UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55"Вест Бромвич" янги бош мураббийни маълум қилди  0 22:30Сурат биздан, изоҳ сиздан!  8 22:12А Сериянинг 3 топ-клуби "Барселона" дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда  1 21:50Пеле Роналдуга: “Сенга мухлислик қиламан!”  21 21:33U-20 Араб Кубоги-2021. Ўзбекистон U-18 термаси яна ютқазди  21 21:05Англия ТЖ ҳимоячиси яқин орада “Арсенал” аъзосига айланади  3 20:55Неймар Пеленинг рекордларидан бирини янгилади  2 20:40Жон Терри Про лицензиясини қўлга киритди  3 20:33Футзал. Дарвозаларга олтита гол урилган ўйинда Ўзбекистон Венесуэла билан жанговар дуранг ўйнади   20 20:20Брейтуэйтга АПЛнинг 4 клуби қизиқмоқда, у ёзда жамоадан кетиши мумкин  5 20:10Расман: "Лейпциг" америкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:00Видаль фаолиятини қайси клубда давом эттирмоқчилигини айтди  0 19:50Евро-2020 гуруҳ босқичи рамзий жамоаси тузилди  6 19:40Газизов “Уфа” Ўрунов борасида “Спартак” билан нега келиша олмаганини тушунтирди  20 19:30Olamsport: "Бу пасайиш Бектемирни тушкунликка солмайди", Диаз бокс қоидалари бўйича жанг ўтказиши мумкин  0

"Хўжанд"да ўйнаётган ўзбекистонлик футболчи Самандар Очилов: “Насаф”га қарши жиддий тайёргарлик олиб бормоқдамиз" Янгиликлар

"Хўжанд"да ўйнаётган ўзбекистонлик футболчи Самандар Очилов: “Насаф”га қарши жиддий тайёргарлик олиб бормоқдамиз"

Бир неча кундан сўнг старт оладиган ОФК кубогида Қаршининг “Насаф” клубига рақиблик қиладиган мезбонлар жамоаси химоячиси, хамюртимиз Самандар Очилов билан суҳбат қурдик.

- Аввало футбол мухлисларини қизиқтираётган савол: Самандар Очиловнинг футболга кириб келиш тарихи ҳақида гапириб берсангиз?
- Ассалому алайкум. Сўзимни бошида юртдошларимни кириб келаётган Рамазон ҳайити билан табриклаб ўтмоқчиман. Футболга кириб келишимга сабаб дадам Файзулло Очилов ҳам футболчи бўлганлар, 2-3 ёшлигимдан копток бериб футболга меҳр уйғотишган. Дадам қайерга борсалар мени ҳам олиб бориб футбол соҳасида бор билимларини берганлар. Менинг биринчи мураббийим дадам десам ҳам бўлади. Футболдаги бошланғич кўникмаларни “Насаф” академиясида Дадажон Тоғаевдан олганман. Уларнинг ўзлари ҳам яхши футболчи бўлганлар. Кейинчалик “Пахтакор” ва “Бунёдкор” академиясида таълим олганман. Катта футболга кириб келишимда Баҳодир Аннаматов сабабчи бўлган. Ўша вақтлари “Насаф”нинг ёшлар жамоасига қабул қилиб менга жамоада мослашиб кетишимга ёрдам берганлар. Шу ўринда уларга раҳмат айтиб кетмоқчиман.

- Сиз фаолият олиб борган клублар ҳақида сўзлаб берсангиз?
- Айтиб ўтганимдек фаолиятимни “Насаф” жамоасида бошлаганман. "Насаф"нинг ёшлар ва асосий таркибида қисқа муддат тўп тепганимдан сўнг Туркиянинг махаллий клубларида фаолият олиб бордим. 2020 йил Алишер Шоғуломов мени “Оқ-тепа” клубига таклиф қилди ва мен бу таклифга рози бўлдим. “Оқ-тепа” клубидаги ички муҳит ва шароитлар аъло даражада эди. Жорий мавсумни Тожикистоннинг “Хўжанд” клубида бошладим.

- ОФК кубогида иштирок этаётган “Хўжанд” жамоаси таркибига бориб қўшилишингиз қай тарзда амалга ошди?
- Бу жамоада ўйнаб кетган танишларим маслаҳат беришди ва клубга бориб машғулотларда қатнашгандан сўнг клуб билан шартнома имзоладим.

- Бугунги кунда клубингиз Тожикистон чемпионати стартини ажойиб бошлади ва биринчи ўринда бормоқда.
- Жамоанинг пешқадамлиги клубда ички муҳит, раҳбарият, яратиб берилган шароит ҳаммаси аъло даражада эканлигидан. Маҳаллий мухлислар хам бизни фаол тарзда қўллаб қувватлаб келишмоқда.

- Тожикистон ва Ўзбекистон чемпионатларида фарқ борми? Бор бўлса нимада?
- Кичик фарқ бор. Тожикистонда доимий босим ва яккакурашлар нисбатан кўпроқдек туюлди. Бизда асосан техник маҳоратга эътибор қаратилган футбол ўйналади. Ўзингиз кўрдингиз “Истиқлол” клуби ОЧЛда қандай ўйинлар кўрсатганини.

- ОФК кубоги ҳамда “Насаф”га қарши тайёргарликлар қай тарзда олиб борилмоқда?
- Бугунги кунда Душанбе шаҳрида тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Мавсум стартини яхши бошлаганимиз учун жамоада кайфият яхши. Гуруҳ ўйинларига келадиган бўлсам нафақат “Насаф”га балки гуруҳдаги ҳар бир рақибимизга қарши жиддий тайёргарлик олиб борилмоқда.

- “Хўжанд” клуби уй учрашувларини табиий майсали стадионда ўтказади лекин ОФК кубоги доирасида Душанбеда сунъий майсали майдонда ўйин ўтказиш футболчиларга қийинчилик туғдирмайдими?
- Албатта икки хил майсали майдонда футбол ўйнашни фарқи бор. Менимча футбол ўйнайдиган жамоага катта қийинчилик туғдирмаса керак деб ўйлайман. Бугунги кунда ушбу майдонда машғулот ўтказиб мослашиб бормоқдамиз.

- Ҳамюртимиз Акобир Тўраев хозирда 5 та гол билан чемпионат тўпурарлар жадвалида етакчилар қаторида бормоқда. Ҳимоячи сифатида сизнингча Тожикистон чемпионатида сифатли ҳужумилар кўпми?
-  Акобир Тўраев биринчи ўринда яхши инсон. Футболчи сифатида вазиятлари ҳис қила олиши ва жамоасига фойда келтираётганлиги аҳамиятга эга. Чемпионатдаги ўйнаб кўрган жамоаларимдан келиб чиқиб айта оламанки сифатли ҳужумчилар кўп. Бизнинг клубда хам россиялик легионер ҳужумчи ўзини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Бошқа клубларда ҳам африкалик ҳамда маҳаллий сифатли футболчилар ҳаракат қилишмоқда. 


Фурқат Пўлатов суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+3   
12 май 12:13:51
rostgoy
Самандар зуфутболчи. Адаси Файзулло Очилов кашкадареликлар билишса керак.
+3   
12 май 12:00:19
IPERIYA
Nasaf istiqlolniyam bemalol yuta oladi
+2   
12 май 12:10:55
Disha_Nasaf_Juvve
Отасига ухшаркан отаси хам кам гап, Насаф учун жон бериб уйнарди #2 ракамда проста бу бола Насафга тортиб кета олмади
+2   
12 май 11:56:44
Shahrisabzlik toza O‘ZBEK
manimcha Nasaf ham bularni yaxshi o‘rgangan
+1   
12 май 13:32:16
Fc.Neftchi Fergana
Nasafda vatanparvarlik hissi kuchli,jamoa AFC da uyaltirib qo'ymaydi,Omad Nasafga...
+1   
12 май 12:16:46
Doston TDYU
Насаф Ин Шаа Аллах чемпион бўлади
   
12 май 21:19:20
Farxod.N.
rostgoy фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Самандар зуфутболчи. Адаси Файзулло Очилов кашкадареликлар билишса керак.
Албатта таниймиз,Именно Фарзулла Очилов (Мара)мени дустим,Қарши шахридан эски шахардан.Насафнинг 2-рақамли химоячиси эди,Мархум призидентимиз Ислом Каримов тан берган қучоқлаб мана Қаршини чайир боласи деб Маранинг номерини насаф жамоасида бир умрга Файзуллага атаб кетган эдилар,шундан бери Насафга 2- номер берилмасди,Энди билмадим бериладими йуқми.Файўуллонинг ўғли эканлигини билиб рости жуда хурсанд булиб кетдим.
   
12 май 16:46:46
NASAF.BEST.CLUB
bir vaqtlar birga uynagandim wu bola b.n kollejlar aro musobaqada qarshida.lekin yaxwi uynardi omadini bersin.
   
12 май 16:14:00
bahtierbeglie@gmail.com
Бу йигит ешлигида озгингина чаккон эди отаси термага бир- икки марта чакирилган (сборларга) насафни вактида ишонган ярим химоячиларидан бири эди.
   
12 май 15:58:52
Жим Керри
Ман насафга мухлислик киламан насафга пахта куйиш мас шу.жамони.жуда.яхши кураман омадини берсин Насаф хамаси яхши булади
   
12 май 14:13:22
Furkat Bek
Майкл Антонио фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу бола футзал хам уйнамаганми
xa o'ynagan
   
12 май 14:06:52
Эркинжон Жон
IPERIYA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nasaf istiqlolniyam bemalol yuta oladi
Албатта. Истиклол билан битта уртокли уйин килиш керак
   
12 май 14:04:21
2503
Насафда уйнаганман дейди нимагадир ман бу болани танимас эканман
   
12 май 13:03:55
Khabib nasaf
Nasafga omad
   
12 май 12:55:44
Майкл Антонио
Бу бола футзал хам уйнамаганми
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика