UZ

Сўнгги янгиликлар

22:54Агар Рангник МЮга келса, Ван де Бек ва Хендерсон клубни тарк этиши мумкин  6 22:34АПЛ. "Астон Вилла" Жеррард билан навбатдаги ғалабани қўлга киритди. "Норвич" "Вулверхэмптон" билан нурсиз дуранг ўйнади  3 22:11Olamsport: Алишер Усмонов лавозимига қайта сайланди, дюздочимизнинг "Катта Дубулға"даги муваффақияти ва бошқа хабарлар  0 22:02Бундеслига. "Бавария" – "Арминия": Коман ва Сане бошланғич таркибда!  4 21:50"Ливерпуль" "Саутгемптон" дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди  26 21:47"Сўғдиёна"га кумуш, АГМКга эса бронза медалларни келтирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  21 21:47Бундеслига. 9 та гол урилган ўйинда "Хоффенхайм" ғалаба қозонди, "Кьёлн" "Боруссия М"ни йирик ҳисобда таслим қилди, "Боруссия Д"да ишончли ғалаба  2 21:30А Серия. "Ювентус" – "Аталанта": Мората, Дибала, Демирал ва Малиновский асосий таркибда!  11 21:21Баҳром Хакимов: "Футбол ичидаги барча журналистларга клубимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз"  6 21:13А Серия. "Эмполи" "Фиорентина" устидан иродали ғалабага эришди, "Сампдория" "Верона"ни енгди  1 21:06Дубль, қўпол хато, қизил карточка, пенальти... "Локомотив" "Насаф"ни 2-ўринга кўтарилиб кетишига йўл қўймаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  7 20:53"Бунёдкор" "Пахтакор"ни мағлубиятга учратган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ   0 20:37Суперлиганинг иштирокчи жамоалари сони ўзгартирилмайди — ЎФА баёноти  37 20:28Азар "Севилья" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 20:09"Реал" Погбани харид қилмайди  3

Улуғбек Бақоев: "Ҳозир ОЧЛ ҳақида гапирмоқчи эмасман" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Ҳозир ОЧЛ ҳақида гапирмоқчи эмасман"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





"Ўйин бошида футболчимизнинг қўпол хатосидан кейин дарвозамизга пенальти белгиланди ва барчаси режа бўйича кетмади. Аммо бу футбол, ўйинга қайтдик ва ҳужумда агрессивроқ ўйнай бошладик. Нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Гол урдик, яна уришимиз мумкин эди. Ҳеч кимга эътирозим йўқ, ўйин учун йигитларга раҳмат. Чемпионат давом этмоқда ва кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз", - дейди Улуғбек Бақоев.

- Қолган ўйинларда ОЧЛ учун йўлланмага имкониятни қандай баҳолайсиз?

- Биласизми, ҳар бир ўйиндан кейин шу савол берилмоқда. Бу ҳақда гапиришни хоҳламайман, биз қадамма-қадам боришимиз керак. Олдинда чемпионатнинг 4та ўйини бор ва ўша ўйинлардаги натижага қараб йўлланма оламизми ёки йўқми кўрамиз. Курашни давом эттирамиз.

- Бугун "Сўғдиёна" яхши ўйин намойиш этишига нима халал берди?
- Айтдимку ўйин бошида қўпол хатодан кейин кутилмаган ҳолат рўй берди. Пенальти белгиландими демак бор экан. Ўйин схемасини бироз ўзгартирдик, гол урдик. Ёмон натижа ҳам, натижа ҳисобланади.

- Дуранг натижа ўйинга мосми?
- Тўғрисини айтганда ютқазишимиз мумкин эди, ютишимиз ҳам мумкин эди. Демак дуранг адолатли бўлди. "Қўқон-1912"га кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Пенальтидан кейин футболчиларнинг руҳияти тушди деб ўйлайсизми?
- Йўқ-йўқ. Аксинча биз янада яхши ўйнай бошладик.

- Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман, уларга баҳо қўядиган назоратчи бор. Уларга учрашув тугагач ўйин учун раҳмат айтдим.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+4   
16 окт 21:58:26
СЭР АЛЕКС
Бақоев интервью беришга уста. Анчадан бери кузатаман. Жуда эхтиёткор гапиради. Дипломатияни сақлайди. Хиссиётга берилмайди. Respect
+3   
16 окт 22:07:59
Fazliddin Usmonov
rostgoy фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Этим куконга пеналти тепишга берибдими Нажафалиев навбахорда бермаганда хакикий пеналтиларни, кейин билсам Пахтакор чемпион булиш керак экан. Сценария бузилмаслиги учун хамма бир команда учун команда хамма учун.
Gapiz toʻgʻri. Agar bugun durang boʻlmaganda Paxtakor bu mavsum chempion boʻlolmasdi.
+2   
16 окт 22:40:01
amanbaevtorebek449@gmail.com
ОЧЛси хакида мен гапирмокчиман. Машариповда дубль. Матар хали футбол уйнаб йурибди экан
+1   
17 окт 00:04:51
Farhod__bek1990
OCHL ga ham munosib qatnasish kerak faqat himoyaviy futbol bilan guruhdan chiqish qiyin janob Baqoyev
   
17 окт 13:43:52
Oril ARTIGO
Chimpiyonlar ligasiga chiqmasligini yaxshi biladi xuddi utgan yilgi day Agemka chiqadi. Ishonaveringlar hammasi kelishib qoʻyilgan oxirgi turda bulsa xam, baribir Agemka ikkinchi oʻrin oladi oʻtgan yil kattalarni gapiga quloq solmagan nasafni ahvoli nima boldi koʻrdingiz shuni uchun baqoyev ham gapirmadi
   
17 окт 11:54:19
Diyr aut
Бакоев Бухорога кайтармиш деган миш мишлар юрибди.Манимча Сугдиёнага хориждан кучли мураббий келади.
   
17 окт 05:22:30
Mourinho_5599
Sogdiyona Ochl ga chiqomasa kere bu ketiwda
-5   
16 окт 21:35:28
rostgoy
Comment is hidden (Show comment)
Этим куконга пеналти тепишга берибдими Нажафалиев навбахорда бермаганда хакикий пеналтиларни, кейин билсам Пахтакор чемпион булиш керак экан. Сценария бузилмаслиги учун хамма бир команда учун команда хамма учун.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика