UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Нагельсманн фаолиятини Европанинг супер клубларидан бирида давом эттириши мумкин  0 21:20Евро-2024. Саралашнинг 3та баҳси учун таркиблар эълон қилинди  1 21:11Евро-2024. Шотландия саралаш босқичи баҳсини йирик ғалаба билан бошлади  0 20:45"Бавария" қимматга тушди. Немис гранди истеъфодан сўнг Нагельсманнга қанча тўлаб беради?  2 20:11Магуайр Евро-2024 ҳақида: "Агар Англия турнирда ғалаба қозонмаса, бу катта муваффақиятсизлик бўлади"  0 19:42Тухель: "Бавария" АПЛда бош соврин учун курашган бўларди"  3 19:25Бойчиборнинг қайрилган қаноти энди парвоз қила оладими?  13 19:12Тухель Кейнни "Бавария"га ўтказишга ҳаракат қилади  3 18:48"Реал" Лунинга ўринбосар тайёрлаб қўйди  1 18:31Про лига. "Арал" ва "Андижон-SGS" ўртасидаги ўйиндан 53та сурат   2 18:20Томас Тухель: "Биз Юлиан Нагельсманн меросига таянишимиз керак"  6 18:00"Милан" Моратага қизиқиб қолди  3 17:38Тухель "Бавария"га "Челси" мураббийини чақирмоқчи  1 17:17Ўтган йили "Машъал"да ўйнаган украиналик футболчи Қозоғистон клубига ўтди  3 16:55МФЛ. Умарали Раҳмоналиев дебют қилган баҳсда "Рубин" ва "Алания" бир очкодан бўлишиб олишди  8

VAR протоколидаги янгиликка ФИФА инструктори изоҳ берди Янгиликлар

VAR протоколидаги янгиликка ФИФА инструктори изоҳ берди

Марокашда ўтказилаётган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг илк баҳсида ҳакам VAR орқали чиқарган қарорини мухлисларга стадионнинг ўзидаги овоз кучайтиргичлар орқали тушунтириб берганидан хабарингиз бор.

Бу ФИФАнинг VAR протоколига киритган янгилиги билан боғлиқ. Яъни, учрашувдаги вазият VAR орқали аниқланса, бош ҳакам чиқарилган қарорни стадионнинг ўзида барчага эълон қилади.



Ушбу янгилик юзасидан ФИФАнинг ўзбекистонлик инструктори Фарҳод Абдуллаев изоҳ берди. Унга кўра, ҳакам майдонни тарк этиш (монитор орқали вазиятни кўриш учун)дан аввал:

- ТВ-монитор белгисини билдириш;

- Радиоалоқа воситасини ёқиш.

Ҳакам VAR билан бўлган суҳбат натижасини мухлисларга ўз ҳолича етказиши керак, яъни:

- ҳолатнинг қисқа баёни;

- ўйинни қандай давом эттириш;

- интизомий жазо ҳақида маълумот (ҳолат сариқ ёки қизил карточка билан боғлиқ бўлса);

- жазоланадиган футболчи (рақами)ни айтиш.

Учрашувдан олдин қандайдир иборани ёдлашнинг ҳожати йўқ, барчаси қисқа ва аниқ бўлиши керак.

"Ал Аҳли" (Миср) ва "Окленд Сити" (Янги Зеландия) жамоалари ўйинига қўшиб берилган дақиқаларда ҳакам мисрликлар фойдасига пенальти белгилади. Ҳакам видеотакрорни томоша қилгач, қоидабузарлик жарима майдони ташқарисида юз берганини аниқлади. Шундан сўнг майдонга қайтиб, ўз қарорини барчага эълон қилди. Унга кўра, пенальти бекор қилиниб, жарима майдони ташқарисидан жарима зарбаси белгиланди. Қўшимчасига "Окленд Сити" ҳимоячиси Адам Митчеллга қизил карточка кўрсатди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика