Latest news

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

2 кун қолди. "Насаф" финал остонасида News

2 кун қолди. "Насаф" финал остонасида

Қаршинининг "Насаф" клуби 10 йилликдан танаффусдан кейин ОФК кубогида такрор зафар қучиши мумкин.

Ҳа, клубнинг молиявий ҳолатини олдингиси билан таққослаб бўлмайди, таркибда юлдузлар йўқ. Аммо мусобақадаги барча рақибларидан илиқроқ таассурот қолдираётган "аждарлар" учун финалгача 1 қадам қолди. Бунинг учун 20 октябрь куни "Марказий" ўйингоҳда Гонгконгнинг "Ли Ман" жамоаси таслим қилиниши керак.

Nasaf Qarshi

AFC Cup Final Stage . Round Semi Finals

20/10/2021, 19:00

2
:
3
Finished AET

Lee Man FC

45'
90'

Рақиб номдор эмас. Бунинг устига "Моҳун Баган" дарвозасига 6 та гол урган Бердиев шогирдларини Суперлигада ҳам тўхтатиб бўлмаяпти. Жамоа ҳақиқатан  ҳам ажойиб формада. 

Бироқ, футболнинг ёзилмаган қоидаларига кўра, хотиржамликка берилган ёки бир лаҳзага "баланс"ни йўқотган томон дарҳол "тарсаки" қабул қилиб олади. Бундай ҳолатга "Насаф" футболчилари "Аҳал"га қарши ўйинда дуч келишган эди.

"Ли Ман" клубини олдинги турдаги "Моҳун Баган"га қиёслаш хато бўлади. Гарчи жамоавий ўйин яхши йўлга қўйилмаган бўлса-да, гонконгликлар таркибида яримта имкониятдан битта гол ясай оладиган 2 нафар легионер бор. Гап 30 ёшли бразилиялик ҳужумчи Жиль ҳамда 33 ёшли аргентиналик хавбек Жонатан Акоста ҳақида боряпти. Бу футболчилар тандеми "Насаф" ҳимоячилари учун анча муаммолар яратиши мумкин.

Биламиз, Рўзиқул Бердиев ҳеч қачон рақибларига паст назар билан қарамайди. Умид қиламизки, у айни пайтда ажойиб спорт формасида бўлиб турган шогирдларини ўйинга руҳан тайёрлашда хатога йўл қўймайди. Зеро, "Насаф" футболчилари хотиржамликка берилишмаса, финал йўлланмаси муқаррардек туюлмоқда. Муҳими, концентрацияни йўқотмаслик керак.

Норчаевнинг кумири ким? Унинг голлари отасини хурсанд қилмадими?

Author :
Rating: +61   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика