UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  0 23:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" (матнли трансляция)  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  28 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0

Ёрқин Назаров: "Иккита "детский" хатолар туфайли ютқазиб қўйдик" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Иккита "детский" хатолар туфайли ютқазиб қўйдик"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қўқон-1912" (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Ёрқин Назаров ўз фикрларини билдирди.





 "Фикримча, бугун яхши ва чиройли ўйин бўлди. Мухлислар зерикиб қолишмади, деб ўйламайман. Йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди.  Пенальти 50/50 вазият ҳисобланади. Лотореяда омадимиз келмади. Ушбу учрашувга тайёргарлик кўриш учун бизда тўрт кун вақт бор эди. Мана шу фурсат ичида тушунтирганларимни кўрсатиб беришга ҳаракат қилишди. Агар шу йўсинда кетсак ҳаммаси яхши бўлади. Ғалабалар ва яхши ўйинлар ҳали олдинда.

- Дарвозабон ва ҳимоячиларнинг ёш болаларча хатоларини қандай қилиб яхши ўйин дейиш мумкин?
- Тўғри. Биринчи гол ҳам, иккинчи гол ҳам дарвозабонимизни хатоси бўлди. Мен ўйин суратини назарда тутиб айтдим. Хато ҳаммада бўлади. Европада ҳам футболчилар автогол уришади. Бу инсоний хато. Ҳужумчи 20 марта хато қилади, ярим ҳимоячи 50тача хато қилади, дарвозабон битта хато қилади ва уни ҳамма кўради. Бу билан кўрсатмаларимни нотўғри бажаришди деб бўлмайди.

- Жамоа Отабек Ғуломхўжаев ўйин услуби бўйича ўйнашда давом этадими?
- Йўқ, менимча мухлислар ҳам буни кўрди. Ўйин услубимиз ўзгарди. Менга вақт бериш керак эмас, бугунни ўзида жамоамдан ғалаба талаб қилдим. Юқоридаги саволда бўлгани каби иккита "детсий" хато туфайли ютқазиб қўйдик.

- Мартин Боаке бугун гол урди ва пенальти ишлади. Ўтган ўйинда бошқача Боаке эди, уни қандай ўзгартирдингиз?
- 4 кун давомида олдинги 5та ўйинни анализ қилиб чиқдик. Боакенинг кучли томонларини ўрганиб чиқдик ва машғулотларда шунинг устида ишладик. Шу боис менимча кучли томонларини кўрсата олди деб ўйлайман. Фикримча Боаке яна голлар уради.

- Жамоа 70-дақиқадан кейин шиддаткор ўйнади. Шундай ўйнаш учун нима қилиш керак?
- Сабаби биз ютқазаётгандик, сўнгги 20 дақиқада футболчилар бор кучи билан ўйнади. Бу исталган жамоада бўлади, натижа учун курашилади. Биринчи ўйинда ҳимояни ҳам ўйладик, дарҳол ҳужумкор ўйин намойиш этсак ҳимояда нима бўлишини билмасдик.

- Қиличевга кейинги ўйинларда ҳам имконият берасизми?
- Албатта, айтганимдек тўғри хато қилди. Аммо бугунги мағлубиятга фақат у айбдор эмас. У икки йил давомида жароҳат туфайли майдонга туша олмаяпти. Бу мавсум бунгача биттагина ўйинда майдонга тушганди. Ҳозир автобусда сиқилиб ўтирибди, уни қўллаб қувватлашимиз керак. Агар кейинги ўйинда захирада қолса бугунги хатоси учун бўлмайди.

- Отахонов ва Исмоналиев нима учун майдонга тушмаяпти?
- Иброҳим Отахонов ҳимояда барчадан яхши ўйнаши мумкин, аммо бизнинг тактикамизга кўра қанот ҳимоячилари кўп югуришлари керак бўларди. Шу боис ёшроқ футболчини туширдик. Исмоналиевга эса кейинги ўйинларда ҳали имконият берамиз, у жамоамизнинг асосий таркиб ўйинчиси. Машғулотларда бизнинг талабимизни бажараверса уни майдонда кўрасизлар.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика