UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  0 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  2 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  1 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  5 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  1 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  1 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  5 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  15 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  2 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  8 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  10 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  63 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  6 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  9

Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади" Янгиликлар

Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"

"Насаф" клубининг бразилиялик легионер футболчиси Виктор да Силва "Сурхон"га қарши кечган учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди

- Ўйин ҳақида

- Навбатдаги қийин учрашувда ғалабани қўлга киритдик. Уч очкони қўлга киритдик ва барчамиз бундан хурсандмиз.

- "Насаф" жамоасига нақд уч нафар ҳужумчига эга, аммо жамоа сўнги вақтларда кўпроқ иккинчи рақамли жамоа бўлиб ҳаракатланмоқда. Ушбу услуб сизга маъқул келмоқдами?

- Бу футбол ва ҳар бир рақибга қарши ҳар хил услуб танлашингиз керак. Мисол учун, бугунги рақибимиз тўп яхши эгалик қилишидан хабардор эдик. Доим ҳам ҳужумкор футбол намойиш этиб ғалаба қозонишнинг иложи йўқ.

- Суперлигадаги дастлабки мавсумингизни ўтказмоқдасиз. Ўзбекистон чемпионати қай даражада экан? Аввалги жамоаларингизда тўпурар бўлгансиз, бироқ Суперлигада ҳозирги вақтгача гол урмадингиз.

- Янги клубга кўчиб ўтиш ва жамоага киришиб кетиш осон кечмайди. Ҳозирги ҳолатим яхши ва имконият тақдим этилиши билан гол уришни бошлайман. Яқин вақт ичида менга кўпроқ ўйин вақти тақдим этилишига ишонаман. Гол уришдан кўра, ўз жамоамга кўпроқ фойда келтириш ҳақида ўйласам тўғрироқ бўлади деб ўйлайман. "Насаф"да уч нафар рақобатдош ҳужумчилар бор. Зоран Марушич жамоамизнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди, аммо бош мураббий менга ҳам имконият бериши аниқ.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика