UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Пуч: "Барселона" ЕЧЛ плей-оффига чиқади ва ЛаЛига чемпионлиги учун курашади"  0 14:52Гасперини "Аталанта" қачон скудеттога давогарлик қилишини айтди  3 14:31Рэмзи қишда АПЛга қайтишни истамоқда  2 14:15Куртуа "Реал"да юбилей ўйинини ўтказди  1 14:00"Кичкина камера". "Насаф" иккинчи бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритди  39 13:57Альба: "Асосий рақобатчини мағлуб этиш шарт эди"  5 13:45Сурат биздан, изоҳ сиздан!  12 13:29"Челси" сўнгги уч йилда илк марта танаффусдан кейин устунликни сақлаб қола олмади  9 12:57"Милан" 18 йил олдинги энг яхши натижани такрорлади  2 12:40ФИФА Араб Кубоги. Бешта жамоа чорак финал масаласини ҳал қилди  1 12:30Хави: "Барселона" "Бавария"ни мағлуб эта олади"  42 12:12Тухель: "Чарчоқ баҳона бўлолмайди"  17 11:48"Яхши жамоа тузиш учун уч йил керак". Тимур Кападзе мураббийлар "шиори"ни йўққа чиқарди  15 11:33Пиоли: "Бизда барқарорлик йўқ"  1 11:15Левандовскидан рекорд!  18

Улуғбек Бақоев: "Ҳозир ОЧЛ ҳақида гапирмоқчи эмасман" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Ҳозир ОЧЛ ҳақида гапирмоқчи эмасман"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





"Ўйин бошида футболчимизнинг қўпол хатосидан кейин дарвозамизга пенальти белгиланди ва барчаси режа бўйича кетмади. Аммо бу футбол, ўйинга қайтдик ва ҳужумда агрессивроқ ўйнай бошладик. Нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Гол урдик, яна уришимиз мумкин эди. Ҳеч кимга эътирозим йўқ, ўйин учун йигитларга раҳмат. Чемпионат давом этмоқда ва кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз", - дейди Улуғбек Бақоев.

- Қолган ўйинларда ОЧЛ учун йўлланмага имкониятни қандай баҳолайсиз?

- Биласизми, ҳар бир ўйиндан кейин шу савол берилмоқда. Бу ҳақда гапиришни хоҳламайман, биз қадамма-қадам боришимиз керак. Олдинда чемпионатнинг 4та ўйини бор ва ўша ўйинлардаги натижага қараб йўлланма оламизми ёки йўқми кўрамиз. Курашни давом эттирамиз.

- Бугун "Сўғдиёна" яхши ўйин намойиш этишига нима халал берди?
- Айтдимку ўйин бошида қўпол хатодан кейин кутилмаган ҳолат рўй берди. Пенальти белгиландими демак бор экан. Ўйин схемасини бироз ўзгартирдик, гол урдик. Ёмон натижа ҳам, натижа ҳисобланади.

- Дуранг натижа ўйинга мосми?
- Тўғрисини айтганда ютқазишимиз мумкин эди, ютишимиз ҳам мумкин эди. Демак дуранг адолатли бўлди. "Қўқон-1912"га кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Пенальтидан кейин футболчиларнинг руҳияти тушди деб ўйлайсизми?
- Йўқ-йўқ. Аксинча биз янада яхши ўйнай бошладик.

- Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман, уларга баҳо қўядиган назоратчи бор. Уларга учрашув тугагач ўйин учун раҳмат айтдим.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+4   
16 окт 21:58:26
СЭР АЛЕКС
Бақоев интервью беришга уста. Анчадан бери кузатаман. Жуда эхтиёткор гапиради. Дипломатияни сақлайди. Хиссиётга берилмайди. Respect
+3   
16 окт 22:07:59
Fazliddin Usmonov
rostgoy фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Этим куконга пеналти тепишга берибдими Нажафалиев навбахорда бермаганда хакикий пеналтиларни, кейин билсам Пахтакор чемпион булиш керак экан. Сценария бузилмаслиги учун хамма бир команда учун команда хамма учун.
Gapiz toʻgʻri. Agar bugun durang boʻlmaganda Paxtakor bu mavsum chempion boʻlolmasdi.
+2   
16 окт 22:40:01
amanbaevtorebek449@gmail.com
ОЧЛси хакида мен гапирмокчиман. Машариповда дубль. Матар хали футбол уйнаб йурибди экан
+1   
17 окт 00:04:51
Farhod__bek1990
OCHL ga ham munosib qatnasish kerak faqat himoyaviy futbol bilan guruhdan chiqish qiyin janob Baqoyev
   
17 окт 13:43:52
Oril ARTIGO
Chimpiyonlar ligasiga chiqmasligini yaxshi biladi xuddi utgan yilgi day Agemka chiqadi. Ishonaveringlar hammasi kelishib qoʻyilgan oxirgi turda bulsa xam, baribir Agemka ikkinchi oʻrin oladi oʻtgan yil kattalarni gapiga quloq solmagan nasafni ahvoli nima boldi koʻrdingiz shuni uchun baqoyev ham gapirmadi
   
17 окт 11:54:19
Diyr aut
Бакоев Бухорога кайтармиш деган миш мишлар юрибди.Манимча Сугдиёнага хориждан кучли мураббий келади.
   
17 окт 05:22:30
Mourinho_5599
Sogdiyona Ochl ga chiqomasa kere bu ketiwda
-5   
16 окт 21:35:28
rostgoy
Comment is hidden (Show comment)
Этим куконга пеналти тепишга берибдими Нажафалиев навбахорда бермаганда хакикий пеналтиларни, кейин билсам Пахтакор чемпион булиш керак экан. Сценария бузилмаслиги учун хамма бир команда учун команда хамма учун.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика