UZ

Сўнгги янгиликлар

14:46Элдор Шомуродов: "Жамоа билан фахрланаман. Мураббийга керак бўлганда доим тайёр бўлишга ҳаракат қиламан"  0 14:25Рубен Невеш "Барселона"га ўтишни хоҳламоқда. Хавбек Чемпионлар Лигасида ўйнамоқчи  1 14:01"Реал" келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  12 13:55Бугун футбол. "Олимпик" - "Локомотив"  1 13:40Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:25"Интер" Суарес билан шартнома имзолаши мумкин  3 13:20Ҳаким Фузайлов: "Тўп дарвозага киришни истамади"  0 13:16Olamsport: Бугун 5 нафар боксчимиз ЖЧ чорак финалида рингга кўтарилади, хоккей бўйича ЖЧ натижалари ва бошқа хабарлар  0 12:55ПСЖ Мбаппенинг ўрнини Бундеслигадаги форвард билан тўлдириши мумкин  1 12:50Баҳодир Шаймардонов: "Ҳар нарсанинг охири бор"   1 12:34"Жаноб Вест Хэм" фаолиятини якунлади  7 12:31АПЛ клуби скаути: "Холандни 70 минг еврога харид қилишимиз мумкин эди"  4 12:10Про Лига. Тўртта гол урилган "Янгиер" - "Хоразм" ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  1 11:50Ислом Тўхтахўжаев: "Қизилқум"га келиб ўйин сотилиши ҳақида эшитдим" (Интервью)  11 11:46Про Лига. "Зомин" ва "Арал Самали" ўртасидаги жанговар дурангдан ГАЛЕРЕЯ  6

Узоқ вақт сукут сақлаган "Сурхон" бугундан испаниялик мураббий бошчилигида йиғинни бошлади Янгиликлар

Узоқ вақт сукут сақлаган "Сурхон" бугундан испаниялик мураббий бошчилигида йиғинни бошлади

Хабарингиз бор, айни вақтда Суперлига жамоаларининг янги мавсумга тайёргарлиги ўзининг қизғин палласига кириб бўлди.

Улар орасида фақатгина "Сурхон" ҳали машғуотларни бошламаган эди. Ниҳоят термизликлар бугундан эътиборан Тошкентда йиғинни бошлашди. Йиғиннинг илк кунги жараёнини кузатган Championat.asia сайти жамоаси бир қатор муҳим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топди.

Демак эндиликда "Сурхон"ни испаниялик мураббий Хорди Фабрегат бошқаради. Ушбу мутахассис бошқарув соҳасида бунга қадар "Тортоса", "Мар Менор", "Портуенсэ", "Ампоста", "Арандина" ва сўнгги бор "Ордино" клубида  ишлаган. 

Унга жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Хорхе Руис кўмаклашмоқда. Яқин кунларда хориждан дарвозабонлар мураббийи ҳам келиши кутилмоқда. Клубда спорт директори сифатида Хуан Мануэль Бароссо иш бошлади.


Таркибдаги ўзгаришларга келсак, бир қатор бошқа номларни учратишимиз мумкин. Умумий ҳисобда бугунги машғулотда 22 нафарга яқин футболчи қатнашди. 

Янги келганлардан, Бахтиёр Қосимов, Улуғбек Абдуллаев, Давронбек Умиров, Шоҳруҳ Эшбўтаев, Тимур Ҳакимов, Саиджамол Давлатжонов, шунингдек, жамоа учун бегона бўлмаган Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев иштирок этмоқда. 

Жаҳонгир Аҳмадов жароҳати сабаб якка тартибда машғулот олиб борди. 

Бугун таркибда испаниялик уч нафар легионер ҳам келиб қўшилганлигини таъкидлаш жоиз. Серхио Сидония, Айтор Руэда ва Луис Санчес. Улардан бири Луис Санчес "Реал Мадрид" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу кунларда Тожикистондан ҳам футболчи таклиф қилиниши кўзда тутилган. Бу борада алоҳида маълумот берамиз.


Фото: Толибжон Қосимов

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика