UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01Ла Лига. Мадрид дербисида "Атлетико" "Реал"ни мағлуб этди  54 00:35Вадим Абрамов: "Карточкаси бор футболчилар ўрнини ёшлар билан тўлдирдик"  0 00:21Руслан Аҳмедов: "Футболни алдаб бўлмайди"  0 23:46А Серия. "Наполи" "Болонья" билан нурсиз дуранг қайд этди. Осимхен пенальтини голга айлантира олмади  0 23:41АПЛ. "Ньюкасл" "Шеффилд" дарвозасига саккизта гол урди. Барча голлар турли ўйинчилар томонидан киритилди!  2 23:29Иван Бошкович: "Пахтакор" шу тарзда чемпион бўлишни истаётган бўлса, мен уларни табриклайман. Пенальти – бу кулгили"  68 23:20Франция. ПСЖ – "Марсель". Бошланғич таркиблар маълум  1 23:10РПЛ. Файзуллаевнинг голи ЦСКАни "Ростов"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан қутқариб қолди  46 22:23Максим Шацких: "Ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Вазиятлардан фойдалана олмадик"  50 21:59Александр Крестинин: "Ўйинга ким яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлса, ўша ўйинчи майдонга тушади"  12 21:56Осиё ўйинларининг биринчи кунида 7 та медаль қўлга киритдик (+медаллар жамғариш рейтинги)  7 21:35Рўзиқул Бердиев: "Ўйин "Бунёдкор"нинг режаси бўйича кетди"  34 21:21"Пахтакор"нинг меҳмондаги мағлубиятсиз юриши давом этади   21 21:10Coca Cola Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 1:1. Highlights  25 20:57"Насаф"нинг Қаршидаги мағлубиятсиз серияси якунига етди  7

Виталий Левченко: "Ўтказиб юборилган голларда бутун бир жамоанинг айби бор" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Ўтказиб юборилган голларда бутун бир жамоанинг айби бор"

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Металлург" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдириб ўтди.


- "Металлург"ни ғалаба билан табриклайман. Улар бунга лойиқ эди ва ғалабани кўпроқ исташди. Бўлган ишлардан ҳулоса чиқаришимиз ва ишлашда давом этишимиз керак. 

- Ўтказиб юборилган голларда дарвозабоннинг хатолиги салмоқли? Ҳимоячиларнинг кўрсатган ўйинидан мамнунмисиз?

- Ўтказиб юборилган голлар - жамоанинг умумий хатоси. Рақиблар голларини деярли стандартлардан кейин уришди. Футболчиларим билан "Металлург"нинг жарималардан қандай ишлашини кўриб чиққандик. Мана, кўриш бошқа, уни майдонда амалга ошириш бошқа иш. Шу сабабли бу нафақат Акбар Тўраевнинг, балки, бутун жамоанинг хатоси. Ҳимояда тўлиқлигича ишламадик ва шундай голлар ўтказиб юбордик. Иккинчи голда эса дарвозабон қутқара олмади. Бундай ҳолат бўлиб туради. Бу дарвозабоннинг хатоси деб тўлиқлигича айта олмайман. Лекин, тўғри, бу унинг тўплари бўлиши керак эди. 

- "Нефтчи" сўнгги ўйинларда жуда кўп дуранг қайд этаётганди. Бугун эса мавсумдаги илк мағлубиятини ҳам қабул қилиб олди. Ғалабалар қозонишга нима ҳалақит қилмоқда?

- Эътибор ва концентрация етишмаяпти. Баъзида футболчиларнинг кучи етмай қоляпти. Эндигина биринчи давра якунланмоқда. Шу сабабли баъзида футболчиларда ҳам рухан, ҳам жисмонан чарчоқ аломатлари сезилишни бошламоқда. Шундай жиҳатлар яшиланса, ғалаба қозониш мумкин бўлади. Голлар уряпмиз, бироқ ғалаба қила олмаяпмиз. Айрим жойларда эътибор йўқотилиб қўйилаётгани учун натижалар шундай бўлмоқда. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика