UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56 “Ливерпул”га барқарорлик етишмаяпти  0 08:49Olamsport: Маҳмуд UFC'да Ўзбекистон байроғи билан, Конор ва Порьенинг гонорари ва бошқа хабарлар  0 08:27Сетьен “Барса”дан 4 миллион евро талаб қилмоқда  1 07:58Аллегри “Челси”га келмайди  1 07:28Франция чемпионати. ПСЖ бир киши кам бўлиб қолган рақибини аяб ўтирмади  0 07:13Бундеслига. Холанднинг дубли “Боруссия”ни мағлубиятдан қутқара олмади  2 07:00Eplmanager.com. Янги "The Merseyside league" совринли лигасини кутиб олинг!  0 06:35Лига 1. "ПСЖ" - "Монпелье" 4:0, Килиан Мбаппедан дубль  0 06:30Бундеслига. "Боруссия М" - "Боруссия Д" 4:2  1 00:55Эль-Шаарави собиқ жамоасига қайтмоқда  1 00:30Милнер: "Баҳона қилмаймиз. "YNWA"га мухтожмиз"  3 00:15Куман: "Барселона"да ўйнаётган футболчи пенальтида адашмаслиги керак"  1 00:01Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:55"Милан" навбатдаги трансферни эълон қилди  6 23:48Алли сафдан чиқди  0

Йован Жокич: "АГМК билан тарих яраётганимиздан хурсандман" Янгиликлар

Йован Жокич: "АГМК билан тарих яраётганимиздан хурсандман"

АГМК тарихидаги муваффақиятли мавсумга айланаётган жорий йил якунланишига оз фурсат қолди.

Чемпионат тугашига бир тур қолганда жамоа Суперлига бронза медалларини қўлга киритди. Шу муносабат билан олмалиқликларниг сербиялик легионери Йован Жокичнинг жорий мавсум ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

«Ажойиб ва мураккаб мавсумни ўтказдик. АГМК билан иккинчи бор биргаликда тарих яратаётганимдан хурсандман. Бунга қадар жамоа билан кубокда ғолиб чиққандим, эндиликда АГМК биринчи маротаба чемпионат совриндорига айланди. Бу йўлда жамоа учун хизмат қилганимдан мамнунман.

Мураббийлар штаби, футболчи жамоадошларим, клубда хизмат қилаётган барча персонал ҳамда раҳбарият ва албатта мухлисларга ташаккур билдирмоқчиман. Осон бўлмаган мавсум ва йил давомидаги форс-мажор ҳолатларида доимо бир-биримизни қўллаб-қувватладик.

Айнан шундай ҳамжиҳатлик ва бир аҳил оилага айланганимиз муваффақият сари етаклади. Мавсум давомида ҳақиқий жамоага айлана олдик. Бронза медалини оиламга бағишламоқчиман. Ўзбекистондаги фаолиятим омадли кечмоқда деб бемалол айта оламан. Дастлабки йил Ўзбекистон кубогини қўлга киритдим, кейинчалик кумуш медал ва суперкубокда ғолиб чиқдим. Бу йил эса бронза медалига эга чиқяпман.

Ўйлайманки, бу ҳали ҳаммаси эмас. Бизни яна кубок ўйинлари кутмоқда ва олмалиқлик мухлисларни ҳали яна хурсанд қилиш ниятидамиз», — дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Йован Жокич.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
02 дек 15:07:31
wrestrus
Админ тебе сегодня двоечка, по писанию)))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика