UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  1 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  2 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  55 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  22 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9

Виктор Расков: "Андижон" учун кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Виктор Расков: "Андижон" учун кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламан"

“Андижон” жамоаси жорий мавсумда ўз сафига уч нафар легионерни қўшиб олди.
Молдавиялик Алексей Касьян икки йиллик танаффусдан сўнг “Андижон”га қайтган бўлса, украиналик Сергей Даценко ва Виктор Расков ҳам бу йил жамоамиз шарафини ҳимоя қилишади. “Андижон” жамоаси ўз қароргоҳига қайтганидан сўнг Расков билан суҳбатлашдик.

- Виктор, “Андижон” варианти қандай пайдо бўлди?
 - Ўтган мавсум якунлангач эркин ўйинчига айлангандим. Менга агентлар қўнғироқ қилиб Ўзбекистондан таклиф борлигини айтишди. Бунга рад жавобини бермадим ва “Андижон” сафига қўшилдим.

- Сўнгги клубингиз “Авангард”миди?
 - Ҳа, лекин бу жамоада икки-уч ой ўйнадим холос. Умуман олганда охирги икки йилдан бери Харьковнинг “Гелиос” клубида тўп суриб келаётгандим.

- “Андижон” тўғрисида нима дейсиз? Жамоа сизни қандай қабул қилди?

 - Ҳозирча янги жамоам тўғрисида кўп нарса билмайман. Таркибга қўшилганимга ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Аммо аҳил жамоа эканлиги кўриниб турибди. Футболчиларчилар билан дўстлашиб олдим.

 - Ҳамюртингиз Даценконинг борлиги ҳам сизга қўл келаётгандир?

 - Албатта, бу менга катта плюс бўлмоқда. Сергей аввал ҳам Ўзбекистонда ўйнаган. Янги муҳитга мослашишимга у ҳам ёрдам бермоқда.

- Бош мураббий ҳақида фикрингиз қандай?
 - Мураббий тўғрисида яхши фикрларни билдиришим мумкин. Машғулотларда биздан нима хоҳлаётганини тушунтирмоқда. Мураббий барқарор жамоани шакллантиришга ҳаракат қиляпти.

- “Андижон”га қандай мақсадда келдингиз?
 - Мақсадларим юқори албатта. Биринчи навбатда жамоамиз яхши ўйинлар кўрсатиб мухлисларни хурсанд этишини хоҳлайман. Шу билан бирга мен ҳужумчиман ва “Андижон” учун кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика