UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37"Барселона" Сетьенни қўллаб-қувватлади  1 17:33Футзал. 12та гол урилган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 17:13"Наполи" янги форвард билан шартнома имзолаш учун Кулибалини сотишга тайёр  2 17:05Тарихда шу кун. Франция - Ўзбекистон - 4:0. Погба, Умтити, Зумага қарши майдонга чиққан Сергеев, Махсталиев, Собирхўжаев  5 17:01ПРО лига. 2-тур учрашувлари бошланиш вақтлари  2 16:58ПРО лига. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар маълум  0 16:43Феликс жароҳати туфайли "Сельта"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:24"Локомотив" легионери 3 ўйинга четлаштирилди, "Пахтакор" футзалчиларининг жазолари енгиллаштирилди  6 16:18Риберининг уйи футболчи "Парма" билан ўйинда бўлган пайти тунаб кетилди  2 15:55"Лацио" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  1 15:32Про лига. "Турон" "Оқ-тепа" билан учрашувга жиддий тайёргарлик олиб бормоқда  1 15:30Расман: Матич МЮ билан шартномасини узайтирди  6 15:07Омар Моманидан янги карикатура: Роналдунинг жаримадан гол уриши учун 43та уриниш керак бўлди  31 14:56Бугун футбол. "Қизилқум" - "Андижон"  3 14:40Данни "Зенит"га қайтиши мумкин  1

Вадим Абрамов: "Биз ҳам Бразилия, Парагвай билан ўйнашни истаймиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Биз ҳам Бразилия, Парагвай билан ўйнашни истаймиз"

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Фаластин учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов иштирок этди.

"Барчани ғалаба билан табриклайман. Менимча ўйин сизларга завқ бағишлади деб ўйлайман. Йигитлар 5 кун олдинги мағлубиятдан чиқиб кета олишганидан хурсандман. Ўйинни назорат қилдик", - дейди Вадим Абрамов.

- 75-дақиқадан кейин футболчиларга нима бўлмоқда?
- Гап шундаки тўпни назорат қилишимиз керак. Аммо футболчилар назорат деганда рақиб майдонида бўлишини тушунишмади. Москва ҳам тезда қурилмаган. Бунинг устида ишлаймиз.

- Олег Зотеев ва Одил Аҳмедов ҳақида қандай фикрдасиз? Аҳмедовни яна ҳимояда қамаймизми?
- Иккаласи ҳам яхши ўйнади. Агар ҳимоячилар бугунгидек яхши ўйнайверишса Аҳмедов ярим ҳимояда ўйнайди.

- Тўғри бугун ютдик аммо негадир майдон марказида тўп узатишда кўп хато қилдик...
- Тўғри айтдингиз. Албатта камчиликлар бўлди. Йигитлар ҳисобдан келиб чиқиб ўйнашди.

- Бир вақтлар сиз сафарда Японияни ютгансиз. Албатта ҳали анча вақт бор, Саудия Арабистонини сафарда юта оламизми?
- Ўшанда мен 1,5 йил ишлаб қўйгандим. Бу давр ичида барчаси ўзгариши мумкин. Терма жамоа аъзолари клублардан келишади, ўша ўйинга яқин футболчилар қандай формада бўлишини кўриш керак. Тўғри у ерда иссиқ бўлади, аммо Саудия Арабистони терма жамоаси аъзолари ҳам "противогаз" билан ўйнашмаса керак.

- Терма жамоа катта танаффусга чиқмоқда. Кейинги режалар қандай?
- Март ойида менимча Қозоғистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришганмиз. Шу ўринда Жанубий Корея Бразилия билан, Саудия Арабистони Парагвай билан ўйнамоқда. Биз ҳам шундай даражадаги жамоаларга қарши ўйнашни истардик. Қишда футболчиларни йиғинма йиғин олиб юришни истамаймиз. Бундан ташқари "Пахтакор" ва икки клубимиз ОЧЛда иштирок этади.


TAS-IX эмас



Рейтинг: +124   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг