UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00"Манчестер Сити" Санчони қайтармоқчи  1 13:35Моуринью "Тоттенхэм" ҳимоячисига: "Мени масхара қила оламан деб ўйласанг, адашасан"  8 13:16Акбар Исматуллаев: "Таиланд клуби билан келиша олмадик"  8 13:10Лэмпард: "Мен ҳеч қачон Месси, Роналду ва Мбаппени сотиб олиб беришларини сўрамайман"  1 13:01Eplmanager.com: Бугун 17-тур учун дедлайн  2 12:54Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати-2019. Бугун "Ал Ҳилол" ўйнайди  5 12:44"Атлетико" МЮ қизиқаётган Саулнинг нархини туширди. У энди 102 миллион евро  6 12:32ЎФА 2730 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди  19 12:32Olamsport: Боксчимиз иккита камар учун жанг қилади, бугун "Ҳумо" ўйнайди ва бошқа хабарлар  0 12:20"Реал"нинг ноярбь ойидаги энг яхши футболчиси маълум бўлди  3 11:54Мбаппе энг қиммати, Роналду эса топ-15да ҳам йўқ  34 11:42Терма жамоа ва клуб либосларидан яратилган "mix"лар  4 11:30"Барселона"нинг бугунги ўйин учун қайдномаси: икки футболчи жароҳатдан сўнг сафга қайтди  13 11:28Бахтиёр Ашурматов: “Қўқон футболини юқори даражага олиб чиқиш, мухлислар меҳрини қозониш учун юракдан ишлайман”  16 11:18Қадамбой Нурметов: “Ўзимни кучли клубларда синаб кўришга тайёрман”  7

Зиданнинг 3-5-2 тактикасидаги ижобий ва салбий жиҳатлар Янгиликлар

Зиданнинг 3-5-2 тактикасидаги ижобий ва салбий жиҳатлар

Зинедин Зидан сўнгги 2та ўртоқлик учрашувида 3-5-2 схемасидан фойдаланди.

Бунга сабаб, у нафақат янги ўйинчилар, балки схема борасида ҳам тажриба ўтказиб кўрди. Жамоа “Ред Булл”га қарши ғалабага эришилган баҳсда ва “Рома” билан ўйиннинг 45 дақиқасида ана шу тактика бўйича ҳаракатланди. Бу Зиданнинг одатий схемасидан яхшироқ самара берадими ёки йўқ — ҳали аниқ эмас. Шу сабаб вазиятдан фойдаланган ҳолда, янги тактиканинг ижобий ҳамда салбий жиҳатлари ҳақида сўз юритмоқчимиз. Аввал салбий томонларидан бошлаймиз.

Марказий ҳимоячилар етишмовчилиги

Янги схеманинг асосий муаммоси — тактика 3та марказий ҳимоячи асосида қурилган. Жамоада атиги 4та ҳимоячи бор: Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Начо ва Эдер Милитао. Агар 2таси жароҳат олиб, дисквалификация бўлса ёки шунчаки ротация туфайли сафдан чиқса, бу тактикадан фойдаланишнинг иложи бўлмайди. Шу билан бирга, трансфер ойнаси ёпилишга жуда оз вақт қолди. Бу пайт ичида клуб янги иқтидорли ҳимоячи топиб, уни сотиб олиши бироз қийин бўлса керак.

Неймар ва Азар бирга ўйнай олмайди

Агар клуб Неймар билан шартнома имзолайдиган бўлса, икки юлдуз бу тактикага мос тушмайди: бразилиялик вингерларсиз тактикада Азарни марказий ҳужумга ўтишга мажбур қилиши мумкин. У ерда эса бошқа бир француз бор. Зидан эса Бенземани таркибдан чиқаришни истамаяпти. 

Родриго ва Винисиус ўрнини йўқотади

Агар Азар ва Неймар янги тактикада ўйнашга қийналса, у ҳолда икки бразилиялик улардан кўпроқ қийналиши аниқ: тезлиги билан машҳур Родриго ва Винисиус майдонга тушиш учун бор кучи билан ҳаракат қилиши лозим бўлади. Лекин шунда ҳам уларга жой кафолатланмайди. Сабаби бу тактик схемада одатда улар тўп тепадиган позициянинг ўзи йўқ.

Ҳамон кўп гол ўтказиб юборилмоқда

Учта марказий ҳимоячи билан ўйнаш кўп тайёргарлик ҳамда координацияни талаб этади. Ушбу схемадан ҳозирги химоячилар билан биргаликда фойдаланишга бўлган уринишлар шуни кўрсатдики, жамоа ҳамон кўп гол ўтказиб юбормоқда...

Бироқ, 3-5-2 схемасининг бир қатор ижобий томонлари ҳам мавжуд.

Схема Марселога ёрдам беради

Уч марказий ҳимоячи билан Марсело олдинга бориш учун кўпроқ эркинликка эга бўлади. Сўнгги вақтларда бразилияликнинг ҳужум қилиши анча кучайди. “Рома”га қарши баҳсда урган голи ва голли узатмалари туфайли бунга яна бир бор гувоҳ бўлдингиз.

Марказий ярим ҳимоячилар муҳим роль ўйнаши мумкин

Агар ярим ҳимоячилар жамоавий ўйин тепм назорати борасида кўпроқ эркинликка эга бўлсалар, у ҳолда жамоанинг “ҳаракатлантирувчи кучи” янада фойдалироқ бўлади. Бундан ташқари, Тони Кросс ва Лука Модрич асосий вазифаларни ўз зиммаларига олишини ҳисобга олсак, Каземиро ҳимоядаги ишончлиликни буткул таъминлай олади.

Азарнинг эркинлиги

Зиданнинг муаммоларидан бири — Эден Азарнинг истеъдодидан максимал даражада фойдаланиш ва буни бажаришни унинг ўзига қўйиб бериш (ҳужумда унга эркинлик бериб). Ҳозирча белгиялик ушбу тактикада тўпга кўп бора эгалик қилмоқда.

Ташаббус Зидандан чиқди

Янги схема “Реал” учун ҳам яхши янгилик бўлди. Чунки у Зиданнинг тактикани ўзгартириш ва ривожлантириш йўлидаги мураббийлик салоҳиятини намоён этади. 3-5-2 тактикаси бўйича ўйнаш — Зизу шунчаки бор ишни давом эттирмай, жамоа муваффақиятга эришишида янги йўллар излаётганини, ўз устида ишлаётганини ҳам билдиради.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг