Latest news

21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  0 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  3 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  6 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  3 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1

19 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари News

19 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 23-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 23-турнинг энг яхши дарвозабони – Раҳимжон Давронов ("Металлург")

"Металлург" бу тур Тошкент вилояти дербисида ОКМК билан тўқнаш келди ва дуранг ўйнади - 1:1. Ўйин давомида Раҳимжон Давронов битта гол ўтказганига қарамай қолган вазиятларда жамоасини бир неча бор қутқарди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа Давронов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 23-турнинг энг яхши мураббийи – Февзи Давлетов ("Сурхон")

"Сурхон" бу турни Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши ўтказди иродали ғалабага эришди - 4:2. Учрашув давомида майдон эгалари 2:0 ҳисобида олдинда эдилар, аммо Давлетов шогирдлари қандайдир 20 дақиқа ичида вазиятни 180 даражага ўзгартириб юборишди ва суперкамбек амалга оширишди. Совринли ўринлар учун курашётган "Сўғдиёна"ни сафарда мағлуб этган Февзи Давлетов турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 23-турнинг энг яхши футболчиси – Абдуғафур Ҳайдаров ("Сурхон")

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳужумчиси Абдуғафур Ҳайдаров ўтган турда ҳам сайтимиз талқинига кўра энг яхши футболчи деб топилган эди. Бу турда 19 ёшли Ҳайдаров "Сўғдиёна" билан баҳсда 15 дақиқа ичида рақиб дарвозасига учта гол уришга эришди. Ёш ҳужумчи Суперлигада охирги 3 та ўйинда 5 та гол уришга эришди. Шу тариқа, Абдуғафур Ҳайдаров кетма-кет иккинчи турда ҳам тур футболчиси деб топилди!  



Championat.asia сайти талқинига кўра 23-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Акмал Мозговой ("Насаф")

"Насаф" етакчиларидан бири Акмал Мозговой "Локомотив"га қарши баҳсда супергол муаллифига айланди. Ойбек Бозоров томонидан узатиб берилган тўпни жарима майдони ичида тўхтатиб, чалқанчасига дарвозага йўллади. Айнан шу гол "Насаф"га биринчи чемпионликни келтирди. Мозговой томонидан урилган чемпионлик голи championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.


 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика