Latest news

15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  0 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  10 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  0 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  8 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  6 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0

20 млн фунтга сотиб олинган "Челси" футболчиси кетишига ишора қилмоқда News

20 млн фунтга сотиб олинган "Челси" футболчиси кетишига ишора қилмоқда

2022 йилда "Астон Вилла"дан келиб қўшилган "Челси" ярим ҳимоячиси Карни Чуквуэмека ўйин вақтига эга бўлиш учун курашишда давом этмоқда.

Жароҳатларидан тўлиқ фориғ бўлган ва ўйинга яроқли ҳолатда турганига қарамай, 21 ёшли футболчи жорий мавсум Энцо Мареска қўл остида Премьер-лигада бирорта ҳам имкониятга эга бўлмади. Унинг майдондаги барча ҳаракатлари Кубок ўйинлари билан чегараланган, бу эса клуб мухлисларида хавотир уйғотмоқда, деб хабар берди "The Chelsea Chronicle".

Бошланғич таркибда мунтазам ўрни йўқлиги ва доим захира сифатида қаралиши футболчини январдаёқ кетишга мажбур қилиши мумкин. Чуквуэмека ижтимоий тармоқларда шунга шама қилиб, Instagram'да ўзининг бошқа клубга ўтиши ҳақидаги постга лайк босган.

"Челси" Лига Кубогидан чиқиб кетгани ҳисобга олинса, Чуквуэмеканинг ўйин вақти чекланган ҳолатда қолиши тўғри мантиққа эга. У ҳозир доимий ўйин амалиёти ва ўзини юқори савияда кўрсатиш имконияти кафолатланган янги клуб топишдан манфаатдор.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика