UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Месси "Барселона" билан янги шартнома имзоламайди (Marca)  5 22:12"Ливерпуль" Шакирига нарх белгилади  0 21:53Умтитининг агентлари "Барселона" вакиллари билан кўришади  12 21:34Манба: Грилиш "Манчестер Сити" билан шартнома тузди  4 21:16Хитой. Достон Турсунов жамоаасида ғалаба, Одил Аҳмедов клубида мағлубият  3 20:52"Реал Сосьедад" Кубони ижарага олишга яқин  1 20:30"Интер" Лукакуга яна икки ўринбосар топиб қўйди  7 20:11"Тоттенхэм" устози Кейн билан боғлиқ ҳолат ҳақида нималар деди?  1 19:55"Монако" нидерландиялик форвардни сотиб олди  0 19:52Olamsport: Олимпиададаги Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўзгариш, эркин курашчимиз бронза учун курашади  0 19:30Про лига. "Динамо" Ғузорда ғалаба қозонди ва биринчи ўринга чиқиб олди  10 19:26Михаэль Баллакнинг ўғли ЙТҲ туфайли вафот этди  8 19:08Футзал терма жамоамиз Испания ва Португалияда ўқув-машғулот йиғини ўтказади  8 18:47"Тоттенхэм" Кейн сотилса, Коутиньо ва яна бир неча ўйинчилар билан шартнома имзолаши мумкин  1 18:24"Саутгемптон" Абрахамга қизиқиш билдирмоқда  0

Ёшлар терма жамоаси Мисрга U-21 ва U-18 мусобақалари тўпурарини олиб кетмади Янгиликлар

Ёшлар терма жамоаси Мисрга U-21 ва U-18 мусобақалари тўпурарини олиб кетмади

Мисрда 20 ёшгача футболчилар орасида халқаро мусобақа бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.

Мазкур мусобақа U-20 Араб Кубоги дейилади ва бунда ўзбекистонлик футболчилар ҳам иштирок этишади. ЎФА мазкур турнирга Ўзбекистон U-20 эмас, балки 2003 йилда туғилган футболчилардан иборат U-18 терма жамоасини юборишга қарор қилди. Мазкур терма жамоага Дмитрий Ким бош мураббийлик қилмоқда.

Қизиғи шундаки, ПФЛ томонидан ўтказиб келинаётган U-21 ҳамда U-18 биринчиликларининг тўпурари бўлиб турган "Локомотив" ҳужумчиси Али Абдураҳмонов йиғинда қатнашгани билан Мисрга олиб кетилмади. У фақат Тошкентдаги машғулотларда иштирок этди. Маълумот учун, Али Абдураҳмонов ҳозирча U-21 биринчилигида 6та, U-18 биринчилигида эса 8та гол урди. 

"Локомотив" U-18 футболчилари 10-тур якунларига кўра, 13та гол урган бўлишса, шундан 8тасини фақат бир футболчи рақиблар дарвозасига киритиши таҳсинга лойиқ. Али Абдураҳмонов деярли ҳар ўйинда гол уриб келаётгани боис ёшлар терма жамоасига таклиф этилганди, аммо нима сабабдан Мисрдаги турнирга олиб кетилмагани ғалати. Ва бизга маълум бўлишича, унинг ўйин услуби бош мураббий Дмитрий Кимнинг тактикасига мос тушмапти. 

Агар мураббийнинг тактикасига ушбу футболчи мос тушмаган бўлса, буни тўғри тушунса бўлади (аслида гол уриб келаётган футболчи қанақасига тактикага тушмаслик мумкин), лекин бизнинг мураббийларга "одат" бўлиб қолаётган "ўзиникини тиқиштириш" тушунчаси амалга ошиб, мураббий шунчаки бошқа футболчини олиб кетган бўлса-чи? Аммо факт шуки, иккита мусобақа тўпурари терма жамоа билан U-20 Араб Кубогига бормади. 

Энди мусобақа ҳақида маълумот берадиган бўлсак, мазкур халқаро турнирда қуйидаги жамоалар иштирок этмоқда. 

"A" гуруҳи - Миср, Нигер Республикаси, Мавритания, Жазоир. 

"B" гуруҳи - Марокаш, Тожикистон, БАА, Джибути. 

"C" гуруҳи - Сенегал, Ливан, Ироқ, Коморо ороллари. 

"D" гуруҳи - Тунис, Яман, Саудия Арабистони, Ўзбекистон. 


Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг гуруҳ ўйинлари тақвими:

21 июнь. Ўзбекистон - Саудия Арабистони

24 июнь. Ўзбекистон - Тунис

27 июнь. Ўзбекистон - Яман

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -19   

Фикрлар

+8   
21 июн 21:27:04
Evropa
Maqola toʻgʻri yozilgan, javob berishi kerak toʻpurar oʻyinchini olib ketmagani uchun, jurnalist qayerda ishlashini nima qizigʻi bor, toʻpurar hujumchi har qanday taktikaga tushadi, jurnalistlarga maqola yozmiysilar deysilar, yozsa bunaqa gʻiybat, qaysi oʻyinchini olib ketayapti, qaysi birini tashlab ketayapti, bilishimiz kerak.
+5   
21 июн 21:16:05
rostgoy
Агенти мураббийни таниши эмасдир.
+5   
21 июн 21:13:11
taqvo
Бу харомхўрларни нима қилса бўларкина?
+3   
21 июн 21:34:22
Бахтийор Ашуров
Evropa фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Maqola toʻgʻri yozilgan, javob berishi kerak toʻpurar oʻyinchini olib ketmagani uchun, jurnalist qayerda ishlashini nima qizigʻi bor, toʻpurar hujumchi har qanday taktikaga tushadi, jurnalistlarga maqola yozmiysilar deysilar, yozsa bunaqa gʻiybat, qaysi oʻyinchini olib ketayapti, qaysi birini tashlab ketayapti, bilishimiz kerak.
Эээ қўёвринг на иссиғига, совуғига кўришади.
+2   
22 июн 00:32:32
Zohid Juraev
Карислар ичида ҳам аферистлпри жуда кўп
+2   
21 июн 21:30:13
Азамат0968
Қизиғи шундаки,яна Саудия бор гуруҳда эканмиз. Бу тақдирнинг имтиҳони эканми ё қўпол ҳазили. Агар ютқазсак бўлганинг шу дегани бўлади. Ютиб қўйсакчи?
+2   
21 июн 21:23:25
Sherzod Ismoilovic Kurbonboev
Bunday uyinlarni iloji bulsa tvda olib berish kerak fikrim
+1   
22 июн 00:32:05
Zohid Juraev
Ким ўзи ким?

Хеч ким танимайдиган мураббийни Ким термага қўйди?
+1   
21 июн 22:17:47
Haerullo
Фаргоналик футболчилар U18;Нефтчи 1 уринда кетябди жизни хам ,,реклама,, килинглар !
+1   
21 июн 22:13:10
Mash'al (Yo'lbarslar)
Ўрнига Матқовулни эшагини олиб кетишган бўлса керак.
+1   
21 июн 22:09:09
Bu shunchaki o'yin
18 ёшлиларам Саудия билан шарманда буладими энди. Бошни кандай кутариб юраркина булар???
+1   
21 июн 21:26:34
Evropa
Maqola toʻgʻri yozilgan, javob berishi kerak toʻpurar oʻyinchini olib ketmagani uchun, jurnalist qayerda ishlashini nima qizigʻi bor, toʻpurar hujumchi har qanday taktikaga tushadi, jurnalistlarga maqola yozmiysilar deysilar, yozsa bunaqa gʻiybat, qaysi oʻyinchini olib ketayapti, qaysi birini tashlab ketayapti, bilishimiz kerak.
   
06 июл 17:22:45
Мухлис
Бу бола OJ дан чиккан тугрими Хайрулла
   
22 июн 04:45:14
Насаф 2020
Бахона бор биз U-18ни ОЛИБ кетдик улар U-20 билан ўйнади. Бўлмаса гурухдан чиқардик.
   
22 июн 01:27:31
Evropa
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эээ қўёвринг на иссиғига, совуғига кўришади.
Ok
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика