UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:16Гнабри "Герта"га қарши ўйинда тирноғини қора рангга бўягани аён бўлди, бу мода эмас  1 20:49"Рома" футболчилари Моуриньони туғилган куни билан табриклади  2 20:22Шерзод Насруллаев: "Терма жамоага чақирув хабарини олганимда энг кўп ота-онам хурсанд бўлишди"  8 20:05Африка кубоги. Кот-д`Ивуар – Миср. Асосий таркиблар маълум  11 19:48"Ливерпуль" Дибала учун курашга қўшилиши мумкин  2 19:21"Халл сити" бош мураббийи билан хайрлашди, унинг ўрнига Арвеладзе тайинланади  13 19:073 бўлим давом этган "Локомотив" - "Бухоро" учрашувида ҳисоб очилмади  2 19:04Афсонавий Ҳоқон Шукур АҚШда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлайди. У давлат тўнтаришидаги айбловлар туфайли бор-будидан маҳрум бўлди  26 19:02Olamsport: Терма жамоамиз белгиланган рейс билан учиб кета олмади, UFC 276 қачон ва қаерда бўлиши маълум  0 19:00Расман: "Насаф" Рўзиқул Бердиев билан шартнома икки йилга узайтирди  13 18:47Карикатура: Манчини Балотеллини Италия терма жамоасига қайтарди  4 18:43Расман: Иван Соловьёв “Насаф” футболчисига айланди  33 18:24"Бавария" Гинтерга 4 йиллик шартнома таклиф қилди. У "Боруссия"дан эркин агент мақомида кетади  3 18:01"Севилья" "Ньюкасл"га Диего Карлосни сотмаслигини хабар қилди  0

Виктор Жалилов: "Агар биринчи даврадан келиб чиқиб фикр юритсак, жамоамиз гўё тўфонга тушиб қолган кемага ўхшарди" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Агар биринчи даврадан келиб чиқиб фикр юритсак, жамоамиз гўё тўфонга тушиб қолган кемага ўхшарди"

Суперлиганинг якуний 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Мураббий сифатида бу ўйин албатта, мен учун жуда оғир ўтди. Тезкор гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик ўйин тизгинини қўлга олдик, гол ҳам урдик, кейинчалик кўплаб вазиятлар яратишимизга қарамай, улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса концентрацияни йўқотишимиз оқибатида рақиб иккита тўп киритди. Қаердадир футболчилардаги чарчоқ ўз сўзини айтди, қаердадир эътиборсизлик панд берди. Лекин йигитлар борларини беришга ҳаракат қилишди, футболда шунақа ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Ваҳоланки, иккинчи бўлимда ҳам бир нечта имкониятларга эга бўлдик, баъзи вазиятларда “Қўқон-1912” дарвозабони яхши ҳаракат қилган бўлса, айрим ҳолларда гол уриш учун футболчиларимизга бир оз маҳорат етишмади. Умумий ҳисобда, ҳужумлар ва зарбалар сони бўйича рақибдан устунликка эришдик. Аммо футболда ҳар доим ҳам кўп ҳужум қилган жамоа ғалаба қозонавермайди. Қайсидир маънода, бугун омад ҳам қўқонликлар томонида бўлди.

- “Навбаҳор”нинг жорий мавсумдаги иштироки ҳақида нима дея оласиз?

- Биласизми, агар биринчи даврадан келиб чиқиб фикр юритсак, жамоамиз гўё тўфонга тушиб қолган кемага ўхшарди. Бир ўйинда ғалаба қозонсак, бирида ўз майдонимизда очко йўқотдик, кейин эса меҳмондаги учрашувларда очко олдик. Барқарорлик етишмади. Иккинчи даврада эса ўйинда мувозанатни тиклашга эришдик, “кема” ҳам тўғри йўлига тушиб, равон “сузиш”да давом этди. Афсуски, қайсидир паллаларда айнан барқарорликнинг етишмаслиги панд берди. Бу йилги чемпионат жамоа учун йўқотишли бўлди, демаган бўлардим, мавсумдан негативга қараганда кўпроқ позитив олдик. Ўйинларни таҳлил қиламиз, қаерда ижобий жиҳатлар бор, қаерда камчиликлар мавжуд, шундан келиб чиқиб, келгуси мавсумга тайёргарлик олиб борамиз.

- Иккинчи бўлимда нега яхши ўйин кўрсатиб турган Эҳсони Паншанбе алмаштирилди? Ўша вазиятда кўп имкониятлардан фойдалана олмаган Забиҳилло Ўринбоевни нега ўйиндан олмадингиз?

- Ҳужумлар ва стандартлар пайти ҳаводаги яккакурашларда қатнашиши учун Забиҳиллони майдонда қолдирдик. Ўринбоев фаоллик кўрсатди, фақат сўнгги паллада унга омад етишмади. Учрашув охирида унинг ҳам чарчаганини сезгач, ўрнига бошқа футболчини туширдик. Паншанбенинг алмаштирилишига сабаб шу.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

+8   
27 ноя 20:19:15
Davron Mirzakulov
Hurmatsiz CA a'zolari, most betni reklama qilishni bas qilinglar, haromdan topganlaring yuqmaydi bir joylaringdan urib ketadi. Yomon ko'rishinglar aniq bu gaplarni, lekin haromga boshlash yahshi kasb emas
+5   
27 ноя 21:21:11
azamlawer
Бабаянни йўқотинглар
+5   
27 ноя 20:39:53
Mirali Hcerali
Навбахор доимо 7 у'ринда юрсин К,у'к,он чемпион бу'лсин
+2   
27 ноя 20:13:19
Жим Керри
Навбохор ОМАД берсин янги МАВСУМДА кимлар нима деса десин барбир мухлислик килаверамиз коласанми ютасанми барбир тарихинг бор кучли жамо бугансан БУНДАН кегин.хам.буласан ким муррабий булишидан каттий назар бизга яхши натижа керак Жалилов га яхши тилаклар билдириб коламн
+1   
27 ноя 22:50:57
Ррр
Энди 5 чи уринди урнига 5/1 киловир хирич
+1   
27 ноя 22:47:55
Dilshodbek110272
Давомли булсин
+1   
27 ноя 20:50:15
Kazim.
Davron Mirzakulov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Telegramdan kuzatib borsez ko'rasiz, siz ham sherikmisiz dikan srazi kalla qoyvosiz
Man qarwiman bunaqa narsalarga, lekin kim nimani internetdan kursa qiziqsa uwanaqa narsalar ciqib keloradi
+1   
27 ноя 20:19:55
Юсупов Мансурбек
Бу мураббийларни хаммаси чарчок чорчок дейди 2022 йилдан хаммаси 14 эмас 16 жамоа булсин дейди уйинлар сони кам деб йиглайди узи шу 26 та уйинга ярамаяптилар яна уйинлар сони каммищ булар хаммаси уйинлар сонини купайтириб давлатдан пул ундириш максад килганлар
+1   
27 ноя 20:00:11
ISM-1964
Мен бу Йилги мавсумда навбахорда жумбокли ўйин бўлди, бу хам бўлса забихуллони ўйини ,нега шу ўйинчи кўп ўйинларда пўкни калла килди, хеч кандай ўйин кўрсатмади, камандани яхши ўйин ларини расво килди, гол урмаса канака натижа бўлади, эндиги умид яна келаси мавсум дан, келаси йилдан бабаян кўлга олади дейиляпти, лекин эплайди камандани, агар арман камандани бошкарса, биз мухлислар учун зўр вариант, сабаби каманда билан мухлислар Бошка шахарга чикамиз, хам тижорат, хам зираот дейилгандай, ОМОН бўлайлик, кўрамиз,
+1   
27 ноя 19:58:17
F/C Andijon
Виктор Жалилов Анжижон билан уйнаган уйин кани??? Куконд1912 билан уйин ноль!!!! Ана сизга (5) урин!!!! Эх Виктор Жалилов
   
27 ноя 20:39:36
Зокиржон 1977
Шу инсонга командамиз болларига хаммасига катта рахмат .Шу супперрр лигамизда уйнаб 6 чи урин олишди узи осонмас .Кейинги йилги уйинларда омад! Нима булса хам биз мухлислар Навбахор билан доим биргамиз.
   
27 ноя 20:39:21
Davron Mirzakulov
Kazim. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2yildan berip kiraman shu saytga lekin Manda umuman ciqmedi shu reklamasi. Sizga nme ciqadi
Telegramdan kuzatib borsez ko'rasiz, siz ham sherikmisiz dikan srazi kalla qoyvosiz
   
27 ноя 20:33:27
Kazim.
Davron Mirzakulov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hurmatsiz CA a'zolari, most betni reklama qilishni bas qilinglar, haromdan topganlaring yuqmaydi bir joylaringdan urib ketadi. Yomon ko'rishinglar aniq bu gaplarni, lekin haromga boshlash yahshi kasb emas
2yildan berip kiraman shu saytga lekin Manda umuman ciqmedi shu reklamasi. Sizga nme ciqadi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика