UZ

Сўнгги янгиликлар

09:27Хосе Антонио Рейес ҳалок бўлган ЙТҲ сабаби маълум бўлди   0 09:06“Милан” Пакетанинг нархини эълон қилди   0 08:45“Рома”га Аугусто керак   0 08:25“Шальке-04” машғулотларга қайтди   0 08:05Тевес: “Футболчилар маошсиз узоғи билан 1 йил яшаши мумкин”   0 07:45МЮ Холандни сотиб олишга тайёр   2 07:25Коронавирусга чалинган “Ланс”нинг собиқ дарвозабони вафот этди   0 07:05Инфантино: “Коронавирусдан кейинги футбол аввалгидек бўлмайди”   1 06:46АПЛ барча ўйинчиларнинг маошини 25%га камайтиришни муҳокама қилмоқда  0 06:15"Барселона" чўчимоқда. Клуб ёзда шартномаси тугайдиган ўйинчиларни қидирмоқда  0 02:00Olamsport: Головкин савиясидаги ўзбек боксчилари, "UFCдагилар Хабибдан узр сўраши лозим" ва бошқа хабарлар  0 01:24"Наполи"га ПСЖ футболчиси керак  0 01:02"Бавария" Санедан воз кечиши мумкин. Мюнхенликларда бошқа вариант бор  0 00:36"Бавария" Боатенгни жаримага тортди  0 00:01"Реал" афсоналаридан бири вафот этди  2

Хавининг бир йил олдин "Пахтакор" дарвозасига киритган "шедевр"и эсингиздами? Ўша "санъат асари"ни суратлар кетма-кетлигида ёдга оламиз Янгиликлар

Хавининг бир йил олдин "Пахтакор" дарвозасига киритган "шедевр"и эсингиздами? Ўша "санъат асари"ни суратлар кетма-кетлигида ёдга оламиз

Айни пайтда дунёнинг деярли барча бурчакларида спорт, хусусан футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилган.

"Championat.asia" ижодкорлари имкон қадар ўйинлар йўқ пайтда ҳам ўқувчиларни зериктириб қўймасликка ҳаракат қилмоқда. Бугун яна бир бор тарихга мурожаат қилмоқчиман. Умид қиламан-ки, уйда зерикиб қолган ўқувчиларимиз учун бу қизиқ маҳсулот бўлади.

Ёдингизда бўлса Осиё Чемпионлар лигасининг ўтган йилги мавсумида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси "D" гуруҳида Қатарнинг "Ал Садд", С.Арабистонининг "Ал Аҳли" ва Эроннинг "Персеполис" жамоалари билан бирга кураш олиб борганди. Гуруҳ беллашувларининг 3-турида Шота Арвеладзе шогирдлари ўз уйларида "Ал Садд"ни қабул қилишган. У пайтлари испаниялик маэстро Хави ҳали қатарликлар сафида футболчи сифатида тўп тепарди (ҳозир Хави "Ал Садд" бош мураббийи). 32 мингдан зиёд мухлис келган ўша учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Меҳмонлар сафида ҳар иккала голни ҳам Хави киритган. Шу куни стадионга келган ишқибозлар иккита шедевр гол гувоҳи бўлишганди. Хави ва Ҳожиакбар Алижонов ижросида. Қуйида Хавининг Санжар Қувватов дарвозасига жаримадан киритган "санъат асари"ни "Championat.asia" фотографларининг объективларига тушган кадрлар ёрдамида яна бир бор эътиборингизга ҳавола этамиз. Зеро, ушбу суратлар бир йил олдин ҳам ўқувчилар томонидан яхши қабул қилинганди.

ОЧЛ, "D" гуруҳи
3-тур, 09.04.2019
"Пахтакор" марказий стадиони, Тошкент
"Пахтакор" - "Ал-Садд" 2:2
Бош ҳакам:
Фу Минг (Хитой)
Голлар: Ҳ.Алижонов 9, Д.Черан 41 - Хави 6, 16.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Садриддин Абдуллаев (27.Сардор Собирхўжаев, 69), 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 11.Игорь Сергеев (21.Марат Бикмаев, 65), 17.Достонбек Ҳамдамов (99.Жавоҳир Сидиқов, 88), 20.Одилжон Ҳамробеков, 23.Шерзод Аъзамов, 29.Владимир Козак, 34.Фарруҳ Сайфиев.

"Ал-Садд": 22.Мешал Баршам, 2.Педро Коррея, 5.Ву Юнг (20.Салим Ал Ҳажри, 76), 6.Хави (8.Али Асадилла, 82), 11.Бағдод Бунеджа, 12.Ҳамид Исмоил, 14.Габи, 15.Ториқ Салмон, 16.Буалем Ҳуҳи, 66.Ёсир Иса (10.Ҳасан Ал Ҳайдос, 60), 78.Акром Ҳассан Афиф.

Огоҳлантиришлар: Педро Корреа 32, Акром Афиф 47.


Одил Ҳамробеков томонидан Бағдод Бунеджага нисбатан ишлатилган қўполлик ва ...


"Пахтакор"ни сардор сифатида бошлаб тушган Шерзод Аъзамов ҳакам жарима зарбаси белгилаганига мана шундай реакция қилганди.


Маэстро ўз ишини аъло даражада бажарди.




ВИДЕО

TAS-IX эмас



Шу ўринда "Пахтакор"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижоновнинг "пушкаси"ни ҳам эътибордан четда қолдирмоқчи эмасман. Ушбу голни "Пахтакор" дарвозаси томонда, тўғридан туриб томоша қилган одам сифатида айтишим мумкин-ки, Алижоновнинг голи Хавиникидан ортиқ бўлса бор-ки, асло кам эмас. Зарбанинг траекториясини шундоққина кузатгандим. Афсуски, "Спорт ТВ"нинг ҳозирги техник имкониятлари бунақанги шедевр голнинг бор жозибасини очиб бера олмайди.

Ҳожиакбарнинг голи қай даражада бўлганига Драган Чераннинг муносабати ҳам баҳо бўла олади.


Ўтган мавсум "Пахтакор" 8 очко билан гуруҳда қолиб кетган бўлса, "Ал Садд" 10 очко билан гуруҳни пешқадам сифатида якунлаган. Кейинчалик эса қатарликлар ярим финалга қадар етиб боришган ва финал остонасида бўлажак чемпион "Ал Ҳилол" (С.Арабистони)га икки ўйин натижасига кўра мағлуб бўлишган (1:4, 4:2).

ФОТО  Хави, ёмғир ва 4 та гол. "Пахтакор" - "Ал Садд" ўйинидан суратларни томоша қилинг

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +12   

Фикрлар

+7   
22 мар 22:46:52
Burxon
Oyinni jonli stadiondan yomgirda korudik zor oyin boludi xavi bomaganda paxtakor yutardi oyindayam paxtakor kucli oynagandi
+5   
22 мар 22:45:23
Javohir Zufarovich
Daxshat o'yin bo'lgandi. Shundan buyon bunaqa muxlislik kayfiyatini ham, bunday jangovar ruhdagi o'yinni ham guvohi bo'lmadim
+3   
22 мар 23:49:50
DILSHODXO'JA TO'XTAXOJAYEV
Hojiakbari goli Xavini goldanam zor chqandi osha gol urlgan varataga juda yaqn joyda otrgandik yaqndan juda chiroyli chqandi
+2   
22 мар 22:33:03
Jamshid Rakhmonov
Эҳ, қанақа ўйин бўлганди. Зонтик билан овора бўлиб 1-голни кўрмай қолгандим. Аллоҳ раҳм қилиб бу балодан қутқарсин.
+1   
22 мар 22:46:56
BakhtiyaroFF
Jamshid Rakhmonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эҳ, қанақа ўйин бўлганди. Зонтик билан овора бўлиб 1-голни кўрмай қолгандим. Аллоҳ раҳм қилиб бу балодан қутқарсин.
Да эмоциялани этмисми...Гол боса зонтик бн жойдан туриб бакириш кийин боганди,лекин хакикатдан мазза кигандим.
+1   
22 мар 22:31:06
Muhammad Toirjonov
Ammo bu gol o'yindagi eng chiroylisi emasdi!!! Bu aniq!!!

Hojiakbar yorib, buzib, tekislab tashlagandi gol bilan raqib darvozasini!!!
+1   
22 мар 22:25:42
Iskandar Davronov
Esimda Quvvatov qotip qolgandi
+1   
22 мар 22:24:52
M Oybek
30-31 sektorda o’tirimman shu o’yinda
   
24 мар 12:54:45
quest
Хави бумаганда хечким кирмасди уйинга!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг