"Ювентус" Эден Азарга эътибор қаратди
27 авг 2021 21:18
Янгиликлар
"Ювентус" Эден Азарга эътибор қаратди
"Ювентус" жамоани тарк этган ҳужумчи Криштиану Роналдуга ўринбосар қидиришни бошлади.
Туринликлар "Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азарга эътибор қаратган.
Агар "қаймоқранглилар" ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг трансферини амалга оширса, тез-тез жароҳатлари туфайли асосий таркибдаги мустаҳкам ўрнини йўқотган 30 ёшли бельгиялик футболчини қўйиб юборишга тайёр.
Ўтган мавсумда Азар 21 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди. Унинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
22:06
"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти" 11
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар