UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47Фатининг отаси "Барселона" раҳбарияти билан учрашди  1 21:33Ферран "Барселона"нинг муҳим футболчиси бўлишига ишонади ва жамоани тарк этмоқчи эмас  0 21:05Мессига 3та юлдузли бутса совға қилишди  3 20:54Роналду терма жамоадаги голлар бўйича Месси билан фарқни катталаштирди  14 20:13"Атлетико" яна "Реал" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўрмоқчи  0 19:48Гринвуд МЮни тарк этадиган кўринади. Мэйсонга боғлиқ турли миш-мишлар тарқалмоқда  2 19:11Ўртоқлик ўйини. "Пахтакор" "Пахтакор-79"ни мағлубиятга учратди  10 18:35Себальос "Реал"ни кутмоқда  1 18:17Месси МЛСнинг барча клубларидан маош олиши мумкин  16 17:58"Ливерпуль" "Сельта" футболчиси трансферига қизиқиб қолган  0 17:41"Локомотив"нинг асосий дарвозабони ва "Спартак" жокери — Тошкентда ўтказиладиган Ўзбекистон ва Россия U-20 терма жамоалари ўртасидаги учрашувга меҳмон жамоадан кимлар ташриф буюради?  13 17:19Умтити "Барса"дан кетмоқчи эмас. Аммо клубга ҳимоячи керак эмас  2 17:05Olamsport: Порье Ислам Махачевни жангга чорлади, Конорнинг UFCда яна нечта жанги қолди?   0 16:51"Тоттенхэм"нинг янги бош мураббийи ким бўлади?  4 16:36"Uzbek talent". Боймуродовнинг йўқолган медали, чемпионликкача йўл, Президент билан суҳбат - Нодир Абдураззоқов  0

VAR протоколидаги янгиликка ФИФА инструктори изоҳ берди Янгиликлар

VAR протоколидаги янгиликка ФИФА инструктори изоҳ берди

Марокашда ўтказилаётган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг илк баҳсида ҳакам VAR орқали чиқарган қарорини мухлисларга стадионнинг ўзидаги овоз кучайтиргичлар орқали тушунтириб берганидан хабарингиз бор.

Бу ФИФАнинг VAR протоколига киритган янгилиги билан боғлиқ. Яъни, учрашувдаги вазият VAR орқали аниқланса, бош ҳакам чиқарилган қарорни стадионнинг ўзида барчага эълон қилади.



Ушбу янгилик юзасидан ФИФАнинг ўзбекистонлик инструктори Фарҳод Абдуллаев изоҳ берди. Унга кўра, ҳакам майдонни тарк этиш (монитор орқали вазиятни кўриш учун)дан аввал:

- ТВ-монитор белгисини билдириш;

- Радиоалоқа воситасини ёқиш.

Ҳакам VAR билан бўлган суҳбат натижасини мухлисларга ўз ҳолича етказиши керак, яъни:

- ҳолатнинг қисқа баёни;

- ўйинни қандай давом эттириш;

- интизомий жазо ҳақида маълумот (ҳолат сариқ ёки қизил карточка билан боғлиқ бўлса);

- жазоланадиган футболчи (рақами)ни айтиш.

Учрашувдан олдин қандайдир иборани ёдлашнинг ҳожати йўқ, барчаси қисқа ва аниқ бўлиши керак.

"Ал Аҳли" (Миср) ва "Окленд Сити" (Янги Зеландия) жамоалари ўйинига қўшиб берилган дақиқаларда ҳакам мисрликлар фойдасига пенальти белгилади. Ҳакам видеотакрорни томоша қилгач, қоидабузарлик жарима майдони ташқарисида юз берганини аниқлади. Шундан сўнг майдонга қайтиб, ўз қарорини барчага эълон қилди. Унга кўра, пенальти бекор қилиниб, жарима майдони ташқарисидан жарима зарбаси белгиланди. Қўшимчасига "Окленд Сити" ҳимоячиси Адам Митчеллга қизил карточка кўрсатди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика