UZ

Сўнгги янгиликлар

10:29ЕЧЛ. 6-турнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 10:01Olamsport: Маҳмуд Мурадовнинг UFCдаги гонорари, дзюдочиларимиз муваффақиятли бошлашди ва бошқа хабарлар  0 09:47Мауро Икарди ПСЖда қойилмақом натижа қайд этмоқда   4 09:24“Бавария” ўз тарихида илк бор бундай натижани қайд этди   3 09:03Гасперини: “Аталанта” тарихга кирди”   1 08:45Месси “Эль-Класико” ҳақида: “Жуда ҳам кучли “Реал”ни кўришни кутяпман”   24 08:26Италия клублари ЕЧЛда 8 йил олдинги натижасини такрорлади   4 08:04Коке “Атлетико” сафида юбилей учрашувини ўтказди   2 07:46Чемпионлар Лигаси тарихида бундай ҳодиса илк бор рўй берди   13 07:45ЕЧЛ. "Байер" - "Ювентус" 0:2  1 07:40ЕЧЛ. "Атлетико Мадрид" - "Локомотив" 2:0  1 07:35ЕЧЛ. "Бавария" - "Тоттенхэм" 3:1  4 07:30ЕЧЛ. "Олимпиакос" - "Црвена Звезда" 1:0  1 07:25ЕЧЛ. "Брюгге" - "Реал Мадрид" 1:3  0 07:24“Бавария” вингери “Тоттенхэм”га қарши баҳсда жароҳат олди   1

Янги мавсумда "Атлетико"нинг таркиби қандай кўринишга келади? Янгиликлар

Янги мавсумда "Атлетико"нинг таркиби қандай кўринишга келади?

Ёзги трансфер ойнасида жуда фаол ишлаётган мадридликлар таркибини бир қатор маҳоратли футболчилар билан кучайтиришга улгурди.

Жамоани Гризманн, Родри, Лукас Эрнандес, Годин, Хуанфран каби ўйинчилар тарк этган бўлса ҳам уларнинг ўрни ёш ва иқтидорли футболчилар ҳисобига тўлдирилди дейиш мумкин.

Ҳеч бир клубда бунчалик ўзгариш бўлмади. Ўзингиз кўринг: "Атлетико"ни таниб бўлмаяпти



Энг муқобил вариант

Ҳимоявий ўйинни хуш кўрадиган Диего Симеоне янги мавсумни катта эҳтимол билан 4-4-1-1 тактика асосида бошлаши мумкин. Феликс ва Мората ҳужум чизиғида ажойиб тандем бўлиши кутилмоқда. Майдон марказини янги келган яна икки ярим ҳимоячи Эррера ва Льоренте бошқаришса, Коке ва Саул уларга ёрдам беришади. Ҳимоя чизиғи эса деярли буткул янгиланган. Триппьер, Хименес, Эрмосо ва Ренан Лоди мудофаа учун жавоб беришади.



Янгича ёндошув

Баъзида сиз янгилик қилиб туришингиз керак, акс ҳолда сизни тирик қолишингиз даргумон. Келаётган мавсум Симеона 3-5-2 тактика асосида жамоани шакллантирса, бунга қандай қараган бўлардингиз? Бунда фаҳрий ҳимоячи Стефан Савич Эрмозо ва Хименезга ўз тажрибаларини улашади. Саул ва Триппьер латерал вазифасини бажарса, Коке, "Реал"дан харид қилинган Льоренте ва Томас Парти майдон маркази учун жавоб беришади. Феликс эса Альваро Мората билан ҳужум чизиғида ҳаракат қилади. 


Ҳимоявий таркиб

"Атлетико" тез-тез оғриқ сезадиган жиҳат бу - чарчоқ. Симеоненинг қаттиқ талаблари шогирдларини чарчатиб қўйиши ва бу кутилмаган жароҳатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳолат бизга 2013/2014 йилги мавсумни ёдга солади - ЛаЛигадаги чемпионлик ва УЕФА Чемпионлар лигасидаги чарчоқ. Диего Коста ва Арда Туран мавсумни жароҳат билан якунлагани ўшанда мураббийнинг ротация қилишга уриниб кўрмагани сабаб бўлганди. 



Қайси футболчилар ушбу мавсумда ротация қилиниши мумкин? Деярли барчаси. Фақат Ян Облакка муносиб ўринбосар топилмаяпти. 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг