил билан ўйнаш қандай?

-У майдонни ажойиб кўради ва шу сабабли голли паслар беради. Унинг тўп оширишлари мукаммал деб айтиш мумкин. Шунингдек, у жуда яхши очилади ва жамоа ўйинини ташкил қила олади.

- Қайси позицида ўйнашни маъқул кўрасиз?

-Марказий ярим ҳимояда. Ўйлашимча, бу амплуада яхши футбол кўрсатишга қодираман. Яна майдон марказида ўйнаш ҳаммасидан кўра ёқади.

-Қайси футболчи “Арсенал” ўйинини кучайтирган бўларди?

- Тьерри Анри. У клубда ишониш қийин бўлган муваффақиятларга эришган. Шубҳасиз, у афсонавий ўйинчи. Уни шундай атаган бўлардим.

- Кимга қарши ўйнаш энг қийин?

- Скотт Паркерга. У сизни бир сония ҳам тинч қўймайди, доимо оёққа тепади ва тўпни олиб қўйишга интилади. Ундан қийинроқ рақибни ҳали учратмадим.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика