UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  1 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  1 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  2 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  1 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  7 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  6 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  6 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1

Зафар Полвонов: "Ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди? Мураббийларимизнинг танлаган тактикаси ҳисобига" Янгиликлар

Зафар Полвонов: "Ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди? Мураббийларимизнинг танлаган тактикаси ҳисобига"

АГМК қаторасига икки турдан буён мағлуб бўлмаётган “Бунёдкор” жамоаси устидан зафар қучди.

Мазкур учрашувдан олдин мезбонлар таркибида айрим йўқотишлар мавжуд эди. Яъни марказий ҳужумчи Мате Ватсадзе жароҳати боис қайдномадан жой олмади. Унинг ўрнига асосий таркибдан жамоанинг ўтган йилдаги тўпурари Зафар Полвонов ўрин эгаллади. Гарчи, футболчи бугун майдонни голсиз тарк этган бўлса-да, ёмон ўйин намойиш қилмади. Беллашувдан сўнг Полвонов фикрлари билан қизиқдик.

“Умуман олганда бугунги баҳс ҳақида ижобий фикр билдиришим мумкин. Биринчи галда жамоадошларимга катта раҳмат айтаман. Мухлислар учун қизиқарли ўйин бўлди. Стадионга ташриф буюрган кам сонли ишқибозлар ўзгача завқ олишди. Уларга оҳиргача бизни олқишлаб туришгани учун ташаккур билдриб қоламан. Ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди? Авваламбор бу мураббийларнинг танлаган тактикасининг самараси. Ўтган турлардан сўнг ўз устимизда ишладик, ягона мақсад ва ғалаба остида бирлашдик. Бугунги ютуқда мураббийлар штабининг ҳиссаси катта. Суперлиганинг кучли клубларидан бирини мағлуб этганимиздан хурсандмиз. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Мавсум давом этади. Қийин ўйинлар кутиб турибди. “Бунёдкор”га кейинги турларда омад ва зафарлар тилаб қоламан”, - деди АГМК футболчиси.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика