UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Эриксен "Тоттенхэм"дан уни трансферга қўйишларини талаб қилмоқда  1 11:28"Барселона" Неймар фамилияси ёзилган либосларни буюртма қилди  16 11:05Криштиану Роналду: "Ҳозир ҳар қандай ўйинчи учун 100 миллион евро тўланиши мумкин"  6 10:41Дембеле яна клуб тартибини бузди  3 10:22Балотелли "Манчестер Сити" таркибида майдонга тушади  6 09:50Райан Гиггз МЮда пенальтиларни ким тепиши кераклигини айтди   2 09:35Агент: “Арсенал” Торрейранинг бошқа клубга ўтишини тақиқлаб қўйган   0 09:20Лука Йович: “Журналистлар мени кулишга мажбур қилмоқда”   9 09:00“Арсенал” ҳимоячиси А Серияга кўчиб ўтишга яқин   1 08:53ПСЖ футболчилари Тухелга қарши чиқмоқда   7 08:47“Ливерпуль”нинг янги дарвозабони “Олтин тўп”ни ким олиши кераклигини айтди   12 08:38Coca-Cola Ўзбекистон кубоги. Бугун чорак финал старт олади  19 08:29“Монако” “Ювентус”нинг собиқ футболчисига кўз тикди   0 08:14“Челси” футболчиси Римга етиб келди   1 07:55“Ювентус” президенти Луис Суарес трансферини амалга оширмоқчи   14

Зиданнинг 3-5-2 тактикасидаги ижобий ва салбий жиҳатлар Янгиликлар

Зиданнинг 3-5-2 тактикасидаги ижобий ва салбий жиҳатлар

Зинедин Зидан сўнгги 2та ўртоқлик учрашувида 3-5-2 схемасидан фойдаланди.

Бунга сабаб, у нафақат янги ўйинчилар, балки схема борасида ҳам тажриба ўтказиб кўрди. Жамоа “Ред Булл”га қарши ғалабага эришилган баҳсда ва “Рома” билан ўйиннинг 45 дақиқасида ана шу тактика бўйича ҳаракатланди. Бу Зиданнинг одатий схемасидан яхшироқ самара берадими ёки йўқ — ҳали аниқ эмас. Шу сабаб вазиятдан фойдаланган ҳолда, янги тактиканинг ижобий ҳамда салбий жиҳатлари ҳақида сўз юритмоқчимиз. Аввал салбий томонларидан бошлаймиз.

Марказий ҳимоячилар етишмовчилиги

Янги схеманинг асосий муаммоси — тактика 3та марказий ҳимоячи асосида қурилган. Жамоада атиги 4та ҳимоячи бор: Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Начо ва Эдер Милитао. Агар 2таси жароҳат олиб, дисквалификация бўлса ёки шунчаки ротация туфайли сафдан чиқса, бу тактикадан фойдаланишнинг иложи бўлмайди. Шу билан бирга, трансфер ойнаси ёпилишга жуда оз вақт қолди. Бу пайт ичида клуб янги иқтидорли ҳимоячи топиб, уни сотиб олиши бироз қийин бўлса керак.

Неймар ва Азар бирга ўйнай олмайди

Агар клуб Неймар билан шартнома имзолайдиган бўлса, икки юлдуз бу тактикага мос тушмайди: бразилиялик вингерларсиз тактикада Азарни марказий ҳужумга ўтишга мажбур қилиши мумкин. У ерда эса бошқа бир француз бор. Зидан эса Бенземани таркибдан чиқаришни истамаяпти. 

Родриго ва Винисиус ўрнини йўқотади

Агар Азар ва Неймар янги тактикада ўйнашга қийналса, у ҳолда икки бразилиялик улардан кўпроқ қийналиши аниқ: тезлиги билан машҳур Родриго ва Винисиус майдонга тушиш учун бор кучи билан ҳаракат қилиши лозим бўлади. Лекин шунда ҳам уларга жой кафолатланмайди. Сабаби бу тактик схемада одатда улар тўп тепадиган позициянинг ўзи йўқ.

Ҳамон кўп гол ўтказиб юборилмоқда

Учта марказий ҳимоячи билан ўйнаш кўп тайёргарлик ҳамда координацияни талаб этади. Ушбу схемадан ҳозирги химоячилар билан биргаликда фойдаланишга бўлган уринишлар шуни кўрсатдики, жамоа ҳамон кўп гол ўтказиб юбормоқда...

Бироқ, 3-5-2 схемасининг бир қатор ижобий томонлари ҳам мавжуд.

Схема Марселога ёрдам беради

Уч марказий ҳимоячи билан Марсело олдинга бориш учун кўпроқ эркинликка эга бўлади. Сўнгги вақтларда бразилияликнинг ҳужум қилиши анча кучайди. “Рома”га қарши баҳсда урган голи ва голли узатмалари туфайли бунга яна бир бор гувоҳ бўлдингиз.

Марказий ярим ҳимоячилар муҳим роль ўйнаши мумкин

Агар ярим ҳимоячилар жамоавий ўйин тепм назорати борасида кўпроқ эркинликка эга бўлсалар, у ҳолда жамоанинг “ҳаракатлантирувчи кучи” янада фойдалироқ бўлади. Бундан ташқари, Тони Кросс ва Лука Модрич асосий вазифаларни ўз зиммаларига олишини ҳисобга олсак, Каземиро ҳимоядаги ишончлиликни буткул таъминлай олади.

Азарнинг эркинлиги

Зиданнинг муаммоларидан бири — Эден Азарнинг истеъдодидан максимал даражада фойдаланиш ва буни бажаришни унинг ўзига қўйиб бериш (ҳужумда унга эркинлик бериб). Ҳозирча белгиялик ушбу тактикада тўпга кўп бора эгалик қилмоқда.

Ташаббус Зидандан чиқди

Янги схема “Реал” учун ҳам яхши янгилик бўлди. Чунки у Зиданнинг тактикани ўзгартириш ва ривожлантириш йўлидаги мураббийлик салоҳиятини намоён этади. 3-5-2 тактикаси бўйича ўйнаш — Зизу шунчаки бор ишни давом эттирмай, жамоа муваффақиятга эришишида янги йўллар излаётганини, ўз устида ишлаётганини ҳам билдиради.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+2   
14 авг 21:43:12
რªฑɠนδεřძเ
navas

militao varan ramos

carvaxal casemero marselo
modrich kross

benzima azar
+1   
14 авг 23:25:25
Sardor Agzamov
Zidan oldinam oynatganu 3-5-2da
   
15 авг 17:08:19
Diyor Aliyev
Sardor Agzamov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Zidan oldinam oynatganu 3-5-2da
Zidan avval 4:3:3va 4:4:2da òynatgan realdi
   
15 авг 11:47:57
Re@l^^^Arsen@l
Akmal Jovliev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Zidan zo'r o'yinchi va zo'r murabbiy bunga tan beramiz lekin Ranaldusiz Zidan hech narsaga erisha olmaydi. Azar Ranaldu darajasidagi o'yinchi emas! (Barsa muhlisi)
vaqt korsatadi hammasini. fol ochishga hali erta
   
15 авг 11:40:22
Akmal Jovliev
Zidan zo'r o'yinchi va zo'r murabbiy bunga tan beramiz lekin Ranaldusiz Zidan hech narsaga erisha olmaydi. Azar Ranaldu darajasidagi o'yinchi emas! (Barsa muhlisi)
   
15 авг 10:23:46
NABIYEB ABDULLOX
Sardor Agzamov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Zidan oldinam oynatganu 3-5-2da
U payt ronide gol mawinasi boridi
Hozir jamoviy oyinga moslawtrvoti taktikani
-1   
14 авг 21:41:22
რªฑɠนδεřძเ
navas

militao varan ramos

carvaxal casemero marselo
modrich kross

benzima azar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг