UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31Ўзбекистон бир киши кам Эронни ютолмаган, аммо гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:10Киммих: "Ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камаяди деб ўйламайман"  0 13:42"Ньюкасл" Франция чемпионати голеадорига қизиқиш билдирмоқда  0 13:13"Жирона" спорт директори "Манчестер Сити" таклифини рад қилди  0 12:47"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни  0 12:20Дурангдан қониқмадим  35 12:12БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор  8 12:01А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 11:36Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?   17 10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  3 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  34 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0 09:34Испания Суперкубоги форматида ўзгариш бўлди  0 08:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  1

Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз" Янгиликлар

Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"

Футзал бўйича Осиё кубоги чорак финалидан ўрин олган Вьетнамга қарши қийин баҳсдан сўнг Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Суннатулла Жўраев матбуот анжуманида иштирок этди.

Хосе Венансио Лопес:

— Аввало ярим финалга йўл олганимиздан жуда хурсандман. Вьетнам терма жамоаси ва бош мураббий Диегони яхши ўйин кўрсатгани билан табриклайман. Учрашув икки жамоа учун ҳам оғир бўлди. Аммо қийинчиликларга қарамасдан, ўйинни назорат қила олдик. Баҳс якунланишига 55 сония қолганида ғалаба голини урдик. Рақибда ҳам етарлича имкониятлар бўлди, айрим вазиятларда бизга омад кулиб боқди. Айтишим мумкинки, ушбу терма жамоа ярим финалда бўлишга ҳақли.

Жамоа мағлубиятдан қандай чиқиб кетгани ҳақида:

— Тўғрисини айтсам, ҳеч қандай алоҳида тактика ишлаб чиқмадик, фақат ҳимоямиздаги баъзи камчиликларни бартараф этдик. Шунингдек, дарвозабонимизга ҳужумларга кўпроқ қовшилиши кераклигини айтдим. Ғалабага сабаб бўлган ягона жиҳат бу жамоанинг руҳий ҳолатидир. Футзалчиларимиз қандай ҳолатда бўлишмасин, доимо муваффаққият учун курашадилар.

Учрашувга тайёргарлик ва Эронга қарши баҳс ҳақида:

— Биз ушбу ўйинга руҳий жиҳатдан жуда яхши тайёргарлик кўрган эдик. Баҳс давомида ҳам айнан шу сабаб ғалаба қозондик. Ҳатто гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам шогирдларим ўйинни хотиржам давом эттиришди ва назоратни йўқотишмади.  

Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз. Уларга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади.

Суннатулла Жўраев:

— Бутун ўзбек халқини ғалаба билан табриклайман, бундан жуда хурсандмиз. Оғир учрашув ўтказдик, бироқ ўз ўйинимизни топиб олдик ва ғалаба қозондик. Жамоамиз жуда яхши ҳолатда ва финалга чиқиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика