UZ

Сўнгги янгиликлар

00:203га 3. "Ювентус" ва ПСЖ ўзаро катта алмашувни амалга оширмоқчи   8 00:05Ёш футболчи исмини Мессига ўзгартирди  5 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:00АПЛ. "Эвертон" меҳмонда "Астон Вилла" билан учрашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:30Бундеслига. "Кельн" – "Боруссия Д" баҳсига старт берилди (онлайн ҳисоб)  2 23:13"Бетис" устози: "Месси шамоллаш туфайли ўйинни ўтказиб юборишини афзал кўрган бўлардим"  6 23:00ЛаЛига. "Севилья" сафарда "Гранада"га тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:45"Эль Ниньо"нинг ҳайрлашув ўйинидан ГАЛEРEЯ   11 22:20"Интер" А Сериянинг янги мавсуми учун қайдномани эълон қилди  5 22:00Серхио Рамос: "Кейинчалик мураббий бўлишимни инкор этмайман"  7 22:00Olamsport: Баҳодир Жалолов қозоғистонлик рақибини нокаут қилди, Абдуғофуровнинг рақиби ўзгарди ва тарозидан ўтди  2 21:50Пеп Гвардиола: "Зинченко формада, у яхши машғулот ўтказди"  0 21:40Жеррард фаолиятини якунлаган Торресга мактуб ёзди  7 21:25Зидан Бэйл ҳақида: "Асосийси, ўйинчи жамоада қолишни хоҳлаши. Биз уни режаларимизга киритяпмиз"  9 21:24Бугунги куннинг энг муҳим хабарлари (23 август)  0

Харри Магуайр ҳақида 10та факт Янгиликлар

Харри Магуайр ҳақида 10та факт

“Манчестер Юнайтед”нинг янги вакили бўлмиш дунёнинг энг қиммат ҳимоячиси Харри Магуайр ҳақида 10та қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. У мактабда аълочи эди.    

Магуайр болалигида нафақат футбол майдонида, балки ўқишда ҳам фаол эди.

 Мактабидаги собиқ директор ўринбосари Сью Кейн: "У болалигидан ақлли бўлган. Ундан талаб қилинган ҳамма нарсани қиларди. У машҳур ва баланд бўйли эди. Ўшандан бери унинг бўйи янада ўсди. Ўйлашимча, у иқтисод ёки математикани ўқишни давом эттирганида, эҳтимол ҳисобчи ёки тадбиркор бўлиши мумкин эди. У жуда зўр ўқиган."

2. У фақат иқтидорли футболчигина эмас.

Марказий ҳимоячи болалигида кўплаб спорт турлари билан шуғулланган. У кросс-кантри, регби ва хоккей билан ҳам машғул бўлган. Бу спорт турлари унга турли жабҳаларда фойда берганлигини футболчининг ўзи тан олади.

3. Унинг футболчилардан иборат оиласи бор.

Харрининг укалари ҳам футболчи саналадилар. Лоуренс Миллий лигада "Честерфилд" шарафини ҳимоя этса, Жо "Гейнсборо Тринити" клубида тўп тепади.

Ушбу фотосуратда Харри ва унинг укаси Лоуренс.

4. Унинг тўлиқ исмини биласизми?

Унинг тўлиқ исми - Жейкоб Харри Магуайр, аммо барча уни шунчаки Харри деб атайди.

5. У Евро-2016га мухлис сифатида борди.

Бу пайтда Магуайр "Халл Сити" билан Премер-лигага эндигина чиққан эди ва у дўстлари билан Англия терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Францияга борган эди.

Ўша вақтлар ҳеч ким уни Гарет Саутгейт жамоаси билан биргаликда ЖЧ-2018да иштирок этишини ва ярим финалга чиқиб, Англия терма жамоаси қаҳрамонларидан бирига айланишини билмасди.

6. Мухлислар уни 50 фунт стерлинглик янги банкнотада кўришни хоҳлашди.

У қаҳрамон бўлган Жаҳон чемпионатидан кейин мухлислар Магуайрнинг фотосурати   50 фунт стерлингдан жой олиши учун петиция бошлашди.

Петиция 50 минг имзо йиғди, аммо у танланмади. Унинг ўрнини математик Алан Тюринг эгаллади.

7. Унинг лақаби - "катта бош".

Бу лақабни унга Жейми Варди қўйган.

Лақаб билан боғлиқ жуда кулгили воқеа содир бўлган. 

Магуайр Жаҳон чемпионатида Швецияга гол урган. Шундан сўнг, Магуайр ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этади. Тўсатдан ҳужумчи Жейми Варди Магуайр қатнашаётган  матбуот анжуманига кириб келади ва жамоадошига шундай дейди: "Салом, бу Vardy News’дан Жейми Варди. Сизнинг бошингиз диаметри қанча?"

8. У Англия биринчи лигасида кетма-кет уч марта мавсум жамоасидан ўрин эгаллаган.

"Шеффилд Юнайтед" академиясидаги ёрқин ўйинлари орқали Харри тезда асосий жамоадан жой олди. Кучи жиҳатидан Англия учинчи дивизиони саналувчи чемпионатда, Харри жамоасининг етакчиси эди.  Кетма-кет уч йил давомида у лигада мавсум рамзий терма жамоасига киритилди ва 2012 йилдан 2014 йилгача клубининг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси бўлди.

9. У фақат марказий ҳимоячи бўлмаган.

"Шеффилд" академияси мураббийи Жон Пембертон Магуайрнинг марказий ҳимоячига айланишига ва бу позицияда ривожланишига ёрдам берган киши ҳисобланади. 

16 ёшига қадар у майдон марказида ўйнаган, аммо кейин марказий ҳимоячига айлантирилган.

"У яхши ҳимояланади. Харри мудофаа чизиғи етакчиси бўлиб, ўйинни жуда яхши ўқийди. Лекин, уни ҳар доим бошқалардан ажратиб турадиган жиҳат, бу тўпни қандай бошқаришни билишидадир."

10. Харрининг кумирлари кимлар?

Унинг кумирлари - Рио Фердинанд ва Жон Терри.  

"Менинг болалигимдаги энг яхши марказий ҳимоячилар - Жон Терри ва Рио Фердинанд."

"Мен уларни жуда кўп кузатганман, айниқса, Рио Фердинандни. Чунки, у тўпни ҳимоядан олдинга жуда яхши олиб чиқади. Тўпни ўзида ушлаб тура олади ва идеал ўйнайди. Шубҳасиз, Рио ўз даврининг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири."

Шерзод Нурматов тайёрлади.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

+1   
10 авг 23:40:15
Princislam Uz
RINATBEK фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Faqat trjayadiķanda urtogimdi boshi
Ha achishyaptimi a
+1   
10 авг 15:53:04
azizbek777
Олдинги мавсум Фақат Ван Дейк авжига чиққан эди,Энди навбат Магуайрга етиб келди
+1   
10 авг 15:44:30
Alisher 17
MY Omad senga KATTABOSH!!!
   
12 авг 23:40:45
UzReport and CA
go mu
   
11 авг 07:12:10
Kommunist
Эркак футболчилар фақат МЮ га мос.
   
10 авг 18:08:03
beckxam
Sengaxam kamida Rio Ferdinand ni yo'lini bersin omad Myuga
   
10 авг 17:28:38
Sera_M ¥ U
Xozir ferdinand vidic yoki Evralar 23-24 yosh bulishganda har biri 100-150 milliondan ketardi
   
10 авг 16:33:33
RINATBEK
Faqat trjayadiķanda urtogimdi boshi
-1   
11 авг 13:08:55
RINATBEK
Princislam Uz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ha achishyaptimi a
Dadangmi Taŕafini olasan nx
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг