UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  0 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  3 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23

Виктор Жалилов: "Етарлича имкониятлар яратилмоқда, аммо футболчилар улардан фойдаланишда оқсашмоқда" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Етарлича имкониятлар яратилмоқда, аммо футболчилар улардан фойдаланишда оқсашмоқда"

Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги “Зомин” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “лочинлар” бош мураббийи Виктор Жалилов қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кубок ўйинлари ҳар доим осон кечмайди, буни бошқа гуруҳлардаги учрашувларда қайд этилаётган ҳисоблар ҳам кўрсатиб турибди. Қуйи лига жамоалари Суперлига клубларини мағлубиятга учратишмоқда. Бугун “Зомин” ҳам Биринчи лига иштирокчиси бўлишига қарамай, бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Умуман, бундай ўйинларда осон ғалаба қўлга киритилмайди, айниқса, беллашув сафарда кечадиган бўлса, маҳаллий мухлислар ўз футболчиларини қўллаб-қувватлаб туришади. Зоминда яхши стадион бор эканлигини алоҳида таъкидламоқчиман, бу ерга анчадан буён келмагандим, охирги марта Жиззахдаги стадионда реконструкция ишлари бажарилаётганда, “Пахтакор” билан бирга ташриф буюргандим. Албатта, ижобий ўзгаришларни кўриш ёқимли, трибуналар, майдон, кийиниш хоналари яхши экан. Суперлига даражасига мос тушаркан. Таассуротлар ижобий. 

Жамоамиз ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳужум чизиғида сусткашлик кузатилмоқда. Етарлича имкониятлар яратилмоқда, аммо футболчилар улардан фойдаланишда оқсашмоқда. Ҳар доим ҳам ўйлаганларимизни амалга оширишга имкон бўлавермайди. Асосийси, футболчиларда кучли хоҳиш бор, вазиятни тўғри тушуниб туришибди. Ҳеч бир ўйин осон кечмайди. Вақт ўтгани сари ҳужумлардан унумли фойдаланиш фоизини ҳам ошириб борамиз", – деди Виктор Жалилов.

- Биринчи лига вакили ҳисобланган “Зомин” жамоасининг ўйини, услуби, футболчилар даражаси ҳақида нима дея оласиз?

- Бугунги ҳисобнинг ўзи майдон эгаларининг бизга қандай қаршилик кўрсатишганини намоён этиб турибди. Ҳисобда ортда бораётганларига қарамай, ўзларини йўқотиб қўйишмади, гол уришни уддалашди, қатор вазиятлар яратишди. “Зомин” жорий йилги чемпионатда ҳали очко йўқотмади. Иккита ғалаба билан етакчилар сафида бораётгани – бу тасодиф эмас, албатта. Шундай экан, бу жамоада Про лигага чиқиш учун етарлича салоҳият бор. Техникаси ва савияси юқори бўлган футболчилар бор. Бугунги учрашувда “Навбаҳор” футболчилар даражаси, ўйинни ташкил этиш бобида рақибдан устун бўлди.

- Давронбек Ҳошимовнинг биринчи бўлимдаёқ алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

- Унинг кичик жароҳати бор. Мушакларида оғриқ сезгани учун таваккал қилишни истамадик, шу боис, мажбурий ўзгаришга қўл урдик. Умуман, бу ҳолатни аввалдан инобатга олгандик, режага мувофиқ, Аббосжон Ғуломовни майдонга туширдик ва у ҳужумнинг кучайишига ҳам сабабчи бўлди.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика