UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Пато: "Милан"га қайтиш? Йўқ демасдим"  0 20:00"Қизиқарли факт". "Бунёдкор"нинг бразилиялик мураббийи ҳақида  6 19:45Англияда "тўполон": футболчилар пул туфайли ҳам клуб, ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан зиддиятга боришмоқда  3 19:32“Коронаинқироз”: дунё футболи таназзулдами?  0 19:23Гвардиоланинг онаси коронавирус сабабли вафот этди  11 19:18Тиаго Силва собиқ жамоасига қайтиши мумкин  0 19:00Балки уйда ўтирармиз?  19 19:00Olamsport: Ретро рукнда Ўзбекистон делегацияси Афина Олимпиадасига кузатилди, UFC 249 бўлиши тасдиқланди   0 18:45"Улар шифокорларми ёки масхарабозлар?" - Алаба коронавирус вакцинасини Африкада текшириб кўриш ҳақида  5 18:29"Фанат Суперлига". "Навбаҳор" – "Қизилқум" 3:1  129 18:27"Реал" ўйинчиларнинг маошидан 75 миллион иқтисод қилиш учун 7 ўйинчисини сотиб юборади  1 18:14"Фанат Суперлига". "Пахтакор" – AГМК 3:1  135 18:05А Серия клуби Педро учун курашга қўшилди  2 17:59"Фанат Суперлига". "Бухоро" – "Бунёдкор" 3:1  83 17:49Андрей Канчельскис Ўзбекистондаги карантин ҳолати ҳақида гапирди  10

Зойир Мирзаевнинг Қашқадарё вилояти футбол раҳбарлари билан учрашуви қандай ўтди? Янгиликлар

Зойир Мирзаевнинг Қашқадарё вилояти футбол раҳбарлари билан учрашуви қандай ўтди?

17 февраль куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Насаф", "Машъал", "Шўртан" клублари раҳбарлари, вилоят футбол Федерацияси вакиллари ва футбол мухлислари билан учрашди.

Учрашувда вилоят ҳокими "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиевни "Динамо"га таклиф этгани ҳақида гапириб берди.

"Самарқанд вилояти ҳокими бўлиб ишлаётган пайтларимда "Динамо"ни кучайтириш мақсадида клубга Рўзиқул Бердиевни таклиф қилдим. Унинг жавобидан жуда таъсирлангандим ўшанда - "Бор эътиборим шу клубда, мен "Насаф"сиз футболни тасаввур этолмайман", деганди Бердиев. У менга клубдан бўшатиб юбормагунларича бошқа клубга ўтиш таклифини кўриб чиқолмаслигини маълум қилганди", - дейди Зойир Мирзаев.


Футбол жамоатчилиги ва вилоят раҳбари билан бўлган илк йиғилишда Норқул Даминов бошчилик қилаётган Қашқадарё вилоят футбол Федерацияси фаолияти ҳам қониқарсиз эканлиги танқид қилиниб, ўтказилган ижтимоий сўровномада 31 фоиз аҳоли ҳатто бундай ташкилот борлигини билмаслиги айтиб ўтилди.

Шунингдек ҳоким клублар бош менеджерларининг ҳисоботини ҳам тинглади. "Насаф" бош менеджери Сергей Кучеренко "аждарлар" янги мавсумда кучли учликка киришни кўзлаётганини маълум қилди. Йиғлишда ҳомийлик муаммоси ҳам ўртага ташланди. Ғузорнинг "Шўртан" клуби янги мавсумга тайёргарликни жуда кеч бошлади. Клуб ҳали ҳамон ўтган мавсумдаги қарздорликларини тўлиқ бартараф этмаган. Жамоа бош менеджери Шамиль Ярулин ҳали ҳам клубда йиллик бюджет тасдиқланмагани, ҳомийлар томонидан маблағ ташлаб берилмагинини айтиб ўтди. Вилоят ҳокими мазкур масалада албатта ёрдам беришини бироқ ўз навбатида клубдан натижани ҳам талаб қилишини таъкидлади.
"Мен уни ёки бу футболчини ўйнат демайман. Бироқ, миллиардлаб маблағ сарфланаётган соҳадан натижа сўрашга вилоят ҳокими сифатида мени ҳам мухлисларнинг ҳам ҳаққи бор. Клубларга қанча маблағ ажратилгани маълум қилинади ва шу маблағга яраша натижа ҳам талаб қиламиз. Талабни бажаролмаганларга керак бўлса чора ҳам кўрамиз", - дейди вилоят ҳокими.


Зойир Мирзаев клублар очиқлик сиёсатига ўтиш кераклигини ҳам таъкидлади: "Жамоалар кимга қанча маош бераётгани, қаерга, қанча маблағ ишлатаётганини маълум қилиб бориши керак. Шунда шаффофлик бўлади. Шунда футбол фақатгина майдон ичида ўйналади. Майдон атрофида эмас", - дея айтиб ўтди Зойир Мирзаев.


Яна бир муҳим янгиликлардан бири Қашқадарёда ҳоким кубоги тикланадиган бўлди. Вилоят ҳокими кубок баҳслари учун 400 миллион сўм ажратишини маълум қилди. Унда шаҳар ва туман ҳокимларининг жамоалари баҳс олиб боради ва Ҳоким кубоги апрель-сентябрь ойлари оралиғида бўлиб ўтиши маълум қилинди.

Шунингдек, Зойир Мирзаев 29 февраль куни Муборакда бўладиган "Машъал" - "Сўғдиёна" баҳсини кўриш учун очилиш ўйинига боришини маълум қилди. "Муборакка бораман. Лекин "Сўғдиёна"ни ютишинглар керак", - дея самимий ҳазил қилди вилоят раҳбари.

Йиғилиш якунида вилоят ҳокимига "Машъал" клубининг эсдалик футболкаси совға сифатида топширилди.



Номоз Чориев Қарши шаҳридан махсус
Фото: Абдилатиф Шодиев

Рейтинг: +27   

Фикрлар

+17   
18 фев 09:14:17
fc Surxon
Qashqadaryolik muxlislar uchun xursandman futbolni sevadigan hokim kelibdi.
+10   
18 фев 09:15:21
isaaajon_uzb fc nasaf
Raxmat. OCHL ni sog'indik Nasafim bu yil kuchli uchlikka kiraylik . Biz sizlar bilan olg'a
+9   
18 фев 09:40:39
Baxtiyor
Мен бу инсон билан 2012/2013 йилларда ишлаганман. Ҳақиқатдан ҳам спортни айниқса футболни яхши кўрадилар.
2012 йил "Умид ниҳоллари" да Самарқанд тарихида биринчи бор футбол жамоамиз, менинг мураббийлигимда Навоий шаҳрида фахирли 1-ўринни қўлга киритгандик, эсимда ўша Андижон билан бўлиб ўтган ўйин, майдонда бевосита Халқ талим вазири Тимур Ширинов ва бош вазир Шавкат Мирзиёев ўйинни бошидан охиригача кузатган эдилар, ғалабадан сўнг мени олдиларига чақириб, табриклаган эдилар. Шундан сўнг Самарқандга қайтгач, Зойир Мирзаев ҳар бир футболчига бир миллиондан, менга уч миллиондан пул мукофотлари ва бошқа қиммат баҳо совғалар улашган эдилар. Шу йили 2012 йил Шердор ФК ни 1-лигага олиб чиқганмиз, 2013 йилдан Динамо ФК да директор вазифасида иш бошлаган эдим.
+7   
18 фев 09:20:53
Marcus.Rashford .10
Nima bolsa ham hokim buva Qashqadaryoda kòp yillar ishlasinlarda.
+7   
18 фев 09:15:55
nasaf
Яхши хабар
+5   
18 фев 09:36:38
Олимжон Насаф
4-5 йил аввал феврал ойлари ОЧЛ ўтиш ўйинларига 2-секторга билет олиб соат 12-30 стадионда 2та нонни орасига қовурилган гўшт ёки шашлик олб кириб, ўйин 18-00 ё 18-45да бошланарди. Ўша кунларни ҳам соғиндик...
+4   
18 фев 10:10:47
Qarshinasaf71
Яшанг хоким бува ишларига омад, ана шундай кашкадарё футболини куллаб кувватланг
+4   
18 фев 09:58:48
Marcus.Rashford .10
Олимжон Насаф фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
4-5 йил аввал феврал ойлари ОЧЛ ўтиш ўйинларига 2-секторга билет олиб соат 12-30 стадионда 2та нонни орасига қовурилган гўшт ёки шашлик олб кириб, ўйин 18-00 ё 18-45да бошланарди. Ўша кунларни ҳам соғиндик...
Nimasini aytasiz bilet olib kirolmaganlar qancha edi stadiondagi atmosfera shunchaki super bòlar edi xudo xoxlasa qaytadi òsha damlar.
+3   
18 фев 09:34:41
BarsAndijon
Футбол халк учун 2та супер 1та про лига командаларини тулик таъминлаб кутаринки рух бериш -койил!Кашкадарё мухлислари хавас килгудек-омад сизларга.
+2   
18 фев 09:34:22
Ўзбеклигим фахрим
Қашқадарёликлар учун хурсандман Насаф ва Машъал жуда зўр мактабга эга уларга моддий томондан ёрдам бериш керак. Яшанг ҳокимбува футболни катталари ҳар эҳтимолга қарши тизза баравари этиклардан сотиб олиб қўйинглар мавсум охирида ёки мағлубиятга учраганингларда керак бўлиб қолиши мумкин тош кўтаришниям машқ қилиб туринглар
+2   
18 фев 09:14:16
Sherzod Ataniyzov
Зоир Мирзияев жаноблари агар бу мавсум Насаф 2 ё 3 ўрини олмаса ариқда турасанлар деган бўлиши мумкин
+1   
18 фев 16:20:29
Жаноб Господин
Maqola uchun Namoz Choriyevga rahmat. Shunday aniq tiniq va foydali ma'lumotlar CA chiqaravering. Xudo xoxlasa yo nasib O'zbekistonda qolaversa Butun Osiyo va Yevropagacha ham yetib boradi bizning Qashqadaryo xalqimizning fudbol klublari nomlari, fudbolchilari. Hokim buvamizga behisob rahmat shunday ishlarga qo'l urayotganiga. Xudo xoxlasa Qashqadaryoda qilayotgan ishlarini omadini bersin, fudboldagi ishlariga ham. Qashqadaryoda uzoq yillar ishlab Nasaf Mash'al Shurtan fudbol klublarimizni dunyoga tanitsinlar. Yorug' yuz bilan davru davron keldi yigitlar shunchaki maydonda fudbol o'ynang va yuting. G'alabalar marralar va yutuqlar sovrinlar sizlarniki. Ona shahrimsan, faxrimsan Qashqadaryo.
+1   
18 фев 13:01:40
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Sherzod Ataniyzov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Зоир Мирзияев жаноблари агар бу мавсум Насаф 2 ё 3 ўрини олмаса ариқда турасанлар деган бўлиши мумкин
Агар Насафим 2 ё 3 ўринни олса, ўзим хохлаб қишда бўлса ҳам ариққа тушишга тайёрман.
+1   
18 фев 12:57:24
Sardor Abubakirov
Xokim ham toʻgʻrisi Qashqadaryoliklarga oʻxshap gʻururi baland jaydari inson ekan. Qashqadaryo klublarini OCHL da yaxshi oʻynashga potensiali yetadi
+1   
18 фев 12:53:41
Sardor Abubakirov
Xudo xohlasa Toshkent klublariga qarshi Qashqadaryo klublari birdek buladi. xuddi Manchester va London dek.
Yashang xokim buva. Qashqadaryo futbol tizimini yanada rivojlantirish kerak
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг