UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  1 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  2 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  55 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  23 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3

Зафар Тўраев: "Зоминда икки очко йўқотдик" Янгиликлар

Зафар Тўраев: "Зоминда икки очко йўқотдик"

Бу йил яна олий лигада иштирок эта бошлаган "Машъал" чемпионатнинг дастлабки турини сафарда "Сўғдиёна"га қарши ўтказиб, дурангга имзо чекди - 1:1.
"Газчилар" сафида шу куни энг яхшилардан бири бўлган Зафар Тўраев "СА" талқинига кўра 1-турнинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Шу муносабат билан Тўраевни суҳбатга чорладик.

- Чемпионатнинг илк ўйини ҳеч бир жамоа учун осон кечмайди. Жумладан 15 март куни "Сўғдиёна"га қарши ўтган баҳс ҳам биз учун қийин бўлди. Мезбонлар устунликка эришди. Лекин майдоннинг холати ҳам яхши эмасди. Шунинг учун ўз ўйинимизни кўрсатишга қийналдик. Гарчи илк турда дуранг қайд этган бўлсакда, биз бу ўйинда икки очко йўқотдик. Чунки "Машъал" фақат уч очко олишни мақсад қилиб борганди.

- Энди тақвимга кўра иккинчи турни ўз майдонимизда "Бунёдкор"га қарши ўтказамиз. Амалдаги чемпион билан бўлажак баҳс ҳам қийин бўлади. Буни ҳозирдан англаб турибмиз. Лекин шунга қарамай фақат уч очко олиш учун майдонга чиқамиз. Чунки ўз мухлисларимиз кўз ўнгида ғалаба қозонмасак бўлмайди.

- "СА"ни кузатиб бораман. Очиғини айтсам, сайт ижодкорларининг 1-тур рамзий терма жамоасини тузганда ундан ўрин олишимни кутмагандим. Бу мен учун сюрприз бўлди десам ҳам бўлади. Лекин "Сўғдиёна"га қарши кечган баҳсда шахсан ўзимнинг кўрсатган ўйинимдан қониқиш хосил қилганим йўқ.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика