UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Лига 1. “Лион” йирик ғалабаси билан 32-турни якунлаб берди (+жадвал)  0 02:00Ла Лига. Меҳмонда дуранг ўйнаган “Атлетико” пешқадамликка қайтди (+жадвал)  13 01:50А Серия. “Аталанта” голларга бой баҳсда “Фиорентина”ни мағлуб этди  0 01:30Сон: “Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз”  1 01:00АПЛ. Ляказеттнинг дубли “Арсенал”га сафардаги йирик ғалабани келтирди  6 00:05Olamsport: Ўзбек спортчиларидан кетма-кет Олимпиада лицензиялари, UFC турнири натижалари ва бошқа хабарлар  0 23:40Моуринью антирекорд қайд этди  5 23:10Ла Лига. “Бетис” – “Атлетико”. Фекир, Коке ва Феликс асосий таркибда  9 22:58А Серия. “Рома” – “Болонья” баҳси тақдирини ягона гол ҳал этди  1 22:50Лига 1. Бен Йеддернинг дубли “Монако”га йирик ғалаба келтирди  0 22:35Экстракласса. “Легия” сафарда нурсиз дуранг ўйнади, Яхшибоев эса …  3 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Тоттенхэм"ни иродали ҳисобда мағлуб қилиб, реванш олди  94 22:18АПЛ. “Шеффилд Юнайтед” – “Арсенал”. Асосий таркиблар  2 22:02Бекзод Қодирқулов: "Файсал Траоре тикланиш жараёнида"  1 21:59Даврон Файзиев: "Футбол шахмат ёки шашка эмас"  7

Виктор Жалилов: "Бугунги ўйин дурангга мос эди. Қолган воқеалар ҳақида эса гапирмайман" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Бугунги ўйин дурангга мос эди. Қолган воқеалар ҳақида эса гапирмайман"

Суперлиганинг бешинчи туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

"Жуда қийин ва мураккаб ўйин бўлди. Ўзбекистондаги энг кучли тарки жамоага қарши майдонга тушдик.  Бугунги ўйин дурангга мос эди. Бироқ имкониятни бой бердик. Бугун футболчиларимиз жуда яхши ҳаракат қилишди. Гол ургандан кейин ҳам ҳимояга ётиб олишмади. Босимдан чиқиб кетишга ҳаракат қилишди ва гол ҳам уришди. Қолган воқеалар ҳақида гапирмайман",- дейди Виктор Жалилов.

- Даврон Ҳошимов ўз позициясида яхши ўйнай олаётгани йўқ. Шундай экан Фарҳод Мираҳматов ва Хушнуд Авиловнинг асосий таркибда майдонга тушмаётганига нима сабаб бўлмоқда?

- Фарҳод Мираҳматов чап қанот ҳимоячиси. У фақат шу позицияда ўйнай олади. Даврон Ҳошимов эса ўнг томонда ўйнайди. Ўнг қанот ҳимоячимиз Хушнуд Авиловда жароҳат бор. Ҳужумчилар муаммоси эса нафақат бизда, балки бутун Ўзбекистон ҳам мавжуд. Бу терма жамоада ҳам ўз сўзини айтмоқда. Жиддий ўйинларда марказий ҳужумчини топа олмайсиз. Ҳозирги кунда ўйин тақдирини ҳал қиладиган саноқли ҳужумчиларга эгамиз. Машғулотлардаги ҳаракатларидан сўнг футболчиларни майдонга туширамиз. Уларнинг бугунги ҳолатидан келиб чиқиб иш тутамиз. 

- "Навбаҳор"да легионерлардан кўра маҳаллий ёшларга эътибор қаратиш вақти келдими? Бугун легионерларнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Ҳозир легионер ёки маҳаллий футболчини ажратмоқчи эмасман. У ёшми, ёши ўтиб қолганми, мен учун майдонга тушиб, берилган вазифани бажариб, "Навбаҳор" либосида яхши ўйин кўрсатиши муҳим. Жамоанинг талабига жавоб бера олиши ҳам керак. Машғулотларда ўзини кўрсатганлар майдонга тушади. Исоқжонов кичик жароҳат олгани сабаб уни алмаштиришга мажбур бўлдим.

Мағлубиятга учрадикми, демак бизга маҳорат, совуққонлик етишмади. Қайсидир паллада омад ҳам. Нимадир етишмади. Камчиликларни муҳокама қиламиз. Футболчи алмаштириш ўйиннинг боришига қараб амалга оширилади. Шунинг учун Тасич ўйинга қўшилди. Игорь Голбаннинг олдинда кўпроқ фойдаси тегишини инобатга олиб, уни олдинга ўтказиб, Путинчанинни орқароққа ўтказдик. Хатоларни хотиржам таҳлил қиламиз.

Рейтинг: -21   

Фикрлар

+36   
07 апр 21:44:34
Poytaxtlik Jentelmen
Man Paxtakor muxlisi sifatida aytaman penalty 99% yo'q edi. 1% tortgani uchun penaltiy qo'yib berdi sudya. Timboliy 8 minut 45 marta qaytarib ko'rib turubam. Qisqasi bugungi g'alaba vapshe tatimadi. Bunaqa futbol tizimiga aut!!! Ravshan aut!!!! Diyor aut!!!
+31   
07 апр 21:41:24
Аброрбек
Пеналти йўқ эди бор гап шу !!!
+25   
07 апр 21:47:57
nasaf
Азиз Асимовнинг пеналтида ҳиссаси катта бўлди, энди унга зелённий, Норсафаровга эса штраф. Нақадар кучли тактика.
+22   
07 апр 21:55:04
MuxammadAziz Elyorbek og'li
НЕФТЧИ ФУТБОЛЧИЛАРИ ВА МУХЛИСЛАРИНИ ТУШУНИБ БОРЯПМАН.АГАР БУГУН НАВБАХОР МУХЛИСЛАРИГА БИРОЗ ЭРКИНЛИК БЕРИШГАНДА ХАКАМ СТАДИОНДАН ТИРИК ЧИҚМАСДИ
+22   
07 апр 21:51:18
Olg'a
Bugungi voqea va Turon bilan bo'lgan voqeadan jiddiy xulosa qilish kerak
+19   
07 апр 23:17:49
☬ Khorezm United ☬
Paxtakor PAZOR
Ravshan Ermatov PAZOR

Tfu bunaqa chempionatga!!!
+19   
07 апр 22:33:18
FC Nᴀᴠʙᴀʜᴏʀ 1978
Superligadagi viloyat jamoalari boshliqlari diqqatiga: hammang bir bo'lib shu paxtakorga qarshi boykot elon qilinglar. Bizga bunaqa soxta chempionatni keragi yo'q ming lanat bunaqa futbolga. 

Paxtakor hakamlar jamoasi. Ilohim shu paxtakorni sudyala yordamida to'playotgan xarom ochkolari OCHLda teshib chiqsin omin. Ming lanatlar bo'lsin bunaqa jamoa
+18   
07 апр 21:44:52
Руйхатдан утиш
УМИД АХМАДЖОНОВНИ ДАВРИДА ХАЛОЛ ФУТБОЛ БОРИДИ, УШАНДА НАВБАХОР ПАХТАКОР УЙИНИНИ ОСИЁЛИК НАВАФ ШУКРУЛЛО БОШКАРГАНДИ ВА УШАНДА ПАХТАКОР ЭНАСИНИ КУРИБ ЧИКИБ КЕТГАНДИ ВА АХМАДЖОНОВНИ ХАЛОЛ БОШКАРИБ БОРГАН РАХБАРЛИГИ СУНГИ ЙИЛИ ЭДИ САБАБИ ХАРОМХУР КОРУПЦИЯ КОН КОНИГА СИНГИБ КЕТГАН ИТВАЧЧАЛАР КУРОЛМАДИ АХМАДЖОНОВНИ ТАГИГА СУВ КУЙДИ МАНА ЭРМАТОВ КЕЛДИ ХАММАЁК ЭНАСИНИКИГА КИРИБ КЕТТИ ЯШАСИН АДОЛАТ(((
+16   
07 апр 21:51:14
Safsata
Варни ахволини ку́рдиларми? Уйимдаги чу́рни белий телвизорим Вардан яхши ку́рсатади!))) Яшасин Вар))))
+14   
07 апр 22:36:22
Realcha
NAVBAHOR va paxtakor bahsi xaqida. WAR yòq òyinlarda inson omili deb bahona qilinar edi. Aslida òsha vaqtda ham paxtakorga yon bosilgan.
Lekin bugun WAR bor òyinda qanday qilib yòq penaltini belgilash mumkin. Yana takror takror kòrib ham. Bunga qanday javob berasiz Ermatov. Javob emas bahona qilasiz. Pazooooooooooorrrrrrrrrr
+13   
07 апр 21:43:20
Muhammad12
Namanganlik akala xafa boʻmela.Navbahorni oʻyini zoʻr.Toshkentdagi gʻalaba,Agmk bilan oʻyin va bugingi DURANG bunga isbot.Jalilovga ozgina imkon berilar va stadionni toʻldirib turilar.Navbahor OCHLga chiqadi InshaAlloh
+12   
07 апр 21:46:53
Bahriddin Shargun
Shu futbolga borgan xalqa achinaman tv da kurganlarga xam .shu ham var buldimi bu birinchisi emas. Futbol o'sish naryoqda tursin yerga kirib ketiku. Ermatov zamena.
+11   
07 апр 21:57:46
W. W. W Uz
Хар бахор шу булар такрор. Мухлисларни худди ёш боладек алдаб уйинни бошкарган хакамни жаримами ёки хуллас нимадир килдик дейди шу билан ёпиглик козон ёпиклигича колади. Порахурликни бошида турганлар ва хакамлар хеч нарса курмагандек ищини давом эттираверади. Качонгачааа?
+10   
07 апр 21:49:07
Bahriddin Shargun
PFL PAZOR. ERMATOV ZAMENA
+9   
07 апр 21:48:29
Poytaxtlik Jentelmen
Rovshan aka siz yaxshisi sudyaligiyizni qiling. Diyor ukam san yaxshisi sharxlovchiligingni qil. Ishoningla shunda sila o'zbek futbolini rivojiga juda katta xissa qo'shgan bo'lasizlar..........
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика