UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20АПЛ кечаги барча ўйинларда пенальти борасида хато қарор қабул қилинганини тан олди  5 12:57Гаттузо ва "Наполи" янги шартнома бўйича келишувга эришди  0 12:39"Локомотив"дан қизиқ кўрсаткич  2 12:25"Аньянг": Ғиёсов билан тузилган шартнома ўзаро келишув асосида бекор қилинди  12 12:00"Реал"нинг "Алавес"га қарши ўйин учун қайдномаси. Таркибда сюрпризлар бор  13 11:55Иван Йосович: "Сафарда ҳам муҳим очколарни қўлга киритишимизга ишонаман"  1 11:33Шмейхель МЮнинг пенальтиси ҳақида: "Кечирасиз, бу пенальти эмас. VAR ҳали ҳам кулгили ишлар қилмоқда"  19 11:07"Реал" тарихида энг кўп ассист қайд этган футболчилар  11 10:44Жованни Симеоне: "Атлетико"да ўйнашни орзу қиламан"  1 10:21А Серия клуби Манжукич учун курашга қўшилди  1 10:12Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги "Сурхон" жамоасининг кечаги машғулотидан фотолавҳалар  3 09:51Гринвуд Рунининг рекордини такрорлади   5 09:36"Нефтчи" россиялик футболчи олдидаги қарзини маълум қисмини тўлади  16 09:34“Челси” собиқ футболчиси Бразилия клубига ўтди   0 09:18Coca Cola Суперлигаси. 9-тур ўйинлари қайси каналларда намойиш этилади?   10

Виктор Кумиков: “Андижон” билан Суперлигада еттинчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз” Янгиликлар

Виктор Кумиков: “Андижон” билан Суперлигада еттинчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз”

Яқинда “Андижон” жамоасига бош мураббий этиб тайинланган россиялик мутахассис Виктор Балютович Кумиков Қозоғистоннинг “SPORTS.KZ” сайтига интервью берди.

Мураббий интервью давомида клубнинг мақсади ва бошқа масалалар ҳақида фикр билдириб ўтди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Кумиковнинг охирги жамоаси “Атирау” бўлган эди.


- Виктор Балютович карантин даврини қандай ўтказяпсиз? Нималар билан бандсиз?

- Карантин бошланганда Ўзбекистонга келган эдим. Сўнг меҳмонхонага жойлашдим. На илож тақдир шу экан.


- Нима деб ўйлайсиз, коронавирус жаҳонда футболнинг ривожланишига қай даражада жиддий таъсир қилди?

- Бу вирус футболга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Қанчалик жиддий эканлиги карантин муддатининг давомийлигига боғлиқ.


- “Атирау” жамоаси бошқарувидан кетганингиздан сўнг катта футболни соғиндингизми?

- Йўқ, унчалик эмас. Ўзимни ишларим билан шуғулландим. Машғул бўладиган ишингиз ёки юмушингиз бўлса яна ҳам яхши бўлади.


- “Андижон” бош мураббийига айланишингиз қандай рўй берди?

- Ажабланарли бўлмади. Ҳаммаси оддий. Клуб раҳбарлари мени Ўзбекистонда эканлигимдан хабар топишди ва алоқага чиқишди. Барча масалаларда келишиб олдик ва шартнома имзоладик.


- Клуб мутасаддилари олдингизга қандай вазифа ва мақсадларни қўйди?

- Ҳозирча катта вазифалар қўйилмаган. асосийси турнир жадвалининг қуйи ўринларидан жой олмаслик. Камида еттинчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз. Раҳбарлар жамоадаги вазиятга реал кўз билан қарашмоқда. Молиялаштиришга қараб келажакка умид билан қарасак бўлади.


- “Андижон” Ўзбекистон Суперлигасининг ортда қолган учта туридан сўнг пастки ўринларни эгаллаб турибди. Бу сизни ташвишга солмаяптими?

- Йўқ, асло хавотирга тушаётганим йўқ. Жамоанинг ўйинларини кўрдим, вазиятни ижобий томонга ўзгартирса бўлади.


- Қозоғистон чемпионатидан жорий йилда таклифлар бўлдими?

- Менга ҳеч қандай чорловлар бўлмади. Бирон бир клубдан таклиф олмадим.


- Агар келажакда сизга Қозоғистон клубларидан қизиқиш ёки аниқ таклифлар бўлса қабул қиласизми?

- Таклиф бўлса - нега йўқ дейишим керак экан?



Илья Чернятин суҳбатлашди. Ўзбек тилига Абдулазиз Искандаров таржимаси.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

+2   
28 май 12:03:35
фанат.уз
Кумиков жамоа тузмайди уйинчи сотиб олади Хомяков жамоа тузарди андижон адашди менимча
+2   
28 май 11:36:08
Special One
Baribir Xomyakov zòr jamoa tuzyatuvdi,bekor haydadi hokim buva.Omad tilaymiz Kumikovga,faqat anavi Nigeriyali yangi "Essien"di jamoada saqlab qosin va òynatsin
+2   
28 май 10:29:08
Fanat_Euro_football
Siz 1-o'rinni maqsad qiling shunda 7-o'rinni olasiz
+1   
28 май 18:46:47
Граф Монтo Kpиcтo
7- уринга медал берадими? Максад йук спортчи факат чептонлик учун купашиш керак. Кун утар-вакт утар мураббиий эканда.
+1   
28 май 16:26:31
piramida
7-chi o'rin bilan 9-o'rinni farqi nimada ekan? Bilganlar aytvorilar... .
+1   
28 май 14:32:26
Арсенал 14
Õzi 14 jamoa bõlsa, 7-õrin ham õrinmi. Hech bõlmasa bronza medal uchun deb kayfiyatni kõtarib qõy. (Toğni mõljal qilsang qirga yetasan)
+1   
28 май 12:35:09
Chelsea and Pakhtakor
maqsaddi qaren maqsaddi
+1   
28 май 11:33:56
Neftchi Fergana uzb
Андижонга омад! Чиройли уйинлар ва галабалар билан мухлисларни хурсанд клиб юрсин!
   
28 май 14:57:47
dilshod leverpool
kankridni javobni beribdi
   
28 май 14:11:58
Davronbek Beshariq
Накадар маьзмунли савол жавоблар. Худди уйингизга ишдан келиб кичик фарзандингизга болам овкатландингизми ёки йукми, дейиш билан баробар.." АНДИЖОН " клубига омад..
   
28 май 13:56:46
Ойбек
қачон супир лига қачон бошланиши жавобсиз қолмоқда
   
28 май 12:34:45
Бахтиёржон_Эгамбердиев
Хар калай уз олдига максад куйган. Максад сари олга ва албатта омад тилаймиз!
   
28 май 12:04:58
фанат.уз
Агар кумиков хозирда Андижон уйнаган камандалар билан уйнаса йирик хисобда маглуб булади
   
28 май 10:27:24
Bahodir
7 урин деган жойи кани???
   
28 май 10:26:47
Uz-donju
Zo‘rku ettinchi o‘rin omad Viktor aka
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг