UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Суперлига. "Навбаҳор" ва "Пахтакор" иштирокидаги ўйинларда VAR ишлатилмайди  2 23:48Миржалол Қосимов: "Дуранг адолатли натижа эди"  2 23:35А Серия. "Сампдория" ғалабаси орқали "Рома"нинг пастлашига йўл қўймади  1 23:03АПЛ. "Ньюкасл" - "Арсенал". Асосий таркиблар маълум!  7 22:50А Серия. "Ювентус" - "Лацио". Асосий таркиблар маълум!  0 22:37"Барселона" Адама Траорени сотиб олмайди  1 22:18Виктор Карпенко: "Жамоамиз кўрсатган ўйин менга ёқди"  10 22:13Тимур Кападзе: "Бугун яхши ўйнадик, фақат хатоларимиз қимматга тушди"  9 21:49Денис Коростиченко: "Махарадзе легионер бўлса-да, ўзбек футболи афсонаси"  14 21:22Суперлига. "Олимпик" – "Локомотив" 0:3. Highlights  2 21:08Алиссон "Челси"га қарши пенальтилар серияси вақтида ҳийла ишлатди. Пайқадингизми?  16 20:57Суперлига. АГМК ўз майдонида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  47 20:54Суперлига. "Локомотив" "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирди, Жером Этамедан дубль!   18 20:28"Албатта, Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"да қолишини истайман" — Эрик тен Хаг билан интервью  4 20:05"Барселона" март ойидан буён Рафинья билан музокаралар олиб бормоқда  0

Узоқ вақт сукут сақлаган "Сурхон" бугундан испаниялик мураббий бошчилигида йиғинни бошлади Янгиликлар

Узоқ вақт сукут сақлаган "Сурхон" бугундан испаниялик мураббий бошчилигида йиғинни бошлади

Хабарингиз бор, айни вақтда Суперлига жамоаларининг янги мавсумга тайёргарлиги ўзининг қизғин палласига кириб бўлди.

Улар орасида фақатгина "Сурхон" ҳали машғуотларни бошламаган эди. Ниҳоят термизликлар бугундан эътиборан Тошкентда йиғинни бошлашди. Йиғиннинг илк кунги жараёнини кузатган Championat.asia сайти жамоаси бир қатор муҳим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топди.

Демак эндиликда "Сурхон"ни испаниялик мураббий Хорди Фабрегат бошқаради. Ушбу мутахассис бошқарув соҳасида бунга қадар "Тортоса", "Мар Менор", "Портуенсэ", "Ампоста", "Арандина" ва сўнгги бор "Ордино" клубида  ишлаган. 

Унга жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Хорхе Руис кўмаклашмоқда. Яқин кунларда хориждан дарвозабонлар мураббийи ҳам келиши кутилмоқда. Клубда спорт директори сифатида Хуан Мануэль Бароссо иш бошлади.


Таркибдаги ўзгаришларга келсак, бир қатор бошқа номларни учратишимиз мумкин. Умумий ҳисобда бугунги машғулотда 22 нафарга яқин футболчи қатнашди. 

Янги келганлардан, Бахтиёр Қосимов, Улуғбек Абдуллаев, Давронбек Умиров, Шоҳруҳ Эшбўтаев, Тимур Ҳакимов, Саиджамол Давлатжонов, шунингдек, жамоа учун бегона бўлмаган Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев иштирок этмоқда. 

Жаҳонгир Аҳмадов жароҳати сабаб якка тартибда машғулот олиб борди. 

Бугун таркибда испаниялик уч нафар легионер ҳам келиб қўшилганлигини таъкидлаш жоиз. Серхио Сидония, Айтор Руэда ва Луис Санчес. Улардан бири Луис Санчес "Реал Мадрид" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу кунларда Тожикистондан ҳам футболчи таклиф қилиниши кўзда тутилган. Бу борада алоҳида маълумот берамиз.


Фото: Толибжон Қосимов

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика