UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40Лига 1. ПСЖ 2 киши кам бўлиб қолган "Ницца"ни таслим қилди  0 01:20Бундеслига. 8-турнинг илк баҳсида "Айнтрахт" уйда "Байер"ни йирик натижа билан енгди  0 00:35Месси: “Роналду "Реал"далигида "Эл-Класико"лар ўзгача ўтарди”  10 00:20"Реал"нинг асосий ҳимоячиларидан бири "Мальорка"га қарши баҳсни ўтказиб юборади  1 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  4 23:25РПЛ. 13-тур старт олди ва пешқадамлардан бири "Локомотив М" сафарда "Аҳмат" билан ўйнади  2 23:10Лига 1. "Ницца" – ПСЖ учрашувининг асосий таркиблари маълум бўлди  7 23:00Бундеслиганинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси маълум бўлди  0 22:45"Манчестер Сити"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳатидан тузалди  0 22:20Ла Лига "Барселона" – "Реал" баҳси 18 декабрда ўтказилиши бошқа клубларга муаммо олиб келишидан хавотирда  4 22:03Olamsport: Қудратиллонинг жангидан трансляция, "Ҳумо" ВХЛда юқорилади ва бошқа хабарлар  1 21:59Вадим Абрамов: "Юта олмаётганимизга майдон айбдор эмас"  23 21:55"Милан" тарбияланувчиси С Серия вакили билан шартнома имзолади  2 21:35Amazon "Тоттенхэм" ҳақида ҳужжатли фильм суратга олади  0 21:16Хиросима-94 ғолиблари тақдирланди  7

Ёш иқтидорлардан иборат "банда" яна қайтмоқда! Янгиликлар

Ёш иқтидорлардан иборат "банда" яна қайтмоқда!

"Зальцбург" — жуда иқтидорли ва ёш ўйинчилардан ташкил топган жамоа. Тез кунларда топ клублар уларга қизиқиш билдириб, ўзига оғдириб олишига шубҳа йўқ.

"Зальцбург" – машҳур энергетик ичимлик "Ред Булл" ишлаб чиқарувчи компания эгаси Дитрих Матешиц ҳомийлик қилувчи уч клубдан бири. Яна икки клуб ҳам сизга яхши таниш – "РБ Лейпциг"ни германиялик мухлисларнинг аксарияти ёмон кўради, америкадаги "Нью-Йорк Ред Буллс" эса анчадан буён Тьерри Анри номи билан ёнма-ён тилга олинади.

Жамоа ички чемпионатда муносиб рақибни сезмаяпти, лекин Европадаги ишлар мақтанарли даражада эмас – қаторасига 7 йил "буқалар" Чемпионлар Лигаси саралашдаёқ турнирни тарк этишди ҳамда клублар ўртасида Европада иккинчи даражали мусобақа билан кифояланишларига тўғри келди. Бу сафар саралаш босқичи омадли босиб ўтилди, биринчи турда ишончли ғалаба қўлга киритилди. Бир неча кун аввал эса "Энфилд"да мўъжиза юз беришига сал қолди. Энди "Зальцбург" ҳақида янада кўпроқ гапира бошлашди – вақтида Садио Мане учун трамплин вазифасини бажарган жамоа, яна ёш иқтидорлар "тўда"сини жам қилди. Уларга ҳозирданоқ Германия, Франция, Англия ва Испания грандлари қизиқиш билдирмоқда.

Ушбу материалда биз ЕЧЛ тарихидаги биринчи америкалик мураббий Жесси Марш шогирдлари ҳақида гаплашамиз.


Цицан Станкович

Австрия термаси посбони 26 ёшда ва деярли барча ёшдаги жамоаларда ўйнаб улгурган. Ушбу мамлакат учун одатий ҳолат бўлган схема Цицанни ҳам чеклаб ўтмади. Маҳаллий лигалар ва ундаги маош миқдори заводнинг оддий ишчисиникидан камроқ бўлиши кўп учрайдиган ҳолат. Шу сабабли қуйи лига вакиллари футболчилик фаолиятини бошқа бир профессинал касб билан параллел олиб кетишади. Босниялик эмигрантлар оиласи вакили бир неча йил ҳудудий лигаларда тўп тепди ва иккинчи дивизион даражасигача кўтарилди, у ерда ҳам қахрамонимиз узоқ ушланиб қолмади – 2013 йил уни Австрия Бундеслигаси вакили "Грёдиг" харид қилади.

У "Зальцбург"да 4 йилдан буён фоалият олиб бормоқда. Станковичнинг бутун фаолияти сабр ва қийинчиликларни сабот билан енгиб ўтиш тарихига ўхшайди. Юқори даражадаги ҳар учала жамоада уни захира футболчиси сифатида кўришган, аммо ҳар сафар Цицан асосий таркиб учун курашда ғолиб чиққан. Ўтган мавсум №1 учун Цицан тажрибали Александр Вальке билан кураш олиб боришига тўғри келди. Шу йилда у терма жамоа таркибида дебют ўйинини ўтказди, энди эса Чемпионлар Лигасида ўйнамоқда. Унча баланд бўлмаган бўйи унга тезроқ ҳаракат қилиш ва пластика ёрдамида қийин зарбаларни ҳам қайтаришга имкон яратмоқда. Ўзининг устун томони деб у пенальтиларни қайтариш деб билади. Станкович келажаги порлоқ бўлиши кутилаётган посбонлардан бири ва бошқа чемпионатга кетишга шошилмаяпти. "Зальцбург"да уни ҳозирча барчаси қониқтирмоқда. 


Жером Онгюэне

"Сошо"нинг бўйдор ва тезкор тарбияланувчисининг немис тили билан танишуви Германия жанубидан бошланганди. Франция жамоаси Лига 2 га тушиб кетгач, жамоа тарбияланувчилари Европа бўйлаб тарқалиб кетишди. Ёшлар терма жамоаларининг умидли вакили "Штуттгарт" эътиборига тушди ва 2 млн евро эвазига сотиб юборилди. Янги жамоада Жеромнинг омади чопмади. "Шваб"лар ҳимояси тез-тез "қовун" тушириши билан машҳур бўлиб улгурган, шу сабабли 19 ёшли футболчи бу ерда кўп ушланиб қолмади. 

Австрияга "саёҳат" Жером учун ижарадан бошланди. Зальцбургда омадсиз ўтган бир йилдан сўнг, раҳбарият Онгюэне учун астрономик сумма беришни истамади ва уни австриянинг бошқа бир клуби "Лиферинг"да синаб кўришга қарор қилишди. Жамоа учун Жером 3 та ўйин ўтказди ва "Ред Булл"га ас қотишини исботлай олди. Ўтган йили ҳимоячи асли ватани термасида ўйнашга қарор қилди ва ҳаттоки Камерун таркибида бир нечта ўйин ўтказди. Унинг спорт формаси бевосита унинг ўйин амалиётига боғлиқ – ўтган мавсумнинг ярмидан кўпини у жароҳат туфайли ўтказиб юборди. Унинг устун томонлари қисқа пас (таҳминан 87% аниқлик), ҳаводаги ишончли ўйин (дуэлларнинг 78% устунлик) ва зарур паллада ҳимоячилар линиясидан олдинга чиқиб, таянч зонасида рақибдан тўпни олиб қўйиш.


Хван Хи Чхан

Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси 23 ёшда ва қизил-кўк либосда 30 дан ортиқ учрашувда майдонга тушиб улгурган. Бугунги кунга келиб футболчи ҳақли равишда мамлакатининг энг машҳур футболчиларидан бири ҳисобланади. Хван оиласининг мунтазам кўчиб юришлари туфайли футболга анча кеч кириб келган. Биринчи бор у 8 ёшида футбол мактабига боради. Ўсмирлар ва ёшлар даражасида Хван қисқа вақтда машинага айланади – 16 ёшгача ҳар бир мусобақада 20 тадан гол урарди, шу сабабли оиласи таклифларсиз қолиб кетмаган. Ота-онаси фарзанди мактабни тугатиб олишини исташганди Вазият 2014 йилга келиб ўзгарди, "Ред Булл" Австрияга нафақат футболчини, балки унинг ота-онасини ҳам кўчириб ўтказишга рози бўлди.

Европага кўчиб ўтганига бир йил бўлганда кореялик биринчи лигада жавлон ураётганди. Дебют мавсумида 13 та гол урди ва асосий жамоага ўтказилди. 2016/17-мавсумда асосий таркибга ёриб кирди ва "буқалар" сафида Бундеслиганинг 26 ўйинида 12та гол урди, лекин орадан бир йил ўтиб, омадсиз давр бошланди. Унинг ўйинини рақиблар анчайин ўрганиб олишди ва уни қўполроқ кутиб ола бошлашди. Етмаганига, мунтазам жароҳатлар панд берди. 2019 йил футболчига "Гамбург" қизиқиш билдирди, аммо 10 миллионлик трансфер ҳуқуқини сотиб олишни истамади ҳамда ижарага олди. Немисларнинг режалари бўйича, Хван жамоа элитага қайтишига ёрдам бериши ва ундан кейин клубнинг тўлақонли аъзога айланиши керак эди. Бироқ таҳминларнинг бирортаси ҳам ўзини оқламади. "Гамбург" мавсум якунини ўта омадсиз ўтказди ва Бундеслига йўлланмасидан қуруқ қолди, футболчи эса бор йўғи иккита гол урди. Айтганча, Хваннинг омадли иштирокига жароҳатлар ҳам қайсидир маънода ҳалақит қилди. Ушбу мавсумни футболчи омадли бошлади – 4 гол ва 6 голли узатма (ваҳоланки, футболчи бор йўғи битта ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди).


Эрлинг Холанд

19 ёшли футболчи ҳақида кўп ва хўп гапирилди – ўша машҳур Альф-Инге Холанднинг ўғли. У жуда эрта катта футболга кириб келди: 15 ёшида Норвегиянинг иккинчи лигасида дебют учрашувини ўтказди ва маҳаллий скаутлар эътиборига тушди. 2017 йил уни "Мольде" сотиб олади. Лекин Эрлинг бу хизматлари билан эътиборга тушган демаган бўлардик. 2019 йил май ойида Ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг бир учрашувида Гондурас дарвозасига 9 (!) та гол уришга муваффақ бўлди. Қизиқ жиҳати қолган учрашувларда ҳужумчи гол урмади, лекин ўша голлар тўпурарлар пойгасида етакчиликни сақлаб қолиш учун етарли бўлди.

Ўтган йил август ойида "Ред Булл" норвегиялик билан 5 йиллик шартнома имзоланганини эълон қилди. Ҳар икки томон ушбу келишувдан хурсанд эди: "Зальцбург" узоқ вақт янги мураббий учун марказий ҳужумда бўйдор футболчи қидирганди. Футболчининг ўзи эса Манчестер ёки Миланда юлдузлар билан машғулот қилишни эмас, ўйин амалиётига эга бўлишни исташини айтиб ўтди. Ўйин амалиёти борасида муаммолар йўқ: 8 ўйинда футболчи 11 та гол уришга эришди (ҳар 3-зарба голга айланмоқда). Жисмонан бақувват бўлишига қарамай (194 см, 84 кг), Холанд "иккинчи қаватда" унчалик устунликка эришмайди, ҳаводаги курашларнинг 55%да мағлуб бўлган. Шундай бўлсада, бугунги кунда унинг трансфер нархи 12 млн еврони ташкил қилмоқда ва ким билади дейсиз, қишдаёқ топ лигага кўчиб ўтар.


Патсон Дака

Замбиялик форвард 2017 йилги Африка Кубогининг энг ёш ўйинчиси бўлди ва 20 ёшга тўлгунча, "Лиферинг"га кетгунга қадар, ватанида 4 марта жамоасини алмаштиришга улгурди. Ундан қанот ва ҳудумчилар ортидаги зонада фойдаланишди. Бир йил ичида у нафақат самарали статистик натижани кўрсатди (6+7), балки билим олиш қобилияти ва Австрия жамиятига қўшилиш истаги борлигига жамоа раҳбариятини ишонтира олди.

Патсон "Зальцбург"нинг таҳминан элликда ўйинида майдонга тушган. Уни асосий таркибнинг тўлақонли футболчиси деб бўлмайди – ўтган мавсум у баҳсларда иштирок этишдан кўра кўпроқ даволанди... Бироқ Дака тўп учун кечган бирга-бир курашларда камдан-кам енгилади ва кўп вазиятларда баланд бўйи (186 см) туфайли бош билан гол уришга муваффақ бўлади.


Такуми Минамино

Бир неча кун олдин Такуми "Ливерпуль" жарима майдонида кимсан Виржил ван Дейкни ёш боладек алдаб, гол уришга муваффақ бўлди. Лекин у Европада тўрт йилдан буён тўп тепаётганини кўпчилик билмаса керак. Фаолиятини Такуми она юртида "Сересо Осака"да бошлаган, айнан ўша ерда Диего Форлан фаолиятининг охирги йилларини ўтказганди. Уругвайлик ёш ва иқтидорли Минаминога катта ёрдам берди. Машғулотларда ҳам доимо бирга тўп тепар, маслаҳатларини аямасди. Айнан Диего Такуми "Зальцбург"га кетиши кераклигини уқтирганди.

Австрияга ҳужумчи 1 млн евродан арзонроққа кўчиб ўтди ва тезда янги жойга мослашиб кетди – жамоадошларига қулайроқ бўлиши учун елкасидаги фамилия ўрнига исмини танлади.  Ҳафтасига 2 марта немис тили курсига қатнар ва тилни тезроқ ва мукаммал ўрганиш учун шаҳарда таржимонсиз сайр қиларди. Зальцбургда япониялик деярли 200 учрашувда майдонга тушди ва гол-пас тизимида 100 очкодан кўпроқ натижага эришди. Такуми 24 ёшда, лекин у ҳамон Австрияни тарк этишга шошилмаяпти – бу ерда у мунтазам соврин ютмоқда ва Еврокубокларда иштирок этмоқда. Шу сабабли ўртамиёна жамоалар таклифларини кўриб ҳам чиқмаяпти. Ўтган ёз (биринчи марта эмас) футболчи трансферига "Олимпиакос" қизиқиш билдирди, аммо Минамино Чемпионлар Лигасида ўйнашни маъқул кўрди. Бу мавсум футболчи чемпионатда 3+3 ва ЕЧЛнинг икки ўйинида 1+3 ("Ливерпуль" билан ўйинда гол+пас) натижасини қайд этди. Катта эҳтимол билан қишда ёки келаси йил ёзда футболчи жамоани тарк этади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +19   

Фикрлар

+6   
09 окт 14:47:56
Baggi
Shunaqa yaxshi tarjima maqolalardan ko'proq joylashtiriyla
+2   
09 окт 15:44:34
Buhgalter
☆Sadriddin☆ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
minamino emas xvan xi aldab o'tgandi van deykni
Мен хам кореялик футболчи деб укигандим
+2   
09 окт 14:57:51
☆Sadriddin☆
minamino emas xvan xi aldab o'tgandi van deykni
   
09 окт 17:18:43
Ilhomdo_2000
Sergio Kun Agüero фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shuni bitta tonishim aytdi iltimos bosingla ko'proq odam ko'rsin. O'zi bitta farzand 5 oyligida ajal otasidan ajratgan. 18 yildan beri yolg'iz onasi katta qilyapti Alloh nasib qigan ekan o'qishga kiribdi. "Qarshi Muhandislik Iqtisotdiyot Instituti Muhandis texnika fakultetiga to'lov shartnoma asosida o'qishga qabul qilishdi. Juda ham xursandman lekin 6.642.000 so'm shartnoma to'lash kerak ekan. 15-oktyabrgacha shu summani yarmini to'lashim kerak ekan. Shunga kimni qo'lidan yordam kelsa yordam bering mendan qaytmasa Xudodan qaytsin. Oldindan rahmat! Sakkiz8 olti6 nol0 nol0 bir1 bir1 ikki2 to'qqiz9 to'rt4 bir1 ikki2 to'qqiz9 sakkiz8 bir1 besh5 nol0 " mana shu plastik raqamlari
Telegramda Xushnudbek dgan bloggerni kanali bor osha kanal orqali ulaga boglanb sharoit haqida yetarli malumot taqdim etsin qoldan kelganicha hal qberadi shunaqa insonlani topish haqida post qoldirgandi savob yolida
   
09 окт 16:59:05
Sergio Kun Agüero
Shuni bitta tonishim aytdi iltimos bosingla ko'proq odam ko'rsin. O'zi bitta farzand 5 oyligida ajal otasidan ajratgan. 18 yildan beri yolg'iz onasi katta qilyapti Alloh nasib qigan ekan o'qishga kiribdi.
"Qarshi Muhandislik Iqtisotdiyot Instituti Muhandis texnika fakultetiga to'lov shartnoma asosida o'qishga qabul qilishdi. Juda ham xursandman lekin 6.642.000 so'm shartnoma to'lash kerak ekan. 15-oktyabrgacha shu summani yarmini to'lashim kerak ekan. Shunga kimni qo'lidan yordam kelsa yordam bering mendan qaytmasa Xudodan qaytsin. Oldindan rahmat!
Sakkiz8 olti6 nol0 nol0 bir1 bir1 ikki2 to'qqiz9 to'rt4 bir1 ikki2 to'qqiz9 sakkiz8 bir1 besh5 nol0 " mana shu plastik raqamlari
   
09 окт 16:57:59
Sergio Kun Agüero
Мен championat.asia севаман
   
09 окт 15:04:09
Ubaid95
Zalsburgning hozirgi logotipida 1 ta buqa tasvirlangan
   
09 окт 15:04:07
Ubaid95
Zalsburgning hozirgi logotipida 1 ta buqa tasvirlangan
   
09 окт 15:04:07
Ubaid95
Zalsburgning hozirgi logotipida 1 ta buqa tasvirlangan
-1   
09 окт 16:50:52
kasimovich
Бекорга 1 турда голлар шоусини қилмагани билинди энфилдда эътибор қилсангиз аксарият ёшлар, биздаям шу холат кузатилган Абрамовни Бунёдкори, шу термаларимизга ҳам шу услуб керак, мисол учун 2018 йилги 23 ёшли термамиз яхши ўйнаб чемпион бўлишди ажабмас ёшларга эътибор берилса ЖЧга чиқсак!!!!!!!!!
-1   
09 окт 14:47:27
♔͜͡͡☆͜͜͡ᴋ͜͜͡ ͜͡ɪ͜͡ ͜͜͡ɴ͜͡ ͜͜͡͡ɢ͜͡☆͜͡♔
Maqolani qaysi to‘poy tayyorladi birinchidan sarlavhaga hokkey kamandani rasmini qo‘yib qo‘yibdi ikkinchidan Van deykni hvang aldab o‘tgandi Minamino emas
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг