Latest news

10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  2 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  0 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  6 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  3 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  3 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  42 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  3

1 июль куни ЖЧ саралаш босқичи учинчи раундига қуръа ташланади News

1 июль куни ЖЧ саралаш босқичи учинчи раундига қуръа ташланади

Кеча Осиё қитъаси бўйлаб ўтказилган ўйинлардан сўнг ҳал қилувчи учинчи босқичга йўл олган барча жамоалар маълум бўлди.

Гуруҳ ғолиби сифатида кейинги босқичга чиққан жамоалар:

Сурия

Австралия

Эрон

Саудия Арабистони

Япония

БАА

Жанубий Корея


Энг яхши иккинчи ўрин билан йўл олган жамоалар:

Хитой

Ироқ

Уммон

Вьетнам

Ливан

Ҳал қилувчи учинчи босқичда жамоалар 6тадан икки гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа тўғридан тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлади. Учинчи ўринни эгаллаганлар ўзаро плей-офф баҳсида майдонга тушишади ва ютган жамоа ОФК, КОНКАКАФ, КОНМЕБОЛ ва Океания ўртасида ташкил этиалдиган қитъалараро плей-офф учрашувларига йўл олади. 

Осиё учун ҳал қилувчи учинчи раунд баҳсларига 1 июль куни қуръа ташланади. Саватчаларга жамоалар ФИФА рейтингидаги ўринларига кўра тақсимланган.  

Биринчи саватча: Япония, Эрон.

Иккинчи саватча: Жанубий Корея, Австралия.

Учинчи саватча: Саудия Арабистони, Ироқ.

Тўртинчи саватча: БАА, Хитой.

Бешинчи саватча: Сурия, Уммон. 

Олтинчи саватча: Вьетнам, Ливан

Бу дегани битта саватчадаги жамоалар кейинги босқичда бир-бирига рақиб бўлмайди. Масалан, Япония жой оладиган гуруҳда Эрон бўлмаслиги аниқ. 


Тақвим ҳам тайёр

ЖЧ саралаш учинчи раундда ўтказиладиган ўйинлар учун янги тақвим ҳам ишлаб чиқилган. Баҳслар шу йилнинг 2 сентябридан бошланиб, келаси йилнинг 29 март санасида тугайди.

1-тур. 2 сентябрь

2-тур. 7 сентябрь

3-тур. 7 октябрь

4-тур. 12 октябрь

5-тур. 11 ноябрь

6-тур. 16 ноябрь

7-тур. 27 январь

8-тур. 1 февраль

9-тур. 24 март

10-тур. 29 март

Rating: -31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика