UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30U-20 жаҳон чемпионати. Кечаги ўйинлардан 10та сурат  0 12:21ПСЖ 50 миллион еврога "Наполи" футболчисини сотиб олмоқчи  2 12:20«Вест Хэм» жаҳон футболига тақдим этган юлдузлар  2 12:03МЮ Гризманнинг вакилига мурожаат қилди  3 12:00Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  4 11:49Туркия - Ўзбекистон ўртоқлик ўйинига ташриф буюрадиган мухлислар учун ЎФА томонидан бепул чипталар тақдим қилинади  12 11:22Лионель Месси Гризманн ҳақидаги саволга жавобан атиги 6та сўз айтди  24 11:00"Эвертон" "Арсенал" футболчисини харид қилишга яқин  0 10:40Суперлига. Бугун 10-турнинг дастлабки 4та ўйини бўлади  41 10:39Криштиану Роналдунинг қимматбаҳо машиналари (ТОП-10)  9 10:32Аёллар чемпионати: 7-тур якунига етди  1 10:30U-21 Биринчилигида 10-тур учрашувлари старт олди  4 10:25"Қўқон-1912" 9-турдан сўнг икки легионер билан хайрлашди  9 09:49Рафаэль Бенитес “Ньюкасл”да фақат битта шарт билан қолишини маълум қилди   5 09:43А Серия, Лига 1 ва Бундеслига клублари “Арсенал” ҳимоячиси учун курашади   0

Якуний тур олдидан. "Дортмунд" "Бавария"нинг мағлубиятига умид қилмоқда Янгиликлар

Якуний тур олдидан. "Дортмунд" "Бавария"нинг мағлубиятига умид қилмоқда

18 май куни Германияда навбатдаги чемпион аниқланади.

Шу куни ё "Бавария" ёки "Боруссия Дортмунд" Бундеслигада чемпионликни нишонлайди. Маълумки, ҳозирда жамоаларни икки очко ажратиб турибди. "Бавария" охирги турни ўз майдонида "Айнтрахт" клубига қарши ўтказади. "Дортмунд" эса сафарда "Боруссия М" меҳмони бўлади. Ҳар икки учрашув бир хил пайтда - 18:30да бошланади. 

"Боруссия Д" ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватске сўнгги тур олдидан интервью берар экан, шундай деди: "Ўтган турда биз ғалаба қозондик, "Бавария" дуранг қайд этди. Бу эса чемпионликни охирги турга қолдирди. Чемпионлик сўнгги турга қолганидан хурсандмиз. Тўғрисини айтсам, кўп ҳам босимни ҳис қилаётганимиз йўқ. Охирги турда ҳам майдонга тушиб, ўз ўйинимизни кўрсатган ҳолда ғолиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Менимча, ҳозир "Бавария" кўпроқ босимда қолган. Уларни дуранг ҳам қониқтиради, аммо ютқазиб қўйишлари мумкин". 

Ханс-Йоахим Ватске шунингдек, "Бавария" билан орадаги фарқни ҳам ёдга олди: "Қишда биз жуда яхши вазиятда эдик. "Бавария"дан 9 очкога илгарилаб кетгандик. Аммо кейинчалик рақиб бизни қувиб ўтди. Эндиликда ҳаммаси охирги турга қолди. Ҳаммаси 18 май куни ҳал бўлади". "Боруссия Дортмунд" бош мураббийи Люсьен Фавр ҳам барчаси яхши бўлишига умид қилмоқда: "Биз Мёнхенгладбахда ғалаба қозониш учун бор кучимизни берамиз. Мен бу жамоани олдин бошқарганман ва уларни яхши биламан". 

Қизиғи шундаки, "Айнтрахт" ҳам "Бавария" устози Нико Ковачнинг собиқ жамоаси ҳисобланади ва у ҳам франкфуртликларни жуда яхши билади. Яна бир қизиқ факт шуки, агар "Бавария" чемпионликни қўлга киритса, жамоа 2000 йилдан бери биринчи марта чемпионликни ўз майдонида нишонлаган бўлади. Ваҳоланки, бунгача "Бавария" 12 бор Бундеслигада зафар қучган бўлиб, ҳамма чемпионлик сафар ўйинларида қўлга киритилган. 

Шундай экан, 18 май куни нима воқеалар рўй беришини кутамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
14 май 16:57:49
inamjon
Liverpul ancha oldinga otib ketgandi Sity chempion boldi Dortmund oldinda edi Bavariya yaqin turibdi
   
14 май 23:39:34
Бавария Мюнхен
Axmoqona orzu. undan ko'ra bu yil yaxwi o'ynagan igroklarini qimmatroqqa sotishni o'ylasin, xamda bir paytlar Bavariyani yordami tufayli yo'qolib ketmaganliklari u.n raxmat aytib yurmesami
   
14 май 22:47:52
Farruxbek.fc.Bavaria
Kuzatamiz nima bolarkin omad bavariyaga
   
14 май 21:37:24
Po'lat_BM
Бавария босимда когани йук манимча, уйида зур уйин курсатади насиб киса, 7чи марта кутаришади уша тунука лаганни Худо хохласа ))
   
14 май 20:04:48
Nozim 7 Ribery 7
Hudo hohlasa Bavariya chempion. Kim olsa ham haloli bolsin...
   
14 май 20:04:47
Nozim 7 Ribery 7
Hudo hohlasa Bavariya chempion. Kim olsa ham haloli bolsin...
   
14 май 16:23:51
_SpeciaL_
ayntraxt va borrusiya M oxirgi turda ularga xam galaba kerak chempionlar ligasida ishtirok etishi uchun
   
14 май 16:15:27
Футбол бу оддий ўйин эмас
Энг катта сенсация бўларди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг