UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  19 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  5 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  9 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  29 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Улуғбек Мирзаев: "Ҳозирдан "Насаф"дан қўрқиш ёки хайиқиш деган нарса йўқ" Янгиликлар

Улуғбек Мирзаев: "Ҳозирдан "Насаф"дан қўрқиш ёки хайиқиш деган нарса йўқ"

Бир неча соат олдин якунланган қуръа натижаларига кўра "Андижон" жамоаси дастлабки турни сафарда "Насаф"га қарши ўтказиши аниқ бўлди.

Мазкур жараён ҳақида "Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Фарғонадаги стадион 20 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубоги учун банд бўлганлиги туфайли Қаршида ўйнайдиган бўлдик. Иккинчи турни "Сурхон"га қарши нейтрал яъни "Пахтакор" стадионида ўтказамиз. Учинчи турда Фарғонада "Бунёдкор"ни қабул қиламиз. Биринчи турда кучли рақиб тушди. Мавсум бошида жамоаларнинг ҳолати тенг бўлади. Ҳозирдан "Насаф"дан қўрқиш ёки хайиқиш деган нарса йўқ. Яхши таркиб йиғиб олдик, деб ўйлайман. Қандай натижа бўлишидан қатъий назар жамоага хулоса 4-5та турда берилади. Шу оралиқда ўзимиз учун керакли очко жамғара олсак, ўйлайманки ҳақиқий баҳони беришади. 

Фойдали ёки фойдасиз тушганини вақт кўрсатади. Нима бўлганда ҳам интиламиз, ўз очколаримизни ишлашга ҳаракат қиламиз", - дейди Улуғбек Мирзаев.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика