UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0 07:31Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  3 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0 22:47"Ювентус" катта товон пулидан қўрқиб, Аллегри билан хайрлашмоқчи эмас  3 22:09Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинди  0 21:29Португалия терма жамоаси Евро-2024да фойдаланадиган либослар намойиш этилди  2 21:16Бруну Фернандеш: "Қоидани ўзгартириш керак"  2 20:48АПЛ клубидан 4 очко олиб ташланди  8 19:52"Ливерпуль" Мусиалани сотиб олмоқчи  4 19:25Ачерби ирқчилик можароси туфайли Италия терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  2 18:59"Ювентус" Аллегри ўрнига 3 нафар номзодни кўриб чиқмоқда  5 18:30"Бернарду Силванинг "Сити"да қолишини истаймиз" — Гвардиола  1 17:59Азиз Амонов: "Осиё Кубогида майдонга тушмадим? Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси"  4

"Верона" - "Женоа". Шомуродовнинг дебюти қийин ўйин билан бошланади Янгиликлар

"Верона" - "Женоа". Шомуродовнинг дебюти қийин ўйин билан бошланади

Октябрь ойидаги ФИФА кунлари ўз якунига етди.

Ўйинчилар терма жамоалардан ўз клублари сафига келиб қўшилишди, тез орада еврокубок баҳслари ўтказилади. Ундан олдин эса, миллий чемпионатлар тур баҳслари бўлиб ўтмоқда. 

Италия А Серия баҳслари қизғин паллага кирмоқда. 4-турни якунлаб берувчи "Верона" ва "Женоа" жамоалари ўртасидаги баҳс бугун 19 октябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:45да Веронадаги "Марк-Антонио Бентегоди" стадионида бўлиб ўтади.

Вероналиклар ўтган мавсум "Аталанта" ва "Интер" каби клублардан очко олишга эришишди. Бу мавсумда эса "Верона" уч турдан сўнг 6 очко ишлашга эришган. Айтиб ўтиш керакки, 1-турда жамоа "Рома" билан баҳсда техник ғалабага эришди. Ўйинда нурсиз дуранг қайд этилган эди.  Аммо "Рома" таркибида рўйхатга киритилмаган ўйинчи майдонга тушганлиги сабабли "Верона"га техник ғалаба ёзилганди. 

Кейинги бахсда "Удинезе" минимал ҳисобда мағлуб қилинган бўлса, 3-турда "Верона" "Парма"га имкониятни бой берди. 

"Женоа"  биринчи турда дебютант "Кротоне"ни 4:1 ҳисобида мағлуб қилганди. Иккинчи турда эса "Наполи"га йирик ҳисобда ютқазди. Неаполликлар "Женоа" дарвозасига жавобсиз олтита тўп киритишди. 

Учинчи турда "грифонлар" "Торино" билан баҳс олиб боришлари керак эди. Аммо клубнинг 22 футболчисида коронавирус аниқланди ва учрашув номаълум муддатга қолдирилди. 

Уч ҳафталик танаффусдан сўнг клубнинг аксарият футболчилари сафга қайтишди. Ўйин амалиёти кам бўлганлиги сабабли "Верона" га қарши ўйин оғир кечишини кутиш мумкин. Элдор Шомуродов  дебют қилишга тайёр, аммо унга осон бўлмаслиги аниқ. 

"Женоа" таркибида коронавирус сабабли футболчилар билан муаммолар бор. Шу сабабдан юқорида айтилгандек,  жамоа уч ҳафта ўйин амалиётисиз қолди. Женоа" таркибида эса Шомуродов 90 дақиқа ўйнашга тайёр, қолган футболчилар эса яқиндагина карантиндан чиқишган. "Верона" эса  ўз майдонида ҳеч кимга эркин ўйнаш имконини бермаяпти. Хатто, ўтган мавсум "Верона" ўз майдонида "Ювентус"ни мағлуб этганди.


Championat.com сайтидан Жалолхон Иноғомхўжаев таржимаси

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика