UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43"Ньюкасл" ҳам супер жамоага айланиши мумкин. Шайх Холид клубни сотиб олмоқчи  3 12:27"Олтин бутса" учун кураш якунига етди. Жадвал билан танишинг  5 12:16Польшада бўлиб ўтаётган U-20 жаҳон чемпионатига атрофлича назар  1 12:13"Бавария"нинг яна бир етакчи футболчиси жамоадан кетиши мумкин  2 12:11"Насаф" - "Локомотив" 0:1. Гол ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  1 12:03"Манчестер Сити" Бельгия терма жамоаси футболчисини сотиб олмоқчи  1 11:56Olamsport: Исроил Мадримовнинг жанг санаси маълум, бугун 8 боксчимиз финалда жанг қилади  1 11:49Ўзбекистон Лига кубоги. 1-турнинг бошланиш вақтлари  8 11:44Эктор Купер миллий терма жамоага жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Таркибда янги номлар бор  165 11:35Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 11:32Отабек Шукуров ва "Шаржа" чемпионликни қандай нишонлади?  5 11:10Роналду сўнгги 12 йилда биринчи марта мавсум тўпурарлари учлигига кирмади  12 11:06"Металлург" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  5 11:03Карикатура: "Қизил қуш" ва "кўршапалак" "Барса"ни треблдан маҳрум қилди  7 10:48"Пахтакор" - АГМК 4:1. Барча голларни томоша қилинг  6

Якуний тур олдидан. "Дортмунд" "Бавария"нинг мағлубиятига умид қилмоқда Янгиликлар

Якуний тур олдидан. "Дортмунд" "Бавария"нинг мағлубиятига умид қилмоқда

18 май куни Германияда навбатдаги чемпион аниқланади.

Шу куни ё "Бавария" ёки "Боруссия Дортмунд" Бундеслигада чемпионликни нишонлайди. Маълумки, ҳозирда жамоаларни икки очко ажратиб турибди. "Бавария" охирги турни ўз майдонида "Айнтрахт" клубига қарши ўтказади. "Дортмунд" эса сафарда "Боруссия М" меҳмони бўлади. Ҳар икки учрашув бир хил пайтда - 18:30да бошланади. 

"Боруссия Д" ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватске сўнгги тур олдидан интервью берар экан, шундай деди: "Ўтган турда биз ғалаба қозондик, "Бавария" дуранг қайд этди. Бу эса чемпионликни охирги турга қолдирди. Чемпионлик сўнгги турга қолганидан хурсандмиз. Тўғрисини айтсам, кўп ҳам босимни ҳис қилаётганимиз йўқ. Охирги турда ҳам майдонга тушиб, ўз ўйинимизни кўрсатган ҳолда ғолиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Менимча, ҳозир "Бавария" кўпроқ босимда қолган. Уларни дуранг ҳам қониқтиради, аммо ютқазиб қўйишлари мумкин". 

Ханс-Йоахим Ватске шунингдек, "Бавария" билан орадаги фарқни ҳам ёдга олди: "Қишда биз жуда яхши вазиятда эдик. "Бавария"дан 9 очкога илгарилаб кетгандик. Аммо кейинчалик рақиб бизни қувиб ўтди. Эндиликда ҳаммаси охирги турга қолди. Ҳаммаси 18 май куни ҳал бўлади". "Боруссия Дортмунд" бош мураббийи Люсьен Фавр ҳам барчаси яхши бўлишига умид қилмоқда: "Биз Мёнхенгладбахда ғалаба қозониш учун бор кучимизни берамиз. Мен бу жамоани олдин бошқарганман ва уларни яхши биламан". 

Қизиғи шундаки, "Айнтрахт" ҳам "Бавария" устози Нико Ковачнинг собиқ жамоаси ҳисобланади ва у ҳам франкфуртликларни жуда яхши билади. Яна бир қизиқ факт шуки, агар "Бавария" чемпионликни қўлга киритса, жамоа 2000 йилдан бери биринчи марта чемпионликни ўз майдонида нишонлаган бўлади. Ваҳоланки, бунгача "Бавария" 12 бор Бундеслигада зафар қучган бўлиб, ҳамма чемпионлик сафар ўйинларида қўлга киритилган. 

Шундай экан, 18 май куни нима воқеалар рўй беришини кутамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
14 май 16:57:49
inamjon
Liverpul ancha oldinga otib ketgandi Sity chempion boldi Dortmund oldinda edi Bavariya yaqin turibdi
   
14 май 23:39:34
Бавария Мюнхен
Axmoqona orzu. undan ko'ra bu yil yaxwi o'ynagan igroklarini qimmatroqqa sotishni o'ylasin, xamda bir paytlar Bavariyani yordami tufayli yo'qolib ketmaganliklari u.n raxmat aytib yurmesami
   
14 май 22:47:52
Farruxbek.fc.Bavaria
Kuzatamiz nima bolarkin omad bavariyaga
   
14 май 21:37:24
Po'lat_BM
Бавария босимда когани йук манимча, уйида зур уйин курсатади насиб киса, 7чи марта кутаришади уша тунука лаганни Худо хохласа ))
   
14 май 20:04:48
Nozim 7 Ribery 7
Hudo hohlasa Bavariya chempion. Kim olsa ham haloli bolsin...
   
14 май 20:04:47
Nozim 7 Ribery 7
Hudo hohlasa Bavariya chempion. Kim olsa ham haloli bolsin...
   
14 май 16:23:51
_SpeciaL_
ayntraxt va borrusiya M oxirgi turda ularga xam galaba kerak chempionlar ligasida ishtirok etishi uchun
   
14 май 16:15:27
Футбол бу оддий ўйин эмас
Энг катта сенсация бўларди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг