UZ

Сўнгги янгиликлар

10:01"Тоттенхэм" Ааронсни 30 млн фунт эвазига харид қилиши мумкин. МЮ ва "Эвертон" ҳам ҳимоячи учун даъвогарлик қилмоқда  0 09:38"Барселона" Месси билан шартнома узайтирилганини пайшанба куни эълон қилмоқчи  17 09:17"Суперменнинг қайтиши". "Парма" Буффонни намойиш этди  0 08:54Рамос собиқ жамоадошларига ПСЖга ўтишини айтди  8 08:30"Милан" Жиру билан шартнома бўйича келишиб олди ва "Челси"нинг яна икки ўйинчиси учун даъвогарлик қилмоқда  2 08:07Бугун Суперлига доирасида 2та ўйин бўлиб ўтади  20 07:51Англия Чехияга қарши 2-таймда зарба бера олмади. 5та аниқ зарба - бутун гуруҳ босқичи давомида  4 07:28Гамейро "Марсель"га ўтиши мумкин  0 07:06"Арсенал" "Эвертон" тўпурари билан шартнома имзоламоқчи  1 06:40Евро-2020. Хорватия - Шотландия 3-1  1 06:35Евро-2020. Чехия - Англия 0-1  0 02:58Месси "Барселона"да қолишини маълум қилди  22 02:42"Атлетико" "Барселона" тарбияланувчисига даъвогарлик қилмоқда  0 02:25Евро-2020. Хорватия – Шотландия. "Баҳс юлдузи" эълон қилинди  6 02:19Евро-2020. Чехия – Англия. "Баҳс юлдузи" маълум  1

Уддалаб бўлмас "миссия" Янгиликлар

Уддалаб бўлмас "миссия"

Еврофутболнинг яна бир мавсуми ниҳоялаб боряпти.

"Жўжани санаш" вақти келган топ-лигаларда мусобақада қолиш, совринли ўринлар ва халқаро майдон чипталари учун кураш тобора авж оляпти. Жумладан, А Серияда ҳам. Италия чемпионатининг якунига қадар 4 тур қолди. Гарчи чемпион номига аллақачон ойдинлик киритилган бўлса ҳам, кумуш медалнинг ўзи учун ҳамон 5 жамоа ("Наполи", "Аталанта", "Ювентус", "Милан", "Лацио") курашни давом эттирмоқда.

Хабарингиз бор, мавсум аввалида "кесакдан олов чиқарган" Стефано Пиолининг "россонерилар"и 2-даврага келиб "пуф этиб ўчиб қолди". Йил бошида Милан осмонидаги булутлар тарқагани, "қизил-қоралар" ниҳоят "Ювентус"нинг Апеннин ярим оролидаги гегемонлигига барҳам бериши тахмин қилинаётган эди. Бироқ, айни пайтга келиб ойдинлашдики, булутлар шаҳарнинг фақат кўк томонини тарк этган экан. Қизил томон эса осмон мусаффолашишини яна бир мунча кутишга мажбур бўляпти.

Анча муддат А Серия карвонига бошчилик қилган "россонерилар" айни дақиқада турнир жадвалида 5-бўлиб туришибди. "Милан" қолган 4 турда 100% лик натижа қайд эта олса, мавсумни 2-ўринда; уларнинг бирида қоқилса, 6-ўринда якунлаши мумкин. Рақиблар эса анча жиддий: "Ювентус", "Торино", "Кальяри" ва "Аталанта".

Бир пайтлар Европа майдонларини титратган "Милан" 2013 йилдан Чемпионлар Лигасига чиқиш вазифасини уддалай билмаяпти. Пиолига қадар бунга 7 нафар мураббий ҳаракат қилиб кўрди (Зеедорф, Инзаги, Михайлович, Брокки, Монтелла, Гаттузо, Жампаоло), аммо бу вазифа ҳамон уддаланмади. "Россонерилар" "уддаланмади" феълидаги бўлишсизлик шаклини олиб ташлашни истаса, 1-навбатда бугун Андреа Пирлонинг "Юве"сини тор-мор этиши керак. Бироқ...

... Стефано Пиолининг "Ювентус"га қарши ўз ҳикояси бор. Бу ҳикояда энг кўп ишлатилган сўз эса юқорида айтганимиз — уддаланмади. Туринликлар қаршисида унинг тиззаларига қалтироқ киради. Италиялик мутахассис мураббийлик фаолияти давомида "кекса синьора" билан 22 бор тўқнаш келган ва уларнинг фақат 1 тасида ғалаба қозонган. Шу туфайли Пиоли бугун "Миссия невыполнима" филмида Том Круз жонлантирган қаҳрамонга айланиб, "миссия"ни уддалаши керак. Акс ҳолда, "қизил-қоралар" келаси мавсумни ҳам ЕЧЛсиз ўтказиб юборишади.

Ювентус

Серия А . 35-тур

09/05/2021, 23:45

3
:
0
Тугади

Милан

Браим Диас - 45', Анте Ребич - 78', Фикайо Томори - 82'

Стадион: 0 томошабин

Бош ҳакам: Паоло Валери

45'
90'
53'  Федерико Кьеза
57'  Джорджо Кьеллини
67'  Родриго Бентанкур (Деян Кулусевски)
79'  Федерико Кьеза (Пауло Дибала)
45'  Браим Диас
58'  Франк Кессье
59'  Браим Диас
66'  Златан Ибрагимович (Анте Ребич)
70'  Браим Диас (Раде Крунич)
76'  Алексис Салемакерс
78'  Анте Ребич
78'  Исмаэль Беннасер
82'  Исмаэль Беннасер (Суалио Мейте)
82'  Алексис Салемакерс (Диогу Дало)
82'  Фикайо Томори
82'  Хакан Чалханоглу

Муаллифнинг бошқа мақолаларини ўқиш

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +3   

Фикрлар

+6   
09 май 14:59:46
Mirzohid Shoyimov
НАсафни жазолаш керак деган маколангиз зур езилганда.
+2   
09 май 15:19:06
Mirzohid Shoyimov
НАсафни енини олиб езгансизда купчилик тушинмади, пулини тортиб олинса ешларни тарбиялаб берувради демокчи булгансизда-а?
+1   
09 май 17:43:38
Fans shop bayern
Xusanxon Murshidov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Maqolayizi oqisam konglim ayniydi gan bop qolgan uje wu uchunam oqimayman
Tupoy oqishni bilasami
+1   
09 май 15:54:14
Sheva
Милан омад
+1   
09 май 15:01:20
Баходир Милан
Bekzod.03.20 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Latsioni o‘yini chiqdi? Kecha yutqazdiyu, latsio ham barqaror jamoa emas
Камига Рома бн Торино га карши уйини бор.
   
09 май 15:40:52
Qayta Uyg'onayotgan klublar
Фахриддин Рузиевнинг"Сенсация"мак,оласидаги баъзи бир сузлар туфайли муаллиф жаримага тортилса яхши буларди
   
09 май 14:58:55
Баходир Милан
Bekzod.03.20 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Latsioni o‘yini chiqdi? Kecha yutqazdiyu, latsio ham barqaror jamoa emas
Лацио курашдан чикди демокчидим
   
09 май 14:56:12
Bekzod.03.20
Баходир Милан фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Биринчидан Латцио уйинда чикди 2-дан Энди фол очишни бошлабсиз бу яхши эмас. Лекин гапирганда гапингга жавоб беролмагандан кура фолбинлик килиб юруровир.
Latsioni o‘yini chiqdi? Kecha yutqazdiyu, latsio ham barqaror jamoa emas
   
09 май 14:52:14
Uzbekfanclub
Xom hayol
-1   
09 май 15:22:58
Xusanxon Murshidov
Maqolayizi oqisam konglim ayniydi gan bop qolgan uje wu uchunam oqimayman
-1   
09 май 14:51:28
Баходир Милан
Биринчидан Латцио уйинда чикди 2-дан Энди фол очишни бошлабсиз бу яхши эмас. Лекин гапирганда гапингга жавоб беролмагандан кура фолбинлик килиб юруровир.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика