UZ

Сўнгги янгиликлар

09:57Моуриньо Погбага жавоб қайтарди  1 09:40Кейн АПЛ тўпурарлари рўйхатида 7-ўринга кўтарилиб олди  2 09:28Моуриньо ва Анчелотти жамоалари илк маротаба дуранг ўйнади  3 09:03"Тоттенхэм" 6 та ўйинда фақатгина бир марта ғалаба қозонди  4 08:49"Бавария" мураббийи: "ЕЧЛдан чиқиб кетганимиздан сўнг яхши ухлай олмаяпман"  4 08:30"Роналдунинг танқидчилари ҳар йили 30 тадан кўп гол уриш қийин эканлигини билишмайди"  11 08:12Olamsport: Оғир атлетикачимизга Олимпиада медали топширилди, Шумахерга тегишли кошона сотувга қўйилди  0 07:51Варан АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  1 07:33Европа лигасида ҳафта футболчиси номи маълум қилинди  1 07:11Бугун "Пахтакор" ОЧЛда 2-тур ўйинини ўтказади  36 06:15АПЛ. "Эвертон" - "Тоттенхэм" 2:2  0 02:03АПЛ. Марказий ўйинда Кейн "Тоттенхэм"га 1 очко олиб берди  5 01:30Бундеслига. 2-ўриндаги "Лейпциг" кутилмаганда дуранг қайд этди  1 00:52Беллингем АПЛнинг топ-клублари эътиборига тушди  1 00:33Азар тез орада сафга қайтади  7

Хайрулло Бозоров: "Нефтчи" Суперлигага ярашади" Янгиликлар

Хайрулло Бозоров: "Нефтчи" Суперлигага ярашади"

Аввал хабар берганимиздек, куни кеча Фарғонанинг "Нефтчи" клуби мавсумолди таништирув ва тақдимот маросимини ўтказди.

Маросимда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Авваламбор барчага ассалому алайкум. Бугунги тадбирда сизларни кўриб турганимдан жуда хурсандман. Биласизларми,"Нефтчи" футбол клуби таништирув маросими ташкиллаётгани ҳақида менга ахборот беришганида биринчи қаерда ўтказилиши ҳақида қизиқдим. Дастлаб клуб қароргоҳида ўтказилиши режалаштирилган маросим якунда муҳташам театр ва концерт саройида ташкил этилмоқда. Бошида шундай катта зални қандай қилиб мухлислар билан тўлдиришларига ҳайрон бўлгандим. Айни вақтда кўриб турибман, залда деярли бўш жойлар қолмаганлигини кўриб турибман. Бу Фарғона халқи футболни жуда яхши кўришидан далолат беради. Мен "Нефтчи"га эътибор қилиш лозимлигини яна бир бор ҳис қилдим.

Албатта футбол миллионлар ўйини.Ёшлигимизда, болалигимизда барчамиз футбол ўйнаганмиз. Мактабда, кўчада, маҳаллада футбол ўйнаганмиз, барчамиз футбол билан ўсганмиз.Тўғрисини айтганда водий халқи футболни жуда яхши кўради. Масалан Наманганда футбол мухлислари "Навбаҳор" жамоасига катта эътибор қаратишларига гувоҳ бўлганман. Худди шу каби бугун Фарғонада ҳам футболсевар мухлислар кўп эканлигини кўрмоқдаман. Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони, шонли тарихга эга бўлган "Нефтчи" жамоасига бефарқ бўлмаганликларинг учун барчангизга миннатдорчилик билдираман.

Мамлакатимизда сўнги йилларда муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида барча соҳаларга улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ўзларинг кўриб гувоҳ бўлаяпсизлар, сўнги 4 йилда ўзгармаган соҳа қолмади. Ҳар бир соҳада ўзгариш ва ривожланиш бор. Биласизларми, жуда кўпдан буён Ўзбекистон халқи футбол бўйича жаҳон чемпионатига чиқишимизни кутиб яшамоқда.Мана сўнги йилларда ҳукуматимиз томонидан футболга оид бир нечта меъёрий ҳужжатлар имзоланди. Ҳар бир соҳада бўлаётган ўзгаришлар каби ўзбек футболида ҳам ривожланишлар кўзга ташланмоқда, соғлом рақобат муҳити юзага келаяпти.

Ёдингларда бўлса, ёшларимиз Осиё чемпиони бўлганида президентимиз Шавкат Миромонович алоҳида йиғилиш ўтказиб, қаерда адолат бўлса, ҳалоллик бўлса натижа ҳам юксак бўлишини таъкидлаган эдилар. Мос равишда президентимизнинг футболга бағишланган алоҳида қарорлари қабул қилинди, жойларда мазкур ҳужжат ижроси таъминланмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциациясига давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Абдусалом Азизовнинг тайинланиши ҳам бежизга эмас. Футболда адолат ўрнатиш, ҳалолликни таъминлаш келажакда ўзининг самарали натижасини бермасдан қолмайди. Мана қатъий тарзда футбол регламентлари қайтадан кўриб чиқиляпти. Ўзбекистон чемпионатлари, хусусан Суперлига, ПРО-Лига мусобақаларининг даражаси тобора юқорилаб бормоқда. Энг асосийси ёшларимиз футбол ўйнаяпти, соғлом турмуш тарзига риоя қилмоқда.

Фарғона вилоятида "Қўқон-1912" клуби анча йиллардан буён Суперлигада қатнашиб келмоқда. Бундан ташқари жорий мавсумдан яна бир жамоамиз - Яйпаннинг "Турон" жамоаси ҳам Суперлигада иштирок этади. Ҳозиргина шу жамоанинг мавсумга тайёргарлик жараёнини кўриб келдик. Ташкил этилганидан 3 йил ўтиб Суперлигада ўйнаши ҳақиқатдан ҳам таҳсинга сазовор натижа.

Ўзбекистон тарихида жамоа рамзи тепасида юлдуз тасвири бор клублар сони кам. "Нефтчи" 5 карра Ўзбекистон чемпиони бўлгани холда мана шундай натижага эришган. Жамоада ташкилий жиҳатдан ишлар тўғри йўлга қўйилмагани туфайли бир неча мавсум қуйи лигада ўйнашига сабаб бўлди. Ўтган мавсумда "Нефтчи"га озгина омад етмай қолди. Майли, "Нефтчи" чиқмаган бўлса вилоятимизнинг яна бир жамоаси "Турон" чиқди. Бу ҳам кураш, соғлом рақобат. Бу йил ўтган йилги хато ва камчиликлардан хулоса қилган холда "Нефтчи"ни Суперлигага олиб чиқиш, асл ўрнига қайтаришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Бугунги тақдимотни "Нефтчи" ҳақиқий ўрнига қайтариш тақдимоти десак тўғри бўлади. "Нефтчи" Суперлигага ярашади, жамоага Осиё чемпионлар лигасида ўйнаш ярашади" - дейди вилоят раҳбари.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +18   

Фикрлар

+5   
06 мар 22:18:53
Алпомиш
Катта рахмат сизга Хайрулло Бозоров.
Нефтчи учун, Муминжонов учун, футбол ривожи учун, мухлислар учун ТАШАККУР.
+5   
06 мар 22:02:11
MuxammadMuso
Хайрулло Бозоров ЯШАНГ. Гапларингиз ҳам ўзингизга ўхшаб жозибали. Яна менга ёққан ишларингиздан бири Мўминжоновни таклиф қилганингиз. Мўминжонов ҳам Нефтчига ярашиб турибди.
+5   
06 мар 21:52:53
Umid Karimov
Хамма узини камандасини билорсатааа чикадими чикмедими п..... басмикин бошкаларга
РАХМАТ ХОКИМ БУВА ХУДО ХОХЛАСА БИЗ ИШОНАМИЗ НЕФТЧИМИЗГА
+4   
06 мар 22:41:46
S a n j a r.)))
"Нефтчи" Суперлигага ярашади, жамоага Осиё чемпионлар лигасида ўйнаш ярашади"!!! Мана бу сузларни узи анча-мунчасини халоватини йукотиб куяди Нефтчи Узбекистонни 5 карра чемпиони 9марта кумуш медал сохиби коганини ёзмадим любойи билади узи учун Нефтчи канака жамоалигини!!! Фаргона халки сабр килди Худо хохласа хаммаси зур булади. Хайрулла Хайитбаевич сизга хам котта рахмат Фаргона халки дуо килади сизни омадизи берсин. Олгааааааааааааааааааа "Нефтчи"!!!
+4   
06 мар 22:37:20
FC10
MuxammadMuso фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хайрулло Бозоров ЯШАНГ. Гапларингиз ҳам ўзингизга ўхшаб жозибали. Яна менга ёққан ишларингиздан бири Мўминжоновни таклиф қилганингиз. Мўминжонов ҳам Нефтчига ярашиб турибди.
Зўр гап. Браво. Ичимдаги гапни ёздингиз. Мўминжоновга ни только Нефтчи Терма жамомиз ҳам ярашади. Хайрулло Хамидов айтди”” Ўзбекистонда Футболистларга психологик мотивация берадиган тренерлар ичида Мўминжоновга етадигани йўқ . Мен ўз қулоғим билан жуда кўп, ҳаттоки ҳайдалган футболистлардан ҳам эшитдим”” деди .
БРАВО БОЗОРОВ.
+4   
06 мар 22:12:20
Solikxan
Olga Neftchi biz sen bn (Navbahor muhlisi)
+4   
06 мар 22:08:55
UZBEKNEFTEGAZ
Katta raxmat sizga xurmatli Xayrullo Bozorov hudo xohlasa albatta super ligaga chiqamiz chiqanda xam gigantlarga bosh og'riq boladigan darajada qaytadi Neftchimiz
+3   
06 мар 22:24:28
Barkamol2017
Хурматли фаргонанинг Нефтчи камандаси мухлислари,сизларга айтар гапим щуки, сизларга хокимларинг яратганни иньоми бу,кечагингда хам Эски хокимларингдан нолиб юривдиларинг эьтиборсизлигидан,мана бугунги Кунда шундай олижоноб хокимга эга булиб, келаси йилдан супер лигада катнашиш мумкин булиб турибсизлар, бу хам омад аслида, мен шуни ишонтириб айтаоламанки хайрулла бозоров Билан," хомийлигида" албатта чикасизлар, хайруулло хайитбоевични футболга кизикишларини бутун Наманган халки билади, инсонийлигига гап булиши мумкин эмас, келаси йилда наманганда,фаргонада хамма мухлисларини шиддат Билан утадиган водий дерби уйинларини куриш Насиб килсин , омад хаммага мухлислик бобида,салом Билан навбахор мухлиси,
+3   
06 мар 21:37:47
Javohir Siddikov
Xudo xoxlasa keyingi yili viloyatimiz jamoalari soni 3ta bo‘ladi agar turon yoki qo‘qon 1912 chiqib ketmasa
+2   
06 мар 23:43:11
Zinurjan
Нефтчига омад Пахтакор мухлиси
+2   
06 мар 22:43:19
S a n j a r.)))
Яна битта гап курмаганни кургани курсин тушунволоради кимга кере буса......
+2   
06 мар 22:24:27
Barkamol2017
Хурматли фаргонанинг Нефтчи камандаси мухлислари,сизларга айтар гапим щуки, сизларга хокимларинг яратганни иньоми бу,кечагингда хам Эски хокимларингдан нолиб юривдиларинг эьтиборсизлигидан,мана бугунги Кунда шундай олижоноб хокимга эга булиб, келаси йилдан супер лигада катнашиш мумкин булиб турибсизлар, бу хам омад аслида, мен шуни ишонтириб айтаоламанки хайрулла бозоров Билан," хомийлигида" албатта чикасизлар, хайруулло хайитбоевични футболга кизикишларини бутун Наманган халки билади, инсонийлигига гап булиши мумкин эмас, келаси йилда наманганда,фаргонада хамма мухлисларини шиддат Билан утадиган водий дерби уйинларини куриш Насиб килсин , омад хаммага мухлислик бобида,салом Билан навбахор мухлиси,
+2   
06 мар 22:18:33
Fc.Neftchi Fergana
Farg'onamiz Hokimi Xayrulla Bozorovga Kattakon Rahmat,Negativchilarga kelsak sevimli jamoalaring Neftchi erishgan yutuqlarga oldin erishsin,muzeyiga sovrinlar joylasin keyin ko'ramiz,Xullas viloyat bosh jamoasi Neftchiga Omad,Farg'ona,Oltiariq,Marg'ilon,Quva yana stadionni to'ldirib muhlislik qilamiz nasib bo'lsa...
+2   
06 мар 22:14:31
UMID AXMADJONOV-SO"KMELA
Paxtokardi ennasini ko'rsatvorgan NEFTCHI yana qaytmoqda.
Agar Neftchi Super ligaga qaytsa bu Super liga uchun yutuq bo'lardi. HAR XOLDA 5 KARRA UZBEKISTAN CHEMPIONI
+1   
07 мар 10:34:57
SHOH.MAN_UNITED
Койил
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика