UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Европа Лигаси. “Милан” сафарда “Селтик”ни енгди, “Тоттенхэм” ва “Лестер”да йирик ғалабалар, “Вильярреал” иштирокида голлар шоуси ҳамда бошқа натижалар  4 01:20“Милан” сермаҳсуллик борасида 56 йил аввалги натижасини такрорлади  10 01:00Гётце ПСВ сафидаги 2-ўйинида ҳам гол урди  0 00:40“Лацио” жамоа ҳимоячиси “Ал Айн”га ўтаётгани ҳақида хабар берди  4 00:25БАА чемпионати. Шукуров тўлиқ ўйнаган учрашувда “Шаржа” иродали ғалабага эришди  2 00:00Европа Лигаси. “Байер” – “Ницца” баҳсида 8 та гол урилди, “Арсенал” ва “Рома”дан “кичик камбэк”лар ва бошқа натижалар  4 23:40Хамес “Саутгемптон”га қарши баҳсни ўтказиб юборади  0 23:20Европа Лигаси. “Милан”, “Тоттенхэм”, “Лестер” ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари эълон қилинди  6 23:05Европада ЖЧ-2022 саралашига қуръа ташлаш маросими қачон ўтиши маълум  0 22:50“Реал” собиқ президенти: “Клуб аҳмоқона тарзда Роналдуни сотгани учун товон тўламоқда”  10 22:45"Бунёдкор" - "Андижон" учрашувидаги голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  3 22:32ПФЛ: “Андижон” жарима интизом чорасини олади  8 22:30ЕЧЛ. Ҳафта рамзий жамоаси эълон қилинди  15 22:29Про лига. 13-тур расмийлари   0 22:04Вадим Абрамов: "Бизда бериладиган маош ва шароитларга яраша футболчилар бор"  19

УЕФА Суперкубоги. "Бавария" - "Севилья": бош соврин кимга насиб этади? Янгиликлар

УЕФА Суперкубоги. "Бавария" - "Севилья": бош соврин кимга насиб этади?

Бугун Суперкубок УЕФА-2020 доирасида "Бавария" ва "Севилья" жамоалари куч синашади.

Бугун Европа Суперкубоги учун ўтган мавсумнинг икки совриндор жамоаси (Европа Лигаси ва Чемпионлари Лигаси кубоги соҳиблари) беллашади. "Севилья"да янги мураббий ҳамда бошқа таркиб бўлишига қарамай, клуб ортиқча қийинчиликсиз олтинчи марта "ўз турнири"да ғалаба қозонди. Шундан сўнг, ҳаттоки "турнир номини "Севилья" деб ўзгартирсак бўларкан" деган ҳазиллар пайдо бўлди. Бунга параллел равишда Мюнхеннинг "Бавария"си Чемпионлар Лигасидаги юришларини мукаммал даражада босиб ўтиб, 11 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Финалда эса ПСЖга қарши майдонга тушиб, рақибини ортда қолдирди ва тарихидаги олтинчи совринини қўлга киритди.

Эътиборлиси шундаки, жамоалар Суперкубокдаги иштироки бўйича статистикаси ҳам деярли тенг — "Бавария"да 4 ўйин ва битта ғалаба, "Севилья"да 5та учрашув, битта ғолиблик, фақатгина биринчиси сўнгги баҳсда, иккинчи жамоа эса дебют ўйинда зафар қучган.

Ушбу жамоалар ўзаро икки марта учрашган, у ҳам бўлса бундан 2 йил аввал Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичида. Испан клуби ғалаба қозона олмаган, аммо немис фаворитининг асабига яхшилаб тегиб олганди — Мюнхенда ҳисоб очилмаган ва иккинчи учрашувда минимал ҳисобдаги мағлубият (1:2). Ўшанда Хесус Навас автогол урган ва иккинчи голни ҳозирда "Ливерпуль"га кўчиб ўтган Тиаго Алькантара урган. Ўша қийин баҳсдан кейин мюнхенликларнинг собиқ президенти Ули Хенесс ҳимоячи Хуан Бернатни уни деб жамоа мағлуб бўлишига оз қолганликда айблаганди. Тўқнашув бу сафар ҳам шиддатли бўлиши турган гап.


Муҳим жиҳатлар

Учрашув мухлислар билан ўтади, аммо ҳамма ҳам бунга рози эмас

Яна маълум вақт давомида УЕФА ташкилотчилигидаги ўйинларга мухлислар қўйилмаслиги эълон қилинган бўлса-да, Европа Суперкубоги учун беллашувда истисно қилишга қарор қилинди. Венгриядаги сиғими 67 000 киши бўлган "Пушкаш Арена"нинг энг кўпи 30%ини тўлдиришга рухсат беришди. Бироқ орадан бир ҳафта ҳам ўтмай, ўйин бекор қилиниши хавфи пайдо бўлди: Венгрия ҳукумати коронавирус туфайли юзага келган ноқулайлик туфайли чегараларни ёпишга қарор қилди. Аммо тез орада масалага ечим топиб, мухлислар ўйинни томоша қилиш учун учиб келишларига рухсат берилди.

Бу танлов немис клуби тарафдан бироз мунозарали кўринади, сабаби ҳозирда Германия трибунага кириши учун маълум бир талаблар мавжуд. Бундеслиганинг барча клублари биринчи турда стадионларни қисман бўлса-да тўлдиришга муваффақ бўлдилар. Лекин ҳамма ҳам бирдек натижага эришолмади: кимдир 500та чипта сота олди, кимдир эса ҳеч бир томондан қўллаб-қувватланмай қолиб кетаверди, масалан, "Бавария". Ва бу Венгрияда касалланган сони 100 000дан ошиб кетганига ҳам қарамай. Бавария штатининг бош вазири бу мамлакатда қатновларни тўхтатишни маслаҳат берди, ҳаттоки, бир неча юзлаб фанатларнинг билетлари ҳам қайтариб берилди.

Хуллас, нима бўлганда ҳам, мухлислар киришига рухсат берилди. Шунингдек, жамоалар расмий тўп билан ўйнашади — унда 9та мамлакатдан келган 18та боланинг сурати туширилган.


Янгиланган "Севилья" бир ойдан бери расмий учрашувда майдонга тушмаган

Камёб ҳодиса: "Севилья"га мавсумолди тайёргарликни бироз чўзишга рухсат беришганди. Бугунги ўйинга қадар улар "Леванте" билан ўртоқлик учрашуви (3:2) ўтказишди. Албатта, севильяликлар бундай имкониятга эга бўлган ягона клуб эмас — еврокубок мусобақасининг якунлаш босқичида фаол иштирок этган барча клубларга расмий учрашувсиз, вақтни узайтириш имкони берилганди.

Хулен Лопетеги жамоаси 21 августда Европа Лигаси финалида ўтган мавсумни тўлиқ якунлади. Шу сабабли ҳам, ўйинчилар ўзига келиб олиши учун уларга кўп вақт бўлмади. "Бавария" эса испанлардан уч кун кейин мавсумни якунлаганига қарамай, чемпионат стартини узоққа чўзишдан бош тортди. Аслини олганда бу клубнинг шахсий иши, бу ерда захира узунлиги муҳим роль ўйнайди.

Бу ҳақида гап кетганда, "Севилья" таркибидаги ўзгаришларни айтмай бўлмайди. Ёзда улар бир нечта муҳим футболчиларни йўқотишди ва деярли шу захоти уларга ўринбосар топишди. Креатив футболчи Эвер Банега ўрнига Иван Ракитич келди, хорват бироз бошқача услубда ҳаракат қилсада, фойдалилик жиҳатидан ҳамкасбидан кам эмас. Чап қанот ҳимоячиси Серхио Регилон кетди, аммо тажрибали Маркос Акунья харид қилинди. Лопетегига уларни ўз тизимига мослаштириш учун вақт зарур бўлар, лекин бу борада мутахассис жиддий муаммоларга дуч келмаса керак.


Коман ҳамон ўйиндан ташқарида, "Бавария"да вингерларнинг янги дуэти

"Бавария" ҳам шундай секин-аста ўзгармоқда. Ханси Флик шогирдларининг чемпионат биринчи учрашувида бечора "Шальке"га жавобсиз саккизта гол урганидан келиб чиқсак, жамоа ўтган мавсумни давом эттираётгандек. Шундай бўлсада, "Бавария" янги футболчилар, янги етакчиларга эга бўлишб бормоқда. Мисол учун Йосуа Киммих жамоани тарк этган Тиагонинг 6-рақамини олди, бу иши билан энди у марказда бош ролда бўлишига шаъма қилгандек.

Аммо янги вингерлар дуэти кўпроқ эътиборни ўзига тортмоқда - Серж Гнабри ва Лерой Сане. Ўтган жума куни ушбу жуфтлик олтита голни ташкиллаштириб юборишди – Гнабри вазиятлардан унумли фойдаланса, Сане жамоадошларини қулай вазиятларга чиқариб турди. Уларнинг ҳаракатлари машҳур "Роббери"ни эслатиб юборгандек. 

Кингсли Коман жароҳатидан фориғ бўлгач ҳам таркибга қайтиши қийин бўлади чоғи. 

Германияликларда бошқа йўқотишлар йўқ. Фақатгина жамоанинг янги аъзоси Танги Куасси жароҳатланган. Давид Алаба ва Роберт Левандовски сафга қайтди – польшалик тўрт ўйин ўтказган бўлсада, "Севилья"га ҳали гол ура олмагани эътиборга лойиқ. 


Тахминий таркиблар

Назаримизда, Хулен Лопетеги одатдаги ўйин усулини ўзгартирмаслиги лозим: 4-3-3 схемаси. "Бавария" таркибига Давид Алаба ва Альфонсо Дэвис қайтиши кутилмоқда: 4-2-3-1 схемаси.


"Бавария" - "Севилья"


Суперкубок — жуда ғалати турнир. Кўплаб клублар бу мусобақага жиддий қарамай, асосий таркиб билан майдонга тушмайдилар ва бошқа ўйинларга кучларини сақлаб қолишга ҳаракат қиладилар.

Бу жамоалар бир-бири билан кам ўйнаган, аммо икки ўйиндан иборат қарама-қаршиликларда кичик устунлик "Бавария" томонида. Лопетеги Бавария"ни мағлуб этишни "Порту" давридан билади, испанияликлар эса янги трансферлар орқали янада кучайишни мақсад қилган. Клубга қайтган Иван Ракитич, рақиб ҳурматга лойиқ жамоа эканлиги, лекин "Севилья" ҳам баъзи нарсаларни исботлаб қўйиш ниятидалигини айтиб ўтди.

Нима бўлганда ҳам, яқинда "Барселона" сафида мюнхенликларга 2:8 ҳисобида ютқазган Ракитич нима деса ҳам, "Бавария" фаворит бўлиб қолаверади. Жамоа яхши спорт формасида, жароҳатлар йўқ, рақиб эса яқин кунларда ўйин амалиётига эга бўлмади. Мана шу жиҳат муҳим роль ўйнаши мумкин.

Яна бир соврин ҳар икки клуб музейида ортиқчалик қилмаслиги аниқ. Ким билади дейсиз, балки ғолиб номини аниқлаш учун 90 дақиқа етарли бўлмас.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" - "Севилья" учрашуви бугун бизнинг вақтимиз билан 23:59 да бошланади.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+3   
24 сен 15:48:42
ßáßúŕ Míŕźá ☆ßáýéŕń☆Ľívéŕpøøľ☆
Мадонда 22та уйинчи уйниди ва немисла галаба козонади
+3   
24 сен 15:13:15
Zakon
Bavariya 8 uradi
+2   
24 сен 16:16:55
Sardorbek
бавария ютади
+2   
24 сен 15:49:05
Fans shop bayern
Sane leva myuler gnabrydan golar shousini kutib qolaman
+1   
24 сен 14:41:31
СаМаРкАнДеЦ
5 - 2 ni hidi kevotti, bu wunchaki tahmin. (Buni 8-2 ga aloqasi yoq)
   
24 сен 21:20:29
Бавария Мюнхен
Бавария штати эмиш, Германияда штат дейилмайди федерал улка дейилади
   
24 сен 21:18:05
Бавария Мюнхен
Бавария штати эмиш, Германияда штат дейилмайди федерал улка дейилади
   
24 сен 21:15:55
Бавария Мюнхен
Бавария штати эмиш, Германияда штат дейилмайди федерал улка дейилади
   
24 сен 20:49:54
Iskandar Davronov
O'yinni olib berishadimi?
   
24 сен 18:12:03
R1naT_SheyX_BayerN MuNiCh
Match Tv Oberadiimi
   
24 сен 17:04:24
Nozim 7 Ribery 7
Qiziqarli duel bolsin. Bavariyaga omad. Tahminim 4:1 InshaAlloh
   
24 сен 16:37:07
Po'lat_BM
Бавария ютсин, омадини берсин
   
24 сен 15:00:42
Javohir Safarov
Yana 18+ turkumidagi kino bo'ladiyov, xatya Sevilyaga omad tilaymiz
   
24 сен 14:39:17
João Félix
Sevilla shuncheki ğalabani berib qôymidi. Qiziqarli õyin kutvotti bizani. Agarda Sevilla yutsa kuchli tak-tika hamma narsadan kuchki jihatligini yana isbotlagan bõladi. Lekn Bavariya bu Bavariya shuncheki 8 ta gol uruvchi daxshatli mashina.
   
24 сен 14:35:41
Boburshoh Teshayev
Bavariya ancha qiynalsa kerak Bavariya favorit lekin Sevilya ham tayyor taom emas
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика