UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30АПЛ. “Эвертон” сафарда “Вест Хэм”ни мағлуб этди  0 22:15АПЛ. “Арсенал” – “Вест Бромвич”. Асосий таркиблар  0 21:50Сурат биздан, изоҳ сиздан!  9 21:32Халк, Марко, Одил — "Шанхай СИПГ" тарихидаги энг қиммат харидлар  2 21:10"Пахтакор"нинг "янги раҳбарлари" эски мураббийга чиқишдими?  62 21:00"Реал" ва "Юве" бугун 3 очко оладими? (CA ходимларининг тахминлари)  21 20:49Футзал. "Пахтакор" чемпионликни қандай нишонлади? ГАЛЕРЕЯ  13 20:42Верратти Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  3 20:29Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 20:27А Серия. "Аталанта" 7 та гол урилган ўйинда "Парма"ни мағлуб қилди  4 20:15Ўзимизнинг карикатура: ЕЧЛ финали олдидан ўтказилган репетеция ҳақида  13 20:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз услубида "Астон Вилла"ни мағлуб қилди  42 19:40Каканинг "Милан"даги энг чиройли голларини томоша қилинг  2 19:01"Реал" — Хуленнинг "қўрқинчли туши"  23 18:56Рамос учун мавсум якунланган бўлиши мумкин  3

Виктор Жалилов: "Бугун ҳеч бир жамоа ғалабага лойиқ эмасди, шекилли" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Бугун ҳеч бир жамоа ғалабага лойиқ эмасди, шекилли"

Coca Cola Суперлига 7-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин “лочинлар” бош мураббийи Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.



- Ўзларинг гувоҳсизлар, шиддатли ўйин бўлди. Ҳар бир жамоа хато қилмасликка ҳаракат қилди. Чунки бу каби ўйинларда ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Битта голни улар урди, битта голга биз муаллифлик қилдик. Бугун кимдир хатога йўл қўйганида мағлубиятга учраши аниқ эди. Назаримда бугунги натижа ҳаққоний бўлди. Ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар кўп эди. Афтидан, бугун ҳеч бир томон ғалабага лойиқ эмасди, шекилли, - деди Виктор Жалилов.

- Нега бошқа дарвозабонлар хизматидан фойдаланмаяпсиз?


- Асосий дарвозабонимиз Ўткир Юсупов ҳисобланади. Давроновни захира посбони сифатида жалб қилганмиз. Кубок ўйинларида уни синаб кўрмоқчи эдик, лекин унда бармоғидан олган жароҳат бор эди. Ҳозир ҳам уни таркибга жалб этиш сўроқ остида, лекин таваккал қилиб қайдномага киритдик. Раҳимжон асосий таркиб билан доимо машғулотларда қатнашиб келмоқда.

- “Машъал” клуби томонидан яратиб берилган шарт-шароитлардан кўнглингиз тўлдими?


- "Машъал" жамоасига яратиб берилган шароит учун миннатдорчилик билдираман. Транспортдан тортиб то майдонгача жуда яхши ташкил қилиб беришди. Ҳаммаси аъло даражада бўлди.


- Забиҳилло Ўринбоев яхши ўйнаб турганди, уни нега ўзгартирдингиз?


- Ўринбоев чарчаб қолгандек кўринди, шу сабаб уни алмаштирдик. Ҳужум чизиғини кучайтириш асосий мақсадимиз эди. Шунинг учун майдонга янги кучларни ташладик. Хавфли впзиятларимиз кўп бўлди, лекин юзага келган вазиятлардан биз фойдалана олмадик.

- “Навбаҳор” бугун очко олдими ёки йўқотдими?

- Такрор айтаман, дуранг адолатли натижа. Ҳар икки жамоа ҳам ғалабага муносиб эмас эди.


- Ўз вақтида “Машъал”да ишлагансиз. Ўша пайтдаги жамоа билан ҳозиргисининг ўртасида қандай фарқ бор?


- Ўтган даврдаги "Машъал" таркиби анча кучлироқ эди. Чунки таркибда тажрибали ўйинчилар жам бўлганди. Масалан Миржалол Қосимов, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Дилавер Ваниев сингари футболчилар таркибда бор эди. Ҳозирги таркиб ҳам ёмон эмас, лекин ўша даврдаги таркиб жуда юқори савияда ўйин намойиш этганди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

+9   
04 май 21:44:34
G‘alaba
Navbahor safarda durang o'ynadi narmal xolat
+7   
04 май 21:40:08
Руйхатдан утиш
ИНШААЛОХ 2 ЧИ ДАВРАДА УЗГАРИШЛАР КАТТА БУЛАДИ ОЛГА БАБАЯН, ЕНГИЛ)))
+6   
04 май 21:46:34
JOKER 10
Хурматли навбахор мухлислари биламан хозирги гапим ёқмиди силага, аммо лекин бироқ, жамоа натижага эришмадими рахбарият, мураббий ва ўйинчиларда айиб бўлади силар бўсаларинг рақиб жамоа, ВАР ёки хакамларни айиблисилар жамоангиз эса сувдан қуруқ чиқиб кетади, жамоангизни кўпроқ танқид қилинглар билингки танқид келажак меваси, гапимни нотўғри қабул қимела яна.
+5   
04 май 21:47:41
Navbahor 1996 yil chempion
Man untd.... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тўғри, шунинг учун йилни бошида хаммага мақтанавермаслик керак айрим мухлислар
Kim yozsa o'ziga atvet qiling. Xozir Navbahor nomidan yozib fitna tarqatadiganlar paydo bo'lib qoldi. Shaxsan men xar qanday xolatdayam real qarayman.
+5   
04 май 21:38:32
Руйхатдан утиш
АЗИМНИ ЗАШИТАДАН ОЛИНГ ЭНДИ УРТОК ЛЖАЛИЛОВ((
+5   
04 май 21:31:03
Liverpul Navbahor
Ikki jamoaga xam keyingi o'yinlarda omad!
+5   
04 май 21:26:02
Olg'a
Durangga mos o'yin bo'ldi. Navbahor safarda achko ishladi. Olg'a Navbahor.
+5   
04 май 21:20:36
Man untd....
Ўзи ўртамеёна жамоа ютқазиб, дурранг ўйнаб, ора орада бир палакатдан ютиб қўйиб йилни якунлайдида.
+4   
05 май 01:11:37
Davronbek Beshariq
Узи узбек клубларининг хеч бири галабага лойик уйин курсатмайди, айникса халкаро уйинларда. Куни кеча ОЧЛ гурух уйинларидаёк мусобакани якунлаган ПАХТАКОР ва АГМК нинг мусобакада курсатган салбий натижалари айтиб турибди. Менимча бизда футбол умуман ривожланмаса керак. Бунга футбол ичидаги нокас кимсалар сабаб.
+4   
04 май 21:52:58
Real Madrid vs Navbahor
Keyingi o'yinlarda omad!
+4   
04 май 21:50:51
Liverpul Navbahor
Olg'a Navbahor
+4   
04 май 21:40:44
JOKER 10
Жалилов зўр жойга кеволди лекин ютқазсаям ўйномасаям хич ким уни айибламиди, приколно да )))
+4   
04 май 21:40:31
Navbahor 1996 yil chempion
Man untd.... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тактика кузгача сезилади кейин йил якунланади, янги йилда ўйинчилар бошқа жамоага ўтиб кетади кейин яна янга тактика хуллас калон валакийда.
Jalilovga vaqt berilsa ko'rasiz. Bu murabbiy Navbahor uchun foydali xisoblanadi.
+4   
04 май 21:34:10
Navbahor 1996 yil chempion
Navbahor murakkab taktika tanlayabdi. Bunday taktika birdaniga sezilmaydi lekin vaqt berilsa albatta natija ko'rsatadi. Omad
+4   
04 май 21:30:36
Liverpul Navbahor
Ikki jamoaga xam keyingi o'yinlarda omad!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика