UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Челси" ўз майдонида ютқазди, "Зальцбург" – "Генк" баҳсида 8та гол урилди ва бошқа натижалар  10 01:55ЕЧЛ. Амалдаги чемпион Неаполда мағлуб бўлди  59 01:50ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Барселона" баҳсида ҳисоб очилмади  49 01:10Ёшлар ўртасидаги ЖЧда 9та гол урган футболчи ЕЧЛдаги дебютидаёқ хет-трик қайд этмоқда  4 00:40ОЧЛ. Ярим финалнинг илк жуфтлиги маълум   0 23:50ЕЧЛ. "Интер" ўз майдонида "Славия"ни енга олмади, "Зенит" эса меҳмонда дуранг қайд этди   17 23:25Ансу Фати ЕЧЛ тарихидан жой олади  20 23:15ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Барселона", "Наполи" – "Ливерпуль", "Челси" – Валенсия” ҳамда бошқа баҳсларнинг асосий таркиблари маълум   17 23:00Азмун ЕЧЛ янги мавсумининг илк голи муаллифига айланди, кейин эса жароҳат олди  8 22:40"Боруссия Д" – "Барселона". Сайтимиз ходимлари мазкур баҳс натижасини таҳмин қилиб кўришди  90 22:25Ўртоқлик ўйин. Ўзбекистон U-19 термаси иорданиялик тенгқурларига қарши иккинчи баҳсни ўтказди  3 22:032020 йилги U-16 Осиё чемпионати финал босқичи Баҳрайнда бўлади  2 21:45"Байер" бош мураббийи: "Вазифамиз – "Локомотив"ни ютиш, лекин ЕЧЛда осон рақиблар йўқ"  1 21:20ЕЧЛ. Янги мавсумнинг дастлабки икки учрашувига асосий таркиблар эълон қилинди  9 21:00МЮнинг асосий трансфер нишонлари маълум  2

УЕФА Миллатлар лигаси. Португалия - чемпион! Янгиликлар

УЕФА Миллатлар лигаси. Португалия - чемпион!

Бугун УЕФА Миллатлар лигасининг дастлабки ғолиби номини билиб олдик.

Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси Виржил ван Дейк сардорлигидаги Голландияга қарши баҳс олиб борди ва Гонсало Гедешнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди.

Португалия - Голландия. Роналду vs ван Дейк, асосий таркиблар маълум

Португалия

Гонсало Гуэдес - 60'

UEFA Nations League A Final Stage . final-тур

09/06/2019, 23:45

0
:
1
Тугади

Нидерланды

Стадион: Estadio do Dragao, 43199 томошабин

Бош ҳакам: Альберто Ундиано Малленко

45'
90'
60'  Гонсало Гуэдес
60'  Бернарду Силва
75'  Гонсало Гуэдес (Рафа Силва)
81'  Bruno Fernandes (Жоау Моутинью)
90'  Вилльям Карвалью (Рубен Невес)
46'  Райан Бабель (Куинси Промес)
60'  Steven Bergwijn (Donny van de Beek)
81'  Мартен Де Рун (Люк Де Йонг)
88'  Denzel Dumfries
90'  Виргил Ван Дейк

УЕФА Миллатлар лигаси

Финал

09.06.2019, 23:45

"Драгау", Порту

Португалия - Голландия 1:0

Бош ҳакам: Альберто Ундиано Маленко

Гол: Г.Гедеш (Б.Силва) 60

Португалия: Руй Патрисиу, Жозе Фонте, Рафаэль Геррейру, Нелсон Семеду, Рубен Диаш, Данило, Вильям Карвалью (Рубен Невеш, 90+3), Бернарду Силва, Бруну Фернандеш (Жоау Моутиньо, 81), Гонсало Гедеш (Рафа Силва, 75), Криштиану Роналду.

Голландия: Яспер Силлессен, Маттейс де Лигт, Дэйли Блинд, Дензел Дамфрис, Виржил ван Дейк, Мартен де Рон (Люк Де Йонг, 82), Жоржиньо Вейналдум, Фрэнки де Йонг, Стивен Бергвейн (Дони Ван Де Беек, 60), Райан Бабель (Куинси Промес, 46), Мемфис Депай.

Огоҳлантиришлар: Дамфрис 88, Л.Де Йонг 90+1

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. Роналду ва унинг жамоадошларини Миллатлар лигасининг дастлабки чемпиони бўлгани билан табриклаймиз.

90+2 - Голландлар ҳужумга зўр беришмоқда, лекин фойда бўлармикин?

89 - Роналду жаримани ижро этади.

83 - Бир дақиқа олдин майдонга тушган Люк Де Йонг бош билан зарба берди, ноаниқ.

81 - Тинмай зарбалар берган Бруну Фернандеш ўз ўрнини Жоау Моутиньога бўшатиб берди.

80 - Фернандешнинг навбатдаги зарбаси ва Силлессендан яна бир сейв.

Гедешнинг голини кўрмай қолган ўқувчиларимиз сайтимизнинг телеграм каналида уни томоша қилишлари мумкин >>>> ВИДЕОни кўриш

72 - Ван Дейк ҳужумда фол ишлатди. Роналду эса бир неча сония аввал ҳимояда тўпни қацтарди.


Гонсало Гедеш Португалия терма жамоаси таркибида роппа-роса 1 йилу 2 кундан сўнг яна гол урди. Сўнгги бор у Жазоир дарвозасига иккита гол урганди.


65 - Зарбааа, Депайнинг бош билан берган аниқ зарбасини Руи Патрисиу қайтарди. Ажойиб сейв, голландлар мана энди ҳужумга ўта бошлашди.

60 - Гооооооолллллл, Гонсало Гедешшш!!!!! Бироз олдин қалами синса керак жеб турганимиз Гедеш гол урди. Матнлидаги гапни кимдир айтдимикин? )) Голда энг катта ишни Бернарду Силва бажарди, айни пайтда ўзининг энг яхши спорт формасида бўлиб турган Силва зарба берадиган позицияда Гедешни қидириб топди. Ҳақиқий плэймекер.

58 - Гедеш қарши ҳужумга ўтиб кетаётганда тўпни олдирди, унинг майдондаги дақиқалари тугаб бормоқда. Тез орада унинг бугунги учрашувдаги қалами синдирилса ажаб эмас)

57 - Уҳҳ, кутилмаганда Фонте тўпни Депайга олдириб қўйди. Патрисиу Жозени айбдорликдан қутқариб қолди.

55 - Португалия ўйиндаги 9-бурчак зарбасини ижро этди, голландлар ўзига келиб олмаса гол ўтказиб юбориш эҳтимоли ортмоқда. Дони ван де Беекни туширишнинг айни пайти. Бўлақол, Куман.

53 - Хавфли вазият! Фонте ва Диаш рақиб жарима майдончасида бир-бирига ҳалақит қилиб қолишди.

52 - Роналду Де Рон ва Де Лигтдан қочиб кетди ва Гедешга пас берди. Гонсало эса тўпни Виржилдан ўтказа олмади. Португалия таркибида алмаштирилишга биринчи номзод - Гедеш.

50 - Зарбааа, Вейналдум бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди. Патрисиу ўзини кўрсатди, ҳакам эса ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатди.

"Учар голландлар" иккинчи 45 дақиқаликни бошлаб беришди. Куман Бабел ўрнига майдонга Куинси Промесни туширди.

Футболчилар майдонга чиқиб келишди. 2-бўлимни бошлашга ҳаммаси шай.

Португалиянинг устунлигида ўтган биринчи бўлимдаҳисоб очилмади. Танаффус.

45 - Португалия тезкор қарши ҳужум уюштиришга ҳаракат қилди. Гарчи Гедеш тезликни тушириб юборган бўлса-да, Семеду ҳужумни зарба билан тугата олди.


Мана ўша тўпни майдонга олиб чиққан "улов".


41 - Зарба, Роналду чапдан ўртароққа қараб юрди ва аниқ зарба берди. Яспер ўз ўрнида.



38 - Бруну Фернандешдан тўртинчи зарба. Бугун бу йигит келган тўпни дарвозага тепаяпти. Ортда қолган мавсумда у "Спортинг" таркибида кўплаб голлар урган.

36 - Брунудан яна бир зарба, бу сафар ван Дейк тўпни чиқариб юборди. Португалия босимни ва ҳужумларни кучайтирмоқда. Зарбалар кўпайиб қолди.


Ҳозирча учрашувдаги энг яхши кадр)


31 - Зарбааа, Роналдунинг бош билан берган аниқ зарбасини Силлессин ушлаб олди, ўз ўрнида форвард офсайдда экан.

30 - Бруну Фернандешдан ўйиндаги иккини зарба, бу сафар дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

28 - Фонте бурчак зарбасидан кейин бош билан гол урмоқчи бўлди. Тўп кучсиз борди ва кипер уни ушлаб олди.

28 - Роналду ва ван Дейкнинг илк тўқнашуви рўй берди. Криштининг зарбаси Виржил блоклади ва майдон ташқарисига чиқариб юборди.

25 - Майдонда тўп учун даҳшатли курашлар кечмоқда, ўйинчилар бир-бирларини умуман аяшмаяпти.


Боя пенальти қўйилмаган вазият, ўзи йўқ эдиям-да 11 метрлик)


17 - Хавфли вазият! Португаллар Бергвейнга тўпни совға қилиб қўйишганди. Аммо, Рубен Диаш уни 7-рақамдан осонгина олиб қўйди. "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" қизиқиб юрган Рубен ҳозир ўзини кўрсатди.

15 - Вейналдум ва Семеду қарама-қаршилигида тўп голланддан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

12 - Зарба, Брунунинг зарбасини йўл-йўлакай Карвалью йўналишини ўзгартириб юбориши мумкин эди. Аммо, Уильямнинг боши тўпга тегмай қолди ва тўпни Силлессин ушлаб олди.

9 - Бруну Фернандешдан узоқ масофадан жуда ноаниқ зарба.

Айни пайтда "Олтин тўп" учун курашда кўпчилик Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Виржил ван Дейкларнинг имкониятини юқори баҳоламоқда. Демак, бугунги учрашувдаги муваффақият индивидуал соврин учун ташланган катта қадамга айланиши мумкин. Мессининг захирасида ҳам ҳали Копа Америка мусобақаси турибди. Бу мавсумдаги "Олтин тўп" масаласига катта эҳтимол терма жамоалар иштирокидаги мусобақалардан келиб чиқиб ойдинлик иритилиши мумкин.


4 - Бернарду Силва йиқилди, аммо бош ҳакам Маленко жим. Давом этамиз.

Бир неча соат олдин якунланган учинчи ўрин учун баҳсда Англия ва Швейцария терма жамоалари ўзаро беллашишди. Унда инглизлар пенальтилар сериясидаги ғалаба эвазига бронза медалларини қўлга киритишди. Англия посбони Жордан Пикфорд ўзи пенальтидан гол урди ва сўнгги зарбани қайтарди.

- Учрашув бошланди! Бугунги матнли трансляцияни сизлар учун "Championat.asia" журналисти Толибжон Қосимов юритиб боради.

Учрашувни бошлаб берувчи тўпни майдонга ҳомийлар логотипи туширилган махсус кичик автомобилда олиб чиқилди.



Ҳар иккала мамлакат мадҳиялари янграб ўтди.


Финалнинг энг ёрқин юлдузи ҳал қилувчи беллашувга шай.

- УЕФА Миллатлар лигаси дастлабки мавсумида финалга мазкур икки терма жамоа етиб келди. Финал Португалияда бўлиб ўтмоқда. Кимдир бу омил мезбонларнинг ғолиб чиқишида муҳим рол ўйнайди дейиши мумкин, аммо финалда бу жиҳат деярли аҳамият касб этмайди.

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг