Виллиан: "Камп Ноу"даги баҳс умуман бошқача бўлади"
21 фев 2018 19:43
Янгиликлар
Виллиан: "Камп Ноу"даги баҳс умуман бошқача бўлади"
"Қийин баҳсда яхши ҳаракат қилдик. Бизда режа бор эди ва ҳаммасини ўйлаганимиздек бажардик. Улар тўпга эгалик қилишди, биз эса ҳужум уюштириш пайида бўлдик, бу баҳсда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Аммо зафар қуча олмадик, кейинги босқичга чиқадиган жамоа номи ҳозир ҳам номаълум, биз меҳмонда ўйнашимиз керак. "Барселона" кўпроқ тўпга эгалик қилишди, бироқ етарлича хавфли вазият ярата олишмади. Рақиб майдонига йўл олиб, у ерда ғалабага эришишимиз мумкин.
"Камп Ноу"даги ўйин умуман бошқача бўлади ва биз бугунгидек рухиятда бўлишимиз керак. Жавоб учрашуви уч ҳафтадан сўнг бўлади, бизда АПЛда қийин баҳслар бор. Энди бошқа ўйинлар ҳақида ўйлашимиз керак, "Барселона" борасида кейинроқ бош қотирамиз" - дейди Виллиан.
"Барселона" ҳамда "Челси" ўртасидаги жавоб учрашуви 14 март куни Испанияда бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар