37 ёшли ўзбекистонлик дарвозабон фаолиятида илк бор легионерга айланди
08 apr 11:33
News
37 ёшли ўзбекистонлик дарвозабон фаолиятида илк бор легионерга айланди
"Бухоро" собиқ посбони Сардор Қобулжонов легионерга айланди.
Мавсумни "Ғиждувон" клубида бошлаши кутилган Қобулжонов фаолиятини Тожикистоннинг "Вахш Бохтар" клубида давом эттиришга қарор қилди. Бунга "Ғиждувон"нинг Про лига ҳам, Биринчи лигада ҳам иштирок эта олмаслиги сабаб бўлди.
Айни пайтда "Вахш" клубида ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Тоҳир Мўминов мураббийлик қилмоқда.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments