Зидан ва Исконинг уйига ўғриликка тушишди
12 июн 2019 23:28
Янгиликлар
Зидан ва Исконинг уйига ўғриликка тушишди
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ҳамда ярим ҳимоячи Исконинг уйига ўғрилар тушишди.
"El Chiringuito TV" хабарига кўра, ўғрилик вақтида Зидан ва Исконинг уйларида ҳеч ким бўлмаган. Бироқ ҳозирча ўғриланган буюмлар ва йўқотилган зарар қанча эканлиги ошкор қилинмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, бу йили кўплаб футболчиларнинг уйи туналмоқда. Олдинроқ, Альваро Мората ("Атлетико"), Карим Бензема ("Реал"), Эсекиэль Гарай ва Жоффре Кондогбиа (иккиси ҳам "Валенсия"), Хоакин ("Бетис"), Жорди Альба, Кевин-Принс Боатенг ва Жерар Пике ("Барселона") каби футболчиларнинг уйига ҳам ўғриликка тушишганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар