UZ

Сўнгги янгиликлар

21:46Никола Лазаревич: "Пахтакор" ёки "Насаф" дейсизми? Мавсум якунида "Қизилқум" чемпион бўлади"  0 21:26Суперлига. "Насаф" - "Қизилқум" 5:0. Highlights  15 21:19Суперлига. "Навбаҳор" - "Нефтчи" 0:0. Highlights  25 21:00Суперлига. "Металлург" сўнгги дақиқаларда мағлубиятни ғалабага айлантирди, "Нефтчи" Наманганда дуранг ўйнади, "Насаф" - "Қизилқум" 5:0  175 20:58Мадрид мэри: "Мбаппе менга "Атлетико"га ўтишини айтди"  8 20:26"Милан" Кристантега қизиқиш билдирмоқда  1 20:09ПСЖ Мбаппени сақлаб қолиш учун уринишларни тўхтатди  11 19:42"Интер" директорининг айтишича, клуб Аллегрини бош мураббийликка олиб келмоқчи бўлган  0 19:25"Ньюкасл" ҳужумчиси "Арсенал"га қарши ўйинда тишини синдириб олди  1 19:08Гейнрих Тошкентда! У эртага майдонга тушади  16 18:47Olamsport: WBC рейтингидаги ўзбек боксчилари, Конор Макгрегор Twitter'ни сотиб олмоқчи ва бошқа хабарлар  0 18:35"Металлург" ва "Динамо" жамоалари стадионга етиб келишди  3 18:21Омар Моманидан карикатура: Роберт Левандовски келаси мавсум қаерда ўйнайди?  2 17:58"Бавария" Дембелени Мюнхенга ўтишга кўндирмоқчи  2 17:34Алаба "Бетис"га қарши ўйинга тайёр  0

Узоқ вақт сукут сақлаган "Сурхон" бугундан испаниялик мураббий бошчилигида йиғинни бошлади Янгиликлар

Узоқ вақт сукут сақлаган "Сурхон" бугундан испаниялик мураббий бошчилигида йиғинни бошлади

Хабарингиз бор, айни вақтда Суперлига жамоаларининг янги мавсумга тайёргарлиги ўзининг қизғин палласига кириб бўлди.

Улар орасида фақатгина "Сурхон" ҳали машғуотларни бошламаган эди. Ниҳоят термизликлар бугундан эътиборан Тошкентда йиғинни бошлашди. Йиғиннинг илк кунги жараёнини кузатган Championat.asia сайти жамоаси бир қатор муҳим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топди.

Демак эндиликда "Сурхон"ни испаниялик мураббий Хорди Фабрегат бошқаради. Ушбу мутахассис бошқарув соҳасида бунга қадар "Тортоса", "Мар Менор", "Портуенсэ", "Ампоста", "Арандина" ва сўнгги бор "Ордино" клубида  ишлаган. 

Унга жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Хорхе Руис кўмаклашмоқда. Яқин кунларда хориждан дарвозабонлар мураббийи ҳам келиши кутилмоқда. Клубда спорт директори сифатида Хуан Мануэль Бароссо иш бошлади.


Таркибдаги ўзгаришларга келсак, бир қатор бошқа номларни учратишимиз мумкин. Умумий ҳисобда бугунги машғулотда 22 нафарга яқин футболчи қатнашди. 

Янги келганлардан, Бахтиёр Қосимов, Улуғбек Абдуллаев, Давронбек Умиров, Шоҳруҳ Эшбўтаев, Тимур Ҳакимов, Саиджамол Давлатжонов, шунингдек, жамоа учун бегона бўлмаган Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев иштирок этмоқда. 

Жаҳонгир Аҳмадов жароҳати сабаб якка тартибда машғулот олиб борди. 

Бугун таркибда испаниялик уч нафар легионер ҳам келиб қўшилганлигини таъкидлаш жоиз. Серхио Сидония, Айтор Руэда ва Луис Санчес. Улардан бири Луис Санчес "Реал Мадрид" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу кунларда Тожикистондан ҳам футболчи таклиф қилиниши кўзда тутилган. Бу борада алоҳида маълумот берамиз.


Фото: Толибжон Қосимов

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика